12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:35
Иқтисодиёт 👁 882

Маҳаллага бириктирилган солиқ ходимларининг самарали фаолияти орқали иқтисодий ўсиш таъминланяпти

Маҳаллага бириктирилган солиқ ходимларининг самарали фаолияти орқали иқтисодий ўсиш таъминланяпти

Сўнгги йилларда мамлакатимизда маҳалланинг иқтисодий салоҳиятини юксалтириш ва солиқ тизими самарадорлигини ошириш бўйича кенг кўламли тадбирлар амалга оширилмоқда. Айниқса, “Маҳалла бюджети” тизимининг жорий этилиши ва “Маҳалла еттилиги” институтининг шакллантирилиши бу соҳадаги жиддий ёндашувнинг яққол исботидир.

Амударё туманидаги 49 та фуқаролар йиғинига жами 17 нафар солиқ ходими бириктирилган. Яқин вақтларга қадар маҳаллаларда солиқларни йиғишда манфаатдорлик тизими мавжуд эмас эди. Бугунги кунда эса маҳаллий инфратузилма муаммоларини ҳал қилиш мақсадида маҳалла бюджетига белгиланган миқдорда солиқ тушумлари ажратилиб, уларни самарали йўналтириш орқали жойларда ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда.

“Маҳалла еттилиги” институти доирасида бириктирилган солиқ инспекторлари ўз фаолиятини маҳалладаги ҳар бир солиқ тўловчи билан яқиндан ишлашиш орқали амалга оширмоқда. Улар тадбиркорлар билан учрашиб, мавжуд муаммоларни ўрганмоқда, солиқ қонунчилигидаги янгиликларни тушунтириш орқали яширин иқтисодиётнинг олдини олмоқда. Бу жараёнда жисмоний ва юридик шахсларнинг солиқ тўловлари бўйича масъулиятини ошириш ҳамда давлат бюджетига тушумларни кўпайтириш асосий мақсад қилиб олинган.

2024 йилнинг ўзида Амударё тумани бўйича жисмоний шахсларнинг турар жой объектлари учун 29 миллиард 130,4 миллион сўм солиқ ҳисобланди. Ушбу тушумнинг 10 фоизи, яъни 2 миллиард 913 миллион сўм маҳалла бюджетига қолдирилди. Жорий йилнинг 5 ойи мобайнида эса 13 миллиард 859,6 миллион сўм солиқ ундирилиши таъминланди.

Туманнинг Бўз солма, Қорамон ва Бўз ёп овул ҳамда маҳаллаларида фаолият юритувчи солиқ инспектори Шавкат Ҳайитбоев 2 минг 953 та солиқ тўловчига масъул. У томонидан 2024 йилда 3 миллиард 391 миллион 555 минг сўм солиқ йиғилган. Жорий йилнинг шу кунига қадар эса 1 миллиард 720 миллион 159 минг сўм солиқ ундирилиб, маҳаллар жамғармасига мол-мулк ва ер солиқларининг белгиланган 10 фоиз қисми йўналтирилмоқда.

Маҳалла жамғармаларига тушган маблағлардан самарали фойдаланиш доирасида қатор устувор йўналишлар белгиланган. Энг аввало, ички инфратузилмани яхшилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, маҳалланинг ички йўллари, электр ва табиий газ тармоқлари, шунингдек, ичимлик ва оқова сув тизимлари таъмирланмоқда.

Иккинчи муҳим йўналиш — маҳалла ва жамоат биноларини қуриш, таъмирлаш ҳамда зарур жиҳозлар билан таъминлашдир. Бу борада спорт ва болалар майдончалари, кутубхона, маданият марказлари каби объектлар янгидан барпо этилиши ёки таъмирланиши назарда тутилган. Уларни мебель ва техника жиҳозлари билан таъминлаш ишлари ҳам шу маблағлар ҳисобига амалга оширилади.

Келгуси босқичда эса “Яшил макон” лойиҳаси доирасида кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилади. Маҳаллалар атрофига кўчатлар экиш, ҳудудларни тозалаш ва яшил масканларга айлантириш вазифалари устувор аҳамиятга эга.

Шу билан бирга, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг турар жойларини таъмирлаш ва зарур жиҳозлар билан таъминлаш ишлари ҳам солиқ тушумидан ажратилган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилмоқда.

Бу борада маҳаллага бириктирилган солиқ инспекторининг ўрни алоҳида. Маҳалладаги солиқларни тўлиқ ва ўз вақтида ундириш, солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш, шунингдек, яширин иқтисодиётни камайтириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш йўналишларида солиқ ходимлари самарали фаолият олиб бормоқда. Бу эса солиқ органлари ва маҳалла тузилмалари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаб, жамоатчиликнинг хабардорлигини янада оширишга хизмат қилмоқда. Солиқ инспектори Шавкат Ҳайитбоев томонидан амалга оширилган ишлар бунга яққол мисолдир. Вақтинчалик фаолиятини тўхтатган 4 та тадбиркорлик субъекти унинг саъй-ҳаракатлари билан фаолиятини қайта тикланди. Корхоналарда норасмий тарзда меҳнат қилаётган 14 нафар ишчиларнинг фаолияти легаллаштирилди. Шунингдек, 5 нафар ноқонуний ишлаётган фуқаро тадбиркор сифатида давлат рўйхатига олинди. Натижада 25,8 миллион сўм миқдорида қўшимча солиқ манбалари аниқланиб, маҳалланинг иқтисодий ўсишига ҳисса қўшилди.

Амалга оширган бу каби самарали фаолияти учун Шавкат Ҳайитбоев 2024 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Қудбиев томонидан “Ташаккурнома” билан тақдирланди.

Шоҳзод Қурбонбоев.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026