13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:04
Жамият 👁 272

Нукус шаҳрида “Тоза ҳудуд” акцияси ўтказилди

Нукус шаҳрида “Тоза ҳудуд” акцияси ўтказилди

Бугунги кунда мамлакатимизда экологик барқарорликни таъминлаш, аҳолининг атроф-муҳитга бўлган муносабатини ўзгартириш ва табиат ҳолатини янада яхшилаш мақсадида кенг кўламли тадбирлар амалга оширилмоқда. Президентимиз ташаббуси билан ҳаётга татбиқ этилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси айнан шу эзгу мақсадларга хизмат қилмоқда. Ушбу лойиҳа доирасида “Янги Ўзбекистон – янги экомакон” шиори асосида кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишлари изчил йўлга қўйилган.

Бундай ташаббуслар орқали жамиятда экологик маданиятни шакллантириш, табиатга эътибор ва эҳтиромни қарор топтиришга эришилмоқда. Юртимиз бўйлаб минглаб фаоллар, турли ташкилотлар ва ёшлар ушбу тадбирларда фаол иштирок этиб, хайрли ишларга ўз ҳиссасини қўшмоқда.

Шу мақсадда Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фондининг Қорақалпоғистон Республикаси бўлинмаси ташаббуси билан Нукус шаҳрида “Тоза ҳудуд” акцияси ташкил этилди. Тадбир Нукус шаҳар ободонлаштириш бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Экология партиясининг Қорақалпоғистон Республикаси бўлинмаси ҳамкорлигида ўтказилди.

Акция доирасида “Дўстлик” канали бўйидаги дам олиш ҳудудлари, майдонлар ва унга туташ кўчалар чиқиндилар ҳамда бегона ўтлардан тозаланди. Экин майдонлари кўчат экишга тайёрланди, мавжуд дарахтларга шакл берилиб, оқланди. Шунингдек, чиқиндилар махсус техникалар ёрдамида белгиланган жойларга ташиб чиқарилди. Бу ишлар шаҳар инфратузилмаси ва табиий муҳит ўртасидаги мувозанатни сақлашга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Таъкидлаш жоизки, сўнгги йилларда иқлим ўзгариши, ўртача йиллик ҳароратнинг ошиб бориши, мавсумий қурғоқчилик кучайиши кузатилмоқда. Бу эса Орол денгизининг қуриши минтақадаги иқлимга салбий таъсир кўрсатаётганидан далолатдир. Орол фалокати натижасида ёз фаслидаги иссиқ ва қурғоқчилик кучаяди, қиш фасли эса янада совуқ ва қаҳратон бўлиб, иқлимнинг континентал хусусияти янада чуқурлашди.

Мазкур салбий таъсирларни юмшатиш мақсадида давлатимиз томонидан қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Орол денгизининг қуриган тубида қўшимча 500 минг гектар майдонда яшил ҳудудлар барпо этиш, 2026 йилгача уларнинг умумий ҳажмини 2,5 миллион гектарга – ҳудуднинг 78 фоизига етказиш режалаштирилган. Шунингдек, Оролбўйида “Яшил иқлим” ва Глобал экологик жамғармалар кўмагида биохилма-хиллик, иқлим ўзгариши ва тупроқ емирилишининг олдини олишга қаратилган лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Экологик тарғибот ва амалиётни уйғунлаштирган мазкур тадбирда Қорақалпоғистон Республикасидаги нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда маҳаллий ёшлар фаол иштирок этди. Экофаоллар атроф-муҳитни тозалаш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириб, барчага ибрат бўлди.

“Тоза ҳудуд” акцияси нафақат шаҳар кўчалари ва дам олиш масканларини ободонлаштириш, балки аҳоли ўртасида экологик маданиятни юксалтиришда ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда. Бундай тадбирлар инсонларда табиатга нисбатан масъулият ҳиссини кучайтириб, яшаш муҳитини яхшилашга бўлган интилишни орттирмоқда.

Шаҳар ва қишлоқ ҳудудларини обод қилиш, яшил ҳудудлар сонини кўпайтириш орқали нафақат табиат муҳофаза қилинади, балки инсон саломатлиги ва жамиятнинг умумий ҳаёт сифати ҳам сезиларли даражада яхшиланади.

Юртимиз бўйлаб кенг кўламда ўтказилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси, “Тоза ҳудуд” акцияси каби ташаббуслар мамлакатимизда экологик барқарорликни таъминлаш, соғлом муҳит яратиш ва аҳолининг табиатга бўлган муносабатини тубдан ўзгартириш йўлидаги муҳим қадамлардан биридир. Бундай ташаббуслар кенг жамоатчиликни бирлаштириб, ҳар бир инсонни табиат муҳофазасида шахсан иштирок этишга ундаётгани билан аҳамиятлидир.

Шоҳзод Қурбонбоев.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026