12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:15
Қишлоқ хўжалиги 👁 243

Ғалла ўримига бағишланган семинар бўлиб ўтди

Ғалла ўримига бағишланган семинар бўлиб ўтди

Амударё туманининг Боғ маҳалласидаги етакчи хўжаликлардан бири – “Раҳимбоев Азизбек” фермер хўжалиги даласида жорий йилги ғалла ўрим-йиғими мавсумининг бошланишига бағишланган амалий семинар ташкил этилди. Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг аграр, сув хўжалиги, табиатни муҳофаза қилиш ва экология масалалари қўмитаси раиси Ануарбек Жуманазаров, Саноат, қурилиш, транспорт ва алоқа масалалари қўмитаси раиси Ислам Сдиков, туман ҳокими Собир Хўжаметов, ҳоким ўринбосарлари, қишлоқ хўжалиги соҳаси мутахассислари, нуроний отахонлар, фермерлар, жамоатчилик вакиллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тадбир аввалида “Юсуф Эшон бобо” жомъе масжиди имом-хатиби Абдураҳмон Матсапаев Қуръон тиловат қилиб, ушбу мавсумнинг баракали ва беталафот ўтишини сўраб дуо қилди.

Семинарда туман ҳокими Собир Хўжаметов сўзга чиқиб, ғалла мавсуми ҳар бир фермер, ҳар бир деҳқон учун муҳим синов даври бўлиши билан бирга, юртимиз озиқ-овқат хавфсизлиги учун ғоят долзарб аҳамият касб этишини таъкидлади.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, туманда 2025 йил ҳосили учун 270 та фермер хўжалиги ва қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан 4800 гектар майдонга ғалла экилиб, ушбу майдонларда етиштирилган ҳосилнинг 11 минг 130 тоннасини контрактация шартномаси бўйича қабул масканларига топшириш режалаштирилган.

Туманда ғалла ҳосилини 4 июндан 20 июнгача нест-нобуд қилмасдан ўриб-йиғиб олиш мақсадида 23 та отрядлар ташкил қилиниб, ушбу отрядларга жами 69 нафар малакали мутахассислар бириктирилган. Шундан, 23 нафари отряд раҳбарлари, 23 нафар Ички ишлар бўлими, яна 23 нафари эса Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимларидир. 4800 гектар майдондаги ғаллани ўриб-йиғиб олиш ишларига жами 131 дона техникалар жалб қилинган.

Семинар давомида сўзга чиққанлар ҳосилни оптимал муддатларда йиғиб олиш, техника ва механизаторларнинг тайёргарлиги, хавфсизлик чораларига қатъий риоя қилиш, шунингдек, ғаллани даладан омборга сифатли етказиб бериш бўйича зарур тавсиялар бердилар, ўзаро фикр-мулоҳазалар алмашилди.

Шундан сўнг, дала четидаги замонавий комбайнлар ҳаракатга туширилди. Илк ўрим жараёни кўргазмали тарзда ташкил этилиб, меҳмонлар фермер хўжалигидаги техник салоҳият, ишчи кучининг бошқарилиши ва агротехник тадбирларнинг самарали амалга оширилишига бевосита гувоҳ бўлишди.

Йиғилиш иштирокчилари ушбу тадбирни нафақат тажриба алмашиш, балки меҳнатга, халқимизнинг ризқ-рўзига бўлган ҳурмат, эҳтиром ифодаси сифатида ҳам қабул қилишди. Бундай маънавий-маърифий руҳда ўтган семинарлар юртимиз қишлоқ хўжалигида меҳнаткаш деҳқонлар салоҳиятини юзага чиқариш, уларни рағбатлантириш ва миллий қадриятларимизни мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутади.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026