12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:53
Фан ва таълим 👁 406

24-СОНЛИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИДА “ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ” ЎТКАЗИЛДИ

24-СОНЛИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИДА “ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ” ЎТКАЗИЛДИ

Амударё туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги 24-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилотида таълим-тарбия жараёнлари юқори савияда олиб борилмоқда. Мазкур муассасада 235 нафар кичкинтой тарбияланмоқда, шундан 135 нафари асосий гуруҳларда, 75 нафари қисқа муддатли гуруҳларда ва 25 нафари мактабга тайёрлов гуруҳида.

Муассасага кўп йиллик тажрибага эга Мунаввар Тўраева раҳбарлик қилади. Мактабгача таълим ташкилотида фаолият юритаётган барча тарбиячи-педагоглар олий маълумотли мутахассислар бўлиб, улар таълим-тарбия жараёнларида инновацион педагогик усуллардан фойдаланадилар. Болажонларнинг қизиқишларини ҳисобга олган ҳолда инглиз, рус тиллари, мусиқа ва бадиий гимнастика тўгараклари ҳам ташкил этилган. Муассаса ҳудудидаги ободонлаштирилган боғ ва гулзорлар, экологик йўлакчалар болаларда табиатга бўлган меҳр-муҳаббатни оширишга хизмат қилади.

Ташкилот раҳбарининг ўринбосари Ойнур Оқманова тарбиячи-педагоглар билан деярли ҳар ҳафтада услубий машғулотлар ўтказиб, ходимларнинг малакасини ошириб боради. Бу борадаги янгиликлар ва инновацион ғоялар таълим-тарбия жараёнига татбиқ этилади.

11 сентябрь куни мазкур муассасада “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди. Тадбир давомида мамлакатимизда мактабгача таълим тизимида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар хусусида маълумотлар берилди. Хусусан, сўнгги йилларда олиб борилаётган тизимли ишлар натижасида 6-7 ёшгача бўлган болаларни мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олиш даражаси йилдан-йилга ошиб бормоқда. Келгусида бу кўрсаткични 100 фоизга етказиш режалаштирилган.

Бу ҳақда 9 сентябрь куни Президентимиз раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳам сўз юритилди. Унга кўра, бу йил мактабгача таълим тизимида ўринлар сонини 182 мингтага кўпайтириш режалаштирилган бўлиб, уларнинг 82 мингтаси янги ташкил этилган муассасалар, 100 минг ўрини эса мавжуд боғчаларни таъмирлаш ҳисобига амалга оширилади.

“Очиқ эшиклар куни”да тарбиячи-педагоглар томонидан ўтказилган машғулотлар ота-оналар томонидан юқори баҳоланди. Жумладан, тарбиячи-педагог Дилфуза Йўлдошеванинг “Болаларда математик қобилиятни ривожлантириш” мавзусидаги, Маржона Давлатбоеванинг “Элементар математика бўйича предметларни 4 ва 8 га бўлиш” мавзусидаги, Мунаввар Оллониёзованинг “Боланинг нутқий фаолиятини ўстириш” мавзусидаги, Зилола Турсунбоеванинг “Менинг шаҳрим, менинг маҳаллам” мавзусидаги ва Шарофат Ражабованинг “Маҳалла кўчалари ва уйлар” мавзусидаги дарс-машғулотларида ота-оналар кузатувчи сифатида иштирок этдилар.

Шунингдек, Гулистон Ешчанова раҳбарлигидаги рус тили, Сарвиноз Соғиндикова раҳбарлигидаги инглиз тили, Сабоҳат Каримбоева раҳбарлигидаги бадиий гимнастика, Элдор Холмирзаев раҳбарлик қилаётган ашула ва мусиқа тўгаракларидаги машғулотлар ҳам юқори савияда ўтди. Болажонлар томонидан намойиш этилган шеърлар, ашулалар ва рақслар ота-оналарнинг олқишларига сазовор бўлди.

Тадбир якунида ота-оналар муассаса раҳбарияти ва тарбиячи-педагогларга фарзандларига берилаётган меҳр ва сифатли таълим-тарбия учун чин дилдан миннатдорлик билдирдилар.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026