16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 07:46
Фан ва таълим 👁 390

Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Амударё туман бўлинмаси раиси сайланди

Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Амударё туман бўлинмаси раиси сайланди

Юртимизда жорий йилда касаба уюшмалари тизимида ҳисобот-сайлов конференциялари ўтказилмоқда. Ушбу жараёнлар орқали меҳнат жамоалари ўз вакилларини эркин ва шаффоф асосда сайлаш, касаба уюшмалари фаолиятини танқидий баҳолаш ҳамда келгусидаги устувор вазифаларни белгилаб олиш имконига эга бўлмоқда. 12 май куни шундай муҳим тадбирлардан бири Амударё туманида ҳам ўтказилди.

Амударё тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги 82-сонли умумтаълим мактабида Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Амударё туман бўлинмаси фаолиятининг 2020–2025 йиллар давомидаги фаолияти бўйича ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ташкилий ишлар бўлими мудири, Республика Кенгашининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича масъул ташкилотчиси, Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши бош ҳисобчиси ҳамда касаба уюшмалари ташкилотларининг туман кенгаши раислари иштирок этдилар.

Тадбирда туман бўлинмаси Кенгашининг 2020-2025 йиллар давомидаги фаолияти юзасидан Кенгаш раиси Улуғбек Абдураҳмонов ҳисобот берди. Шундан сўнг тафтиш комиссиясининг ҳисоботи тингланиб, тасдиқланди.

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, касаба уюшмаси — фуқароларнинг меҳнатга оид ва ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ифода этиш ҳамда ҳимоя қилиш мақсадида тузиладиган ихтиёрий жамоат бирлашмаси ҳисобланади. Уюшма ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонун, “Жамоат бирлашмалари тўғрисида”ги, “Нодавлат нотижорат ташкилотлар тўғрисида”ги Қонунлар ҳамда соҳавий уставлар асосида амалга оширади.

2019 йил 6 декабрда қабул қилинган “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонунда фуқароларнинг ушбу уюшмаларга эркин бирлашиш ҳуқуқи кафолатланган. Меҳнат фаолиятини амалга ошираётган шахслар, шунингдек, ўқув юртларида таҳсил олаётган 15 ёшдан катта шахслар касаба уюшмаларига аъзо бўлиш ёки уларни тузиш ҳуқуқига эгадирлар.

Касаба уюшмалари ўз фаолиятини қонунийлик, ихтиёрийлик, камситишга йўл қўймаслик, мустақиллик, тенг ҳуқуқлилик, шунингдек, очиқлик ва ошкоралик каби тамойилларга таянган ҳолда амалга оширади.

Ташкилот меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини таъминлаш, хавфсиз ва соғлом меҳнат муҳитини шакллантириш, иш берувчи ва ходим ўртасидаги муносабатларни тартибга солишда фаол иштирок этади. Жумладан, жамоа шартномалари тузиш, маош ва таътил шартларини белгилаш, меҳнат қонунчилигига амал қилиниши юзасидан жамоатчилик назоратини амалга оширишда муҳим роль ўйнайди.

Конференция доирасида яширин овоз бериш йўли билан ташкилотнинг туман бўлинмаси Кенгаши раиси лавозимига ушбу лавозимда ишлаб келаётган Улуғбек Абдураҳмонов сайланди. Шунингдек, туман Кенгаши аъзолари, тафтиш комиссиясининг янги таркиби, тафтиш комиссияси раиси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси конференциясига делегатлар сайланди.

Конференциядан сўнг туман Кенгашининг биринчи ташкилий пленуми бўлиб ўтди. Унда жамоатчилик асосида раис ўринбосари ва ижроия қўмита аъзолари тасдиқланди.

Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси соҳа ходимларининг маънавий, ҳуқуқий ва ижтимоий фаровонлигини таъминлашда муҳим ўрин тутадиган жамоат ташкилотидир. Ўтказилган ҳисобот-сайлов конференцияси ҳам ана шу юксак мақсад ва вазифаларни яна бир бор эслатиб, ташкилотнинг жамият ҳаётидаги ўрнини мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Шоҳзод Қурбонбоев тайёрлади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026