12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:55
Қишлоқ хўжалиги 👁 358

Нукус шаҳрида иқлим ўзгариши ва экологик барқарорлик бўйича халқаро семинар-тренинг ўтказилди

Нукус шаҳрида иқлим ўзгариши ва экологик барқарорлик бўйича халқаро семинар-тренинг ўтказилди

Сўнгги йилларда иқлим ўзгариши бутун дунёда долзарб муаммога айланди. Ушбу жараён қишлоқ хўжалиги, иқтисодиёт, атроф-муҳит ва инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатмоқда. Айниқса, экологик мувозанатни сақлаш ва ер ҳамда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш борасида жиддий ёндашув талаб этилмоқда.

Мана шундай шароитда, жорий йил 13 июнь куни Нукус шаҳридаги “Оқ қуш” комплексида “Ўзбекистонда иқлим ўзгариши шароитида ақлли қишлоқ хўжалиги” мавзусида халқаро семинар-тренинг ўз ишини бошлади. Икки кун давом этган мазкур тадбир иқлим ўзгариши шароитида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, экологик барқарорликни таъминлаш ва замонавий, инновацион ёндашувлар асосида “ақлли қишлоқ хўжалиги”ни жорий этиш масалаларига бағишланди.

Семинарнинг очилиш маросимида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раисининг ўринбосари Рустам Сапарбаев сўзга чиқиб, мазкур тадбир минтақадаги долзарб муаммоларни илмий-амалий ёндашув асосида ҳал этишда муҳим ўрин тутиши ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.

Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Алишер Шукуров, Жаҳон банкининг қишлоқ хўжалиги бўйича катта иқтисодчиси, доктор Пиерре Гербер, Қишлоқ хўжалигида фан ва инновациялар миллий маркази директори, профессор Шодмон Намозов, Тошкент давлат аграр университети ректори, профессор Нарзулла Обломурадов, Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ректори Бердиёр Жўллибековлар ҳам сўзга чиқиб, иқлим ўзгаришига қарши курашиш, экологик барқарорликни таъминлаш ва бу соҳадаги илмий ҳамкорликлар аҳамияти ҳақида фикр билдиришди.

Семинар давомида иқлим ўзгаришининг қишлоқ хўжалиги, бозор иқтисодиёти, аҳоли саломатлиги, тупроқ ва экологик тизимларга салбий таъсири ҳақида мутахассислар ўз маърузаларини тақдим этишди. Жаҳон ва маҳаллий тажрибаларга асосланган ҳолда иқлим ўзгаришини юмшатиш, сув ва ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, “ақлли қишлоқ хўжалиги”ни жорий этиш борасида амалий таклиф ва тавсиялар муҳокама қилинди.

Семинарнинг иккинчи куни — 14 июнь санасида иштирокчилар учун амалий саёҳат ташкил этилди. Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ректори Бердиёр Жўллибеков бошчилигида иштирокчилар Мўйноқ туманига ташриф буюришди. У ерда авваламбор 1990 йилларда қуриган Орол денгизи тубига экилган саксовул майдонлари кўздан кечирилди. Мазкур ҳудуддаги ўсимликларнинг ўсиш жараёнига таъсир этувчи салбий омиллар муҳокама қилинди.

Шунингдек, Орол тубида ташкил этилган махсус илмий тадқиқот станциясида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишилди. Олимлар иқлим шароитининг кескин ўзгарувчанлигига қарамай, тадқиқотлар изчил олиб борилаётганини таъкидлашди.

Саёҳатнинг навбатдаги манзили Мўйноқ давлат ўрмон хўжалиги қошидаги илмий тадқиқот бўлими бўлди. Бу ерда ҳудудни кўкаламзорлаштириш, экологик барқарорликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Шунингдек, Мўйноқ шаҳрида жойлашган Орол денгизи тарихи музейига ташриф уюштирилди. Музейда бир пайтлар денгизда сузган кемалар, балиқчиларнинг меҳнат қуроллари, Орол бўйида яшаган ҳайвонот дунёси, маҳаллий саноат маҳсулотлари ва бошқа тарихий ёдгорликлар намойиш этилди. Ушбу музей тадбир иштирокчиларида катта таассурот қолдирди.

Мазкур семинар-тренинг нафақат тажриба алмашиш майдонига айланди, балки иқлим ўзгариши ва экологик муаммоларни бартараф этиш бўйича халқаро даражада ечим топишга хизмат қилувчи муҳим платформа бўлди. Ушбу тадбир иқлим муаммоларини ҳал этишда мулоқот, ҳамкорлик ва тажриба алмашишнинг нақадар муҳим эканини яна бир бор тасдиқлади.

Шоҳзод Қурбонбоев

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026