12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:16
Спорт 👁 721

Ёзги таътил ўқувчилар салоҳиятини ривожлантириш даврига айланади

Ёзги таътил ўқувчилар салоҳиятини ривожлантириш даврига айланади

2025 йил 15 май куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида ёзги таътил даврида мактаблар аввалгидек ёпилмаслиги, балки фаолиятини фойдали ва мазмунли шаклларда давом эттириши белгиланиб, муҳим топшириқлар берилди.

Эндиликда мактаблар ёзги таътил вақтида болаларнинг шунчаки ҳордиқ чиқариш жойи эмас, балки уларга фойдали билимлар, касб-ҳунар кўникмалари бериладиган, спорт, маданият ва санъат орқали ривожланадиган, интеллектуал салоҳияти мустаҳкамланадиган марказларга айлантирилади.

Президент топшириғига кўра, таътил даврида мактабларнинг спорт майдончалари ва ўқув хоналаридан унумли фойдаланиш, ёшлар учун фан, спорт ва касб-ҳунар тўгаракларини ташкил этиш вазифаси белгиланди. Бу орқали ўқувчилар таътилда ҳам мактаб билан узвий алоқада бўлиб, салоҳиятини ривожлантиради.

Ёзги даврда ёшлар учун хавфсизлик ҳам устувор йўналишлардан бири сифатида қайд этилди. Хусусан, сунъий ва табиий сув ҳавзаларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига қатъий амал қилиш вазифаси белгилаб берилди.

Амударё тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги 12-сонли умумтаълим мактабида ҳам ёзги таътил давомида ўқувчи ва уюшмаган ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича бир қатор чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилган.

Жумладан, мактабнинг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари ташаббуси билан “Ҳаракат – саломатлик асоси” шиори остида “Ким тезроқ югуради?”, “Тўпни белгиланган жойга олиб бор” каби спорт мусобақаларини ўтказиш, эркин мавзу бўйича расмлар танлови, волейбол ва футбол мусобақалари, “Спортчилар паради” тадбири ҳамда мас-рестлинг (mas-wrestling) спорт тури бўйича беллашувларни ташкил этиш режалаштирилган.

Мактабимизда ўқувчилар учун барча шароитлар яратилган бўлиб, хусусан, 2 та спорт зали волейбол, баскетбол ва кураш спорт турлари билан шуғулланишга мослаштирилган. Айниқса, спортнинг кураш тури бўйича ташкил этилган тўгарак самарали фаолият юритиб келмоқда. Машғулотлар ҳафтанинг тоқ кунларида ўтказилади ва унда спортга иштиёқманд 25 нафар ўқувчи мунтазам қатнашиб, жисмоний тайёргарликларини оширмоқда.

Ўқувчиларимизнинг спортдаги фаол иштироки ва ютуқлари эътиборга лойиқ. Хусусан, “Умид ниҳоллари – 2025” мусобақаларида спортнинг кураш тури бўйича 9-синф ўқувчилари Ҳидоят Қурбонбоев ва Асилбек Жумабоевлар туман босқичида 1-ўринни эгаллаб, кейинги босқичда ҳам муносиб иштирок этдилар. Бу каби ютуқлар мактабимизда спортга бўлган қизиқиш ва унга яратилган шарт-шароитлар самараси эканини кўрсатади.

Бундан ташқари, 11-синф ўқувчиси Бекзод Раҳимбоев “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ташкил этилган шашка мусобақасида 17 ёшгача бўлганлар ўртасида туман босқичида ғолибликни қўлга киритиб, кейинги босқичда ҳам муносиб иштирок этди.

Ёзги таътил — бу фақатгина дам олиш эмас, балки ўқувчиларнинг ўсиши, ривожланиши ва салоҳиятини юзага чиқариш учун муҳим даврдир. Ушбу жараён мактабда таълим-тарбиянинг узлуксизлигини таъминлаш билан бирга, ёш авлоднинг келажакда баркамол шахс сифатида шаклланишига асос бўлиб хизмат қилади.

Санжар Эшимов, мактабнинг олий тоифали жисмоний тарбия фани ўқитувчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026