12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:03
Фан ва таълим 👁 341

“Долзарб 90 кун” лойиҳасига старт берилди

“Долзарб 90 кун” лойиҳасига старт берилди

2025 йил 15 май куни мактабгача ва мактаб таълими соҳаси бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан “Долзарб 90 кун” лойиҳаси йўлга қўйилди. Лойиҳа доирасида республикада 1 июндан 30 августгача мактаб ўқувчилари ва уюшмаган ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, уларни соғломлаштириш ва ҳар томонлама ривожлантириш бўйича кенг кўламли ишлар олиб бориш бўйича топшириқлар берилди.

Шундан келиб чиққан ҳолда ёшларнинг ёзги таътил даврини мазмунли ва самарали ташкил этиш, мактабгача таълим муассасаларига болаларни қамраб олишни кенгайтириш, мактаб ўқувчилари бандлигини таъминлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб берилди.

“Долзарб 90 кун” лойиҳаси бўйича Амударё туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими, туман Ёшлар ишлари бўлими, Маданият бўлими ва Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси туман бўлими томонидан ёшлар, айниқса, уюшмаган ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга қаратилган маҳалла даражасидаги тадбирлар режа-жадвали ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу дастур доирасида ёшларни жалб қилиш бўйича кенг кўламли ишлар режалаштирилган.

Туманимиздаги 38-сонли умумтаълим мактабида ҳам “Долзарб 90 кун” лойиҳасига старт берилди. Лойиҳанинг очилишида туман ҳокими ўринбосари Нодирбек Камолов, туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Ялғаш Шомурадов, бўлим масъуллари, туман Ёшлар ишлари бўлими масъуллари ҳамда умумтаълим мактаблари директор ўринбосарлари иштирок этди.

Жараён мобайнида ушбу лойиҳанинг мақсади ва уни амалга оширишда асосий вазифалар хусусида сўз юритилди. Тадбир доирасида 38-сонли мактабда ташкил этилган тўгараклар фаолияти билан танишилди. Ўқувчиларнинг турли йўналишлардаги ижод маҳсуллари намойиш этилди.

Таъкидлаш жоизки, “Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасида ёшлар ўртасида турли спорт тадбирлари, интеллектуал ўйинлар, маданий тадбирлар, давра суҳбатлари, саёҳатлар, мусиқий тадбирлар, акциялар, учрашувлар, тўгарак-машғулотлари, ўтказиш ва ташкил қилиш кўзда тутилган.

Жумладан, лойиҳа доирасида “Қувноқ стартлар”, шахмат-шашка, футбол, волейбол, баскетбол каби спорт тадбирлари, “Компьютер технологияларининг билимдони” танлови, IT саводхонлигини ошириш курслари, “Заковат”, “Мактабимизнинг IT истеъдодлари” каби интеллектуал ўйинлар, “Ёз ўтмоқда соз” шиори остида маданий тадбирлари ўтказилиши белгиланган.

Шунингдек, “Спорт – соғлик гарови”, “Тилга эътибор –элга эътибор”, “Мен ижтимоий тармоқлардан қандай фойдаланаман”, “Рақамли иқтисодиётда ёшларнинг иштироки”, “Оила мактаби” мавзуларида давра суҳбатлари, музейларга, ишлаб чиқариш корхоналарига саёҳатлар, мусиқий тадбирлар, тумандаги шоир, ёзувчилар, ижодкорлар билан учрашувлар ўтказилиши бўйича ҳам аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Лойиҳа доирасида 1 июндан 30 августгача мактаб ўқувчилари ва уюшмаган ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, уларни соғломлаштириш ва ҳар томонлама ривожлантириш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилади.

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда ёш авлодни ҳар томонлама етук, билимли, маънавий баркамол ва жисмонан соғлом инсонлар қилиб тарбиялаш жамиятимиз олдида турган энг устувор вазифалардан биридир. Бу жараёнда ёшларнинг бўш вақтини тўғри ва мазмунли ташкил этиш муҳим аҳамият касб этади.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026