13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:04
Жамият 👁 357

Маҳаллаларда хавфсизликни таъминлаш: замонавий ёндашув ва амалий натижалар

Маҳаллаларда хавфсизликни таъминлаш: замонавий ёндашув ва амалий натижалар

Президентимизнинг шу йил 3 январдаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори хавфсизлик соҳасида янги босқични бошлаб берди. Бу муҳим ҳужжат асосида Қорақалпоғистон Республикасида кенг қамровли профилактик ишлар олиб борилмоқда ва жамиятнинг барча қатламларини қамраб олган комплекс тизим яратилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси қўриқлаш бошқармаси, ҳудудлардаги “Маҳалла еттилик”лари ҳамда ИИБ ходимлари ўртасидаги узвий ҳамкорлик туфайли “Хавфсиз шаҳар” ва “Хавфсиз маҳалла” тамойили асосида “Хавфсиз ва соғлом эл” тезкор профилактик-тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда. Бу каби тадбирлар жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда муҳим восита бўлиб, фуқароларнинг тинч-осойишта яшашига замин яратмоқда.

Соҳа мутахассислари томонидан олиб борилаётган тушунтириш-тарғибот ишлари фуқароларнинг хавфсизлик бўйича тушунчаларини оширибгина қолмай, уларни замонавий қўриқлаш воситаларидан фойдаланишга рағбатлантирмоқда. Яқинда Амударё тумани ИИБ ва қўриқлаш бўлими ходимлари томонидан Бойовул маҳалла фуқаролар йиғини ҳамда туман деҳқон бозори атрофида ўтказилган тадбирлар бу борадаги ишларнинг амалдаги ифодаси бўлди.

Тадбир давомида фуқароларга жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ўғирлик жиноятларига йўл қўймаслик мақсадида қўриқлаш хизматининг афзалликлари тўғрисида батафсил маълумот берилди. Соҳа ходимлари маҳаллаларда жойлашган кўп қаватли уйларда яшовчи фуқаролар билан алоҳида учрашувлар ўтказиб, уларга замонавий қўриқлаш сигнализация ускуналаридан фойдаланишнинг муҳим жиҳатлари ҳақида тушунтириш ишларини олиб борди. Бу воситалар биринчи навбатда фуқароларнинг хавфсизлиги ва тинчлигини таъминлашда муҳим роль ўйнаши, шунингдек уларнинг мол-мулкини ҳимоя қилишда ишончли восита бўлиб хизмат қилиши таъкидланди.

Бугунги кунда Амударё тумани Қўриқлаш бўлими Техник қўриқлаш маркази томонидан 510 та объект ва 340 та фуқаро уйи ишончли қўриқланиб келинмоқда. Бу кўрсаткичлар туманда хавфсизлик тизимининг пухта ташкил этилганлигидан далолат бериб, аҳолининг бу соҳага бўлган ишончининг амалий исботидир. Ўтказилган тарғибот ишлари давомида жами 54 турдаги хизмат кўрсатувчи объектлар ва 10 дан ортиқ фуқароларнинг яшаш уйлари ҳимояга олинди.

Айтиш жоизки, қўриқлаш тизимида қўлланилаётган замонавий технологиялар фуқароларнинг мол-мулки ва шахсий хавфсизлигини таъминлашда муҳим роль ўйнамоқда. Сигнализация тизимлари, видеокузатув камералари ва бошқа техник воситалар ёрдамида ҳар қандай хавфли вазиятларни олдиндан аниқлаш ва тегишли чораларни кўриш имкони юзага келади. Соҳа мутахассислари таъкидлашича, замонавий қўриқлаш тизимлари нафақат жиноятчиликнинг олдини олишда, балки содир бўлган ҳолатларни тезкор ҳал этишда ҳам катта самара беради. Бу тизимлар 24 соат давомида ишлаб, дарҳол сигнал бериш орқали ва амалий чора қўллашга имкон яратгани сабабли фуқароларга доимий хавфсизлик ҳиссини бағишламоқда.

Туманда хизмат кўрсатаётган тадбиркорлик объектлари ва савдо шохобчаларида замонавий қўриқлаш сигнализация ускуналаридан унумли фойдаланиш бўйича тушунтириш ишлари давом этмоқда. Кўпчилик тадбиркорлар бундай хизматлардан фойдаланиш бўйича ўзларининг ижобий таклифларини билдириб, объектларини соҳа ходимлари томонидан қўриқлашга топширмоқда.

Хавфсизлик масалаларида жамият ва давлат органлари ўртасидаги ҳамкорлик муҳим аҳамият касб этиб, фуқароларнинг фаол иштироки ва давлат органларининг профессионал фаолияти биргаликда юқори натижаларга эришишга имкон беради. “Маҳалла еттилик”лари ва ИИБ ходимларининг биргаликдаги ишлари натижасида ҳудудларда жиноятчилик кўрсаткичлари сезиларли даражада камаймоқда. Қолаверса, бу каби тарғибот ишлари ҳам изчил равишда давом эттирилаётгани келажакда хавфсизлик тизимининг янада мустаҳкамланишига ва барча ҳудудларни қамраб олишга хизмат қилади.

Шуни ҳам таъкидлаш керакки, замонавий дунёда хавфсизлик тизимлари нафақат жиноятчиликнинг олдини олиш воситаси, балки жамиятнинг барқарор ривожланиши учун зарур шарт сифатида қаралмоқда. Бу борада мамлакатимизда аҳолининг ташаббускорлиги ва давлат дастурларининг мақсадли амалга оширилиши муҳим роль ўйнамоқда. Хавфсизлик тизимини мустаҳкамлаш йўлида қўлланилаётган комплекс ёндашув эса келажакда янада кенг қамров касб этиб, юксак натижаларга эришиш имконини беради.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026