12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:37
Қишлоқ хўжалиги 👁 369

Ғўза тунлами ва оққанотга қарши комплекс кураш усуллари

Ғўза тунлами ва оққанотга қарши комплекс кураш усуллари

Қишлоқ хўжалигининг барқарор ривожланиши, хусусан пахтачиликда юқори ҳосилдорликка эришишда асосий эътибор ғўза етиштиришнинг агротехник қоидаларига риоя қилиш ва зараркунандаларга қарши самарали кураш чораларини кўришга қаратилмоғи лозим. Айниқса, сўнгги йилларда агроиқтисодий жиҳатдан муҳим бўлган ғўза, помидор, маккажўхори, дуккакли ва сабзавот экинларига жиддий зиён етказаётган ғўза тунлами ҳамда оққанот каби зараркунанда ҳашаротларга қарши курашиш масаласи долзарб аҳамият касб этмоқда.

Ғўза тунлами – кўплаб экин турлари учун катта таҳдид солувчи ва тез кўпайувчи зараркунанда ҳисобланади. У асосан ғўза, маккажўхори, помидор, дуккакли экинлар, ер ёнғоқ ва ошқовоқларни шикастлайди. Қуртлари шунингдек, атиргул, хризантема ва бошқа гулларга ҳам зиён етказиши мумкин. Улар ғўза ва помидордан бўшаган далаларда, 8–12 сантиметр чуқурликдаги тупроқ қатламларида ғумбак ҳолатида қишлайди.

Баҳор мавсумида, апрель–май ойларида, тупроқ ҳарорати 16°С даражага етганда, капалаклар парвози бошланади ва тухум қўяди. Бир капалак 20–30 кун мобайнида ўртача 400 тадан 3000 тагача тухум қўйиши мумкин. Бу эса мавсум давомида 3–4 марта авлод бериш имконини яратади ва ўсимликларга жиддий зарар етказилишига сабаб бўлади. Ғўзага асосан июн ойида ўтади, тухумлар эса ўсиш нуқталари, гул косалари ва баргларга қўйилади. Қуртлар помидор меваларига ҳам сезиларли зиён етказади.

Бу зараркунанда асосан чўл ва ўрмон-дашт зоналарида кенг тарқалган бўлиб, Европа-Сибир фаунистик мажмуасига киради. У Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари, Сибир, Қозоғистон, Марказий Осиё, Ғарбий Европа, Кичик Осиё ва Шимолий Африкада ҳам учрайди.

Ғўза тунламига қарши самарали курашиш учун агротехник, биологик ва кимёвий чора-тадбирларни комплекс равишда қўллаш зарур. Энг аввало, кузда ерни 28–30 см чуқурликда шудгорлаш, уруғларни давлат реестрида қайд этилган махсус препаратлар билан дорилаш, экинларни алмашлаб экишни оқилона ташкил этиш муҳим аҳамиятга эга. Бир турдаги ёки бир оилага мансуб экинларни бир ерда узоқ вақт қайта-қайта экиш зарарли организмларнинг кўпайишига олиб келади.

Биологик кураш усулларидан – тухумхўр трихограмма, бракон ва олтинкўз каби табиий кушандалардан фойдаланиш тавсия этилади. Масалан, бракон қуртларнинг ўрта ва катта ёшдаги босқичларида текинхўрлик қилиб, уларнинг ривожланишини чеклайди. Олтинкўз эса ғўза тунлами ва бошқа зараркунанда ҳашаротларнинг самарали кушандаси ҳисобланади.

Кимёвий усуллардан фойдаланишда эҳтиёт чораларига қатъий амал қилиш лозим. “Беневия” (Циантранилипрол – 0,5 л/га), “Турил” (Эмамектин бензоат – 0,25 л/га), “Лепидоцид” (Bacillus thuringiensis – 1 кг/га) каби препаратлар 1–3 ёшли қуртларга қарши самарали ҳисобланади. Бироқ ҳосил йиғишдан камида 30 кун олдин кимёвий воситаларни қўллаш тўхтатилиши шарт.

Яна бир муҳим зараркунанда – оққанот (Bemisia tabaci) Hemiptera туркумига мансуб бўлиб, ғўзага май ойининг охири – июн бошидан бошлаб зарар етказа бошлайди. У ёш баргларнинг орқа қисмида жойлашиб, шира сўриб озиқланади ва тезда тухум қўяди. Қулай шароитларда – ҳарорати 22–27°С ва намлик 70–80% бўлганда – 5–8 кун ичида личинка ҳосил бўлади. Бу жараён оқибатида улар йил давомида 11–13 марта авлод бериш қобилиятига эга бўлади.

Оққанот Ўзбекистонда кенг тарқалган бўлиб, Туркманистон, АҚШ, Африка мамлакатлари, Европанинг бир қатор давлатлари, Ироқ, Ҳиндистон, Хитой, Миср ва Япония ҳудудларида ҳам кузатилади. У куз-баҳор даврида иссиқхоналарда фаол ривожланиб, ёзнинг илк иссиқ кунлари билан очиқ майдонларга тарқалади ва турли экинларга зиён етказади.

Уларга қарши самарали кураш йўлларидан бири – юқори агротехник асосда соғлом ва бардошли ўсимлик етиштириш, шунингдек, иссиқхоналардаги зараркунандаларнинг очиқ майдонларга тарқалиши олдини олишдир. Бунинг учун энкарзия, эретмоцерус каби афелинид кушандаларни лаборатория шароитида кўпайтириб, иссиқхона ва далаларга тарқатиш тавсия этилади.

Оққанотлар сони 1 та баргда 25–50 тага етганда кимёвий ҳимоя чоралари кўрилиши зарур. Бундай ҳолатда “Нурелл-Д” (1,5 л/га), “Суми-альфа” (0,5–0,6 л/га), “Моспилан” (0,15 кг/га) каби самарали препаратлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.

Қишлоқ хўжалигида юқори ҳосилдорликка эришиш фақат экинлар парваришига боғлиқ эмас, балки уларни зараркунанда ҳашаротлардан ҳимоя қилиш ишларини тўғри ва мунтазам ташкил этиш билан ҳам узвий боғлиқ. Ғўза ва бошқа муҳим экинларга зиён етказаётган ҳашаротларга қарши агротехник, биологик ва кимёвий кураш чораларини комплекс равишда қўллаш юқори самара беради. Бу борада ҳар бир деҳқон, агроном ва фермер ўз вақтида хабардор ва масъул бўлиши шарт. Фақат шундагина етиштирилаётган ҳосилнинг сифат ва миқдори кафолатланади ҳамда миллий иқтисодиётга муносиб ҳисса қўшилади.

Интернет маълумотлари асосида Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги Амударё туман бўлими фитосанитар давлат назорот инспекторлари

Муротбой Ибрагимов, Даврон Собуров, Улуғбек Худайбергенов, Азамат Оллабергенов, Отабек Кенжабоевлар томонидан тайёрланди.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026