12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:50
Сиёсат 👁 462

Чойкўллик хотин-қизлар – фаровон ҳаёт ва бунёдкорлик йўлида

Чойкўллик хотин-қизлар – фаровон ҳаёт ва бунёдкорлик йўлида

Бугунги кунда жамиятимизда хотин-қизларнинг ҳар соҳада фаол иштироки, уларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётдаги ўрни йилдан-йилга ортиб бормоқда. Ҳудудлар кесимида жойларда аёл-қизлар бандлигини таъминлаш, уларни касб-ҳунарга ўргатиш, тадбиркорликка йўналтириш борасида олиб борилаётган ишлар салмоқли натижалар бермоқда.

Бу борада Амударё туманининг Чойкўл овули ижобий тажрибаларга бой. Бу ерда хотин-қизлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш йўлида амалга оширилаётган ишлар бошқа ҳудудлар учун ибрат бўла олади.

Овулда фаолият юритаётган хотин-қизлар фаоли Сайлихон Муродбоева ташаббускорлиги билан аёлларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларни “Аёллар дафтари”га киритиб, зарур ёрдамлар кўрсатиш тизимли йўлга қўйилган. Натижада кўплаб хотин-қизлар ўзининг оиласига қўшимча даромад олиб кираётган, ўз тадбиркорлигини бошлаган, жамият ҳаётида фаол иштирок этаётган фуқароларга айланишмоқда.

Хусусан, овулда яшовчи Саида Эсенбоева ана шундай илғор аёллардан биридир. У “Аёллар дафтари”га киритилгач, хотин-қизлар фаоли ва мутасаддилар кўмагида касб-ҳунарга ўқитилди, субсидия асосида тикув машинаси билан таъминланди. Шу орқали у ўзининг тикувчилик фаолиятини йўлга қўйди. Ҳозирда эса нафақат ўзига, балки яна 10 нафар хотин-қизга иш ўрни яратган ҳолда, улар билан биргаликда тикилган маҳсулотларини Қозоғистон Республикасига экспорт қилмоқда.

Шунингдек, Ўғилой Мелиева ҳам ўз ташаббусини рўёбга чиқариш учун астойдил ҳаракат қилган аёллардан бири. У маҳалла масъулларининг кўмагида субсидия асосида тикув машинаси олиб, бугунга келиб 4 нафар шогирдни тайёрламоқда. Унинг мақсади – ҳунар орқали ёш авлодни иш билан таъминлаш, тажрибасини улашиш орқали жамиятга фойдали инсон бўлишдир.

Овулда истиқомат қилувчи тажрибали гулчи Бибиробия Усмонова узоқ йиллардан буён фарзандлари ва неваралари билан биргаликда гулчилик билан шуғулланади. У етиштираётган гуллар турфа хилдалиги билан ажралиб туради: хризантема, турк гвоздикаси, адонис, ситус, серен, лилия ва 8 хил турдаги атиргуллар. Бундан ташқари, мевали дарахтлар ниҳоллари, 9 хил узум навини парваришлаб, нафақат овул аҳолисини, балки бутун туман бозорларини ўз маҳсулотлари билан таъминлаб келмоқда. Гулчилик нафақат иқтисодий фойда келтиради, балки атроф-муҳитни ободлаштиради, файз бахш этади.

Бибиробия Усмонованинг меҳнати беқиёс эътирофга сазовор бўлиб, у “Ибратли аёл” кўкрак нишони билан тақдирланди. Бу фақат бир аёлга эмас, балки бир авлодга берилган эътибор дейиш мумкин. Зеро, унинг қизи – Дилрабо Ўразимбетова ҳам онасининг изидан бориб, “Умид учқуни” кўкрак нишони билан тақдирланган. Бу эса оилада қадрланган меҳнат, меҳр ва сабрнинг бевосита самарасидир.

Чойкўллик яна бир фаол аёл – Дилноза Айтимбетова ҳам "Аёллар дафтари" орқали ўз орзусини рўёбга чиқарди. У маҳалла масъуллари ёрдамида паррандачилик учун имтиёзли кредит олиб, паррандачиликни йўлга қўйди. Жорий мавсумда у 4 маротаба жўжалар етиштириб, маҳалладошларига сотди ва мўмай даромад топди. Эндиликда эса бу фаолиятни янада кенгайтириш, паррандачиликни бизнесга айлантириш ниятида. У ҳам ҳозирда бошқа хотин-қизлар учун ҳаётий намунадир.

Чойкўл овулидаги бу каби мисоллар орқали аёлларга берилган эътибор ва кўрсатилган ёрдамлар натижасида қандай катта ижобий ўзгаришларга эришиш мумкинлигини яққол кўрсатади. Ҳар бир хотин-қиз ўз оиласи, маҳалласи ва ниҳоят жамият тараққиётида муҳим рол ўйнайди. Уларнинг ҳаракатига қанот бағишлаш, имконият эшикларини очиш эса жамиятимизнинг бугуни ва эртанги кунига хизмат қилади. Зеро, аёллар қўли билан яратилган меҳнат, тинчлик ва барака олиб келади. Чойкўллик аёллар эса бунинг ёрқин далилидир.

 Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026