12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:16
Жамият 👁 372

Жамоатчилик назорати – сув таъминоти сифатининг муҳим кафолати

Жамоатчилик назорати – сув таъминоти сифатининг муҳим кафолати

Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 22 июлдаги “Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисида”ги Қонунида фуқаролар, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамияти бошқа институтларининг ушбу соҳадаги тадбирларда иштирок этиши белгиланган.

2025 йил 14 январь куни Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ҳамда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ўртасида мазкур қонун талабларидан келиб чиққан ҳолда ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланган эди. Ушбу меморандум асосида Инспекция ва “Қорақалпоқ сув таъминоти” акциядорлик жамиятининг Амударё туман филиали масъул ходимлари ҳамкорлигида ичимлик суви таъминоти ҳамда оқова сувларни чиқариш хизматларидан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши юзасидан мунтазам равишда назорат ва тарғибот тадбирларини ўтказиб келмоқда. Ана шундай назорат тадбирларидан навбатдагиси туманнинг Бой овул маҳалласи ва Бўзёп овулида ўтказилди.

Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариш хизматларини кўрсатишда жамоатчилик назоратининг аҳамияти жуда катта. Бу аввало, сув таъминоти ташкилотларининг масъулиятини оширади, уларнинг ўз вазифаларига сидқидилдан ёндашишини таъминлайди. Иккинчидан, аҳолининг муаммоларини тезкор аниқлаш ва бартараф этиш имконини беради. Учинчидан эса фуқароларнинг тизимга бўлган ишончини мустаҳкамлайди ва уларни сув ресурсларидан оқилона фойдаланишга ундайди.

Ўрганишлар жараёнида маҳаллалар аҳолиси томонидан жиддий эътирозлар, жумладан, авария ҳолатларини бартараф этиш, ичимлик сувининг босими ва сифати, таъминот узвийлиги бўйича жиддий камчиликлар мавжуд эмаслиги билдирилди.

Айтиш жоизки, амалдаги қоидаларга мувофиқ ичимлик сувининг сифати давлат санитария-эпидемиология назорати органлари томонидан белгиланган стандартларга тўлиқ жавоб бериши керак. Сув босими эса кўп қаватли уйларнинг энг юқори қаватларигача етиб боришини таъминлаши лозим. Узлуксиз сув таъминоти – бу истеъмолчиларнинг қонуний ҳуқуқи бўлиб, уни таъминлаш сув таъминоти ташкилотининг асосий вазифасидир.

Ўз навбатида ҳудуддаги истеъмолчиларнинг Қонун талабларига амал қилиши устидан ҳам назорат тадбирлари ўтказилди. Унда истеъмолчиларга ичимлик сувидан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланиш, сув таъминоти ташкилоти билан тузилган шартнома шартларига амал қилиш бўйича тавсиялар берилди.

Бугунги кунда дунё миқёсида чучук сув захираларининг камайиб бораётгани ҳар бир томчи сувни қадрлашни тақозо этади. Сувни тежаш нафақат оилавий бюджетни иқтисод қилади, балки келажак авлодлар учун сув ресурсларини асрашга қўшилган ҳисса ҳамдир. Ҳар бир хонадонда сувдан фойдаланишда исрофгарчиликка йўл қўймаслик, сув жўмракларини соз ҳолатда сақлаш – бу юксак маданият ва табиатга бўлган меҳр ифодасидир.

Сув таъминоти ташкилоти билан тузилган шартнома шартларига амал қилиш ҳам истеъмолчи, ҳам хизмат кўрсатувчи ташкилот учун муҳимдир. Шартномада икки томоннинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари аниқ белгилаб қўйилган. Истеъмолчи ўз вақтида тўловларни амалга ошириши, сув ҳисоблагичларининг созлигини назорат қилиши лозим бўлса, сув таъминоти ташкилоти сифатли ва узлуксиз хизмат кўрсатиш мажбуриятини олади.

Бу каби назорат ва тарғибот тадбирларидан кўзланган мақсад аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларнинг коммунал хизматлар соҳасидаги ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини кучайтириш ва энг асосийси, ичимлик суви таъминоти сифатини янада яхшилашга ҳисса қўшишдир.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026