16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 07:45
Фан ва таълим 👁 364

15-сонли умумтаълим мактабида PISA–2025 синовлари ўтказилди

15-сонли умумтаълим мактабида PISA–2025 синовлари ўтказилди

Мамлакатимизда таълим-тарбия тизимидаги ислоҳотлар дунё тажрибасига уйғун ва халқаро мезонларга таянган ҳолда изчил амалга оширилмоқда. Бу жараёнда таълим сифатини чуқур таҳлил қилиш ва уни такомиллаштиришда халқаро баҳолаш тизимлари алоҳида аҳамият касб этади. Ана шундай йирик тадқиқотлардан бири – PISA халқаро баҳолаш дастуридир.

Яқинда Амударё тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги 15-сонли умумтаълим мактабида PISA–2025 халқаро баҳолаш тадқиқотининг синовлари ўтказилди. Синовда мазкур мактабнинг 15 ёшли, яъни 2009 йилда туғилган 42 нафар ўқувчиси қатнашди.

Тадбирда туман ҳокими Собир Хўжаметов, Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги мутасаддилари, туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Ялғаш Шомуротов ҳамда соҳанинг бошқа масъул ходимлари иштирок этди.

Туман ҳокими синов жараёнида иштирокчилар билан самимий суҳбатлашиб, келгуси муваффақиятларига тилакдошлик билдирди. Шунингдек, таълимда халқаро мезонларни жорий этишнинг аҳамияти, бу орқали олинадиган натижалар келажакда таълим тизимини ривожлантиришда муҳим асос бўлиб хизмат қилиши алоҳида таъкидланди.

Эътиборга молик жиҳат шундаки, PISA–2025 тадқиқотида иштирок этиш учун Қорақалпоғистон Республикаси бўйича 727 та умумтаълим мактаби орасидан фақатгина 11 та мактаб қуръа ташлаш орқали танлаб олинган. Танлов натижасига кўра, Амударё туманидаги 15-сонли умумтаълим мактаби мазкур халқаро баҳолаш синовида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Маълумот ўрнида қайд этиш жоиз, мазкур тадқиқот Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2025 йил 28 август кунги “PISA–2025 халқаро баҳолашнинг асосий синов жараёнларини ўтказиш тўғрисида”ги тегишли буйруғи асосида ташкил этиляпти.

PISA — Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти томонидан ҳар уч йилда ўтказиладиган халқаро баҳолаш дастури бўлиб, унда ўқувчиларнинг фақатгина назарий билимлари эмас, балки ҳаётда учрайдиган муаммоларни таҳлил қилиш, ечим топиш, танқидий фикрлаш ва мулоқот қилиш каби функционал кўникмалари баҳоланади.

Ўзбекистонда мазкур тадқиқотда иштирок этаётган мактаблар тасодифийлик принципига асосан танлаб олинган бўлиб, улар сони 233 тани ташкил этди. Мактаблар мамлакат ҳудудларидаги урбанизация даражасига қараб 27 та гуруҳга бўлинган бўлиб, Президент мактаблари эса қўшимча алоҳида гуруҳ сифатида ажратилди.

PISA тадқиқоти нафақат ўқувчилар билим даражасини, балки миллий таълим тизимининг глобал ўзгаришларга қай даражада мослаша олишини баҳолайди. Шу жиҳатдан, ушбу синовларда мактаб ўқувчиларининг иштирокини таъминлаш орқали таълим сифатини ошириш, халқаро тажрибани ўрганиш ва илғор усулларни амалиётга жорий этиш имкони яратилади.

Ўқувчиларнинг функционал билим ва кўникмаларини ривожлантириш, халқаро мезонларга мослашиш — бу фақат таълим соҳасининг эмас, балки бутун мамлакат тараққиётининг муҳим устунидир.

Шоҳзод Қурбонбоев.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026