12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:49
Фан ва таълим 👁 408

40-сонли мактабда “Дўстлик мактаблари” номли фестиваль ўтказилди

40-сонли мактабда “Дўстлик мактаблари” номли фестиваль ўтказилди

Яқинда таълим соҳасидаги муҳим ташаббус – “Дўстлик мактаблари” лойиҳаси доирасидаги “Дўстлик автобуси” Амударё туманига ташриф буюрди. Тадбир доирасида Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги масъуллари, шунингдек, Нукус шаҳридаги 8-сонли, Кегейли туманидаги 14-сонли ва Элликқалъа туманидаги 25-сонли умумтаълим мактабларидан келган устоз ва ўқувчилар Амударё тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги 40-сонли умумтаълим мактабида яратилган шарт-шароитлар, ўқув жараёни ва эришилган ютуқлар билан яқиндан танишдилар.

Меҳмонлар туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Ялғаш Шомуратов ҳамда мактаб директори Санобар Хўжамуродова бошчилигида соҳа ходимлари ва фаол ўқувчилар томонидан мактаб ҳовлисида тантанали равишда кутиб олинди. Қадимий қадриятимиз ифодаси сифатида меҳмонларга нон-туз тутилди.

Тадбирда миллий либосларда намоён бўлган ўқувчи-ёшлар меҳмонларни илиқ ва дўстона руҳда қарши олишди. Уларнинг ранг-баранг миллий кийимлари нафақат халқимизнинг бой маданий меросини, балки халқлар ўртасидаги дўстлик ва бирдамликни ҳам ифодалади. Бу орқали ёшлар ўртасида умуминсоний қадриятларга ҳурмат туйғуси юксак савияда намоён бўлди. Айниқса, табиат бағрида расм чизиш билан машғул бўлган ўқувчилар меҳмонлар эътиборини тортди. Фестивалда туманимизнинг 19-, 25-, 26-, 30- ва 54-сонли умумтаълим мактаблари ўқувчилари ва педагоглари фаол иштирок этиб, тадбирга янада кўтаринки кайфият бағишладилар.

Тадбир аввалида масъуллар томонидан бундай маданий-маърифий учрашувларнинг аҳамияти, ёшлар ўртасида дўстлик, бағрикенглик, ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашдаги ўрни ҳамда унинг тарбиявий жиҳатдан мазмун-моҳияти алоҳида таъкидлаб ўтилди. Чунки юрт тинчлиги — энг улуғ неъмат. Ягона халқ сифатида елкадош бўлиб яшаш — биз учун нафақат ҳаёт тарзи, балки маънавий юксаклик мезонидир.

Бугунги мураккаб глобал жараёнлар даврида ана шундай аҳил ва тотув жамиятни барпо этиш, ёшларимизни дўстлик ва бағрикенглик руҳида тарбиялаш таълим муассасалари ва ота-оналар билан бир қаторда жамиятнинг барча қатламлари учун ҳам муҳим вазифа ҳисобланади. Шу маънода, “Дўстлик мактаблари” лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ҳар бир тадбир ўқувчи-ёшлар қалбида миллатлараро тотувлик, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик туйғусини мустаҳкамлашга қаратилгани билан эътиборга моликдир.

Қолаверса, ёш авлодни миллий қадриятлар, урф-одатлар ва анъаналар билан яқиндан таништириш, уларнинг ижодий салоҳиятини ривожлантириш, жамоавий руҳини шакллантириш ҳам ушбу лойиҳанинг асосий мақсадларидан саналади.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ташаббуси билан Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги фаолиятини 2025 йилда ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган “Йўл харитаси”да ҳам ана шундай ташаббуслар алоҳида ўрин олган. Унда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ҳудудларда “Дўстлик мактаблари” лойиҳаси фаол равишда амалга оширилмоқда.

Айни пайтда жойларда кўплаб маданий-маърифий тадбирлар, учрашувлар ва фестиваллар ташкил этилмоқда. Бу тадбирлар орқали ўқувчи ва устозлар ўртасида мулоқот, ўзаро ҳамкорлик ва тажриба алмашув жараёни янада кенгайиб, таълим сифатини оширишда муҳим омилга айланмоқда.

Тадбирнинг яна бир муҳим қисми сифатида меҳмонларга мактаб жамоаси томонидан тайёрланган қизиқарли дастурлар намойиш этилди. Экскурсия давомида меҳмонлар учун мактаб бўйлаб тур ташкил этилди, унда мактаб директори Санобар Хўжамуродова таълим масканидаги ўқув-тарбия жараёнлари, фан хоналари, моддий-техник база ва ўқитувчи ҳамда ўқувчиларнинг ижодий фаолияти ҳақида атрофлича маълумот берди. Меҳмонлар мактабнинг таълим жараёнлари билан яқиндан танишиб, ўқувчиларнинг билим олишга бўлган қизиқиши ва фаоллигига юқори баҳо беришди.

Экскурсия жараёнида вариатив синф ўқувчилари табиий ва аниқ фанлар, шунингдек, хорижий тилларга оид билим ва кўникмаларини амалда намоён этишди. Улар тайёрлаган қисқа чиқишлар, интерактив машғулотлар ва кўргазмали материаллар орқали мактабдаги таълим сифати ва ўқув жараёнининг самарадорлиги яққол намоён бўлди.

Меҳмонларда, айниқса, "Шуҳрат" медали соҳиби, олий тоифали инглиз тили фани ўқитувчиси Нурбек Жуманиёзов раҳбарлигида ўтказилган машғулотлар унутилмас таассурот қолдирди. Машғулотлар иштирокчиларга ўқитувчининг маҳорати, илғор услублар орқали таълим бериши, шунингдек, ўқувчиларнинг фаоллиги билан манзур бўлди. Таъкидлаш жоизки, мактабнинг вариатив синф ўқувчилари 100 фоизлик натижа кўрсатиб, юртимиздаги ва хориждаги нуфузли олий таълим муассасаларига талабаликка қабул қилиняпти. Бу, ўз навбатида, таълим муассасасининг сифат даражасини кўрсатади.

Экскурсия давомида меҳмонлар “Моҳир қўллар” ва робототехника тўгараклари фаолияти билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлишди. Айниқса, “Моҳир қўллар” тўгарагида чевар ўқувчи-қизлар томонидан тайёрланган қўл меҳнати маҳсулотлари – миллий руҳда безатилган юмшоқ ўйинчоқлар, турли тикиш-бичиш ишлари ва бадиий-амалий намуналар меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.

Шунингдек, ёш китобхонлар билан мактаб кутубхонасида самимий мулоқот ҳам ташкил этилди. Суҳбат давомида ўқувчиларнинг китобларга бўлган муҳаббати, бадиий адабиётга бўлган муносабати ва мутолаа маданияти юзасидан фикр алмашилди. Мактаб ўқувчилари турли китобхонлик тадбирлари, шеърхонлик кечалари, дебатлар ва адабий танловларда фаол иштирок этиб келмоқда. Кутубхона фонди нафақат ўзбек адабиёти, балки жаҳон адабиётининг ҳам нодир намуналари, классик ҳамда замонавий асарлар билан бойитилган бўлиб, ёшлар маънавиятини юксалтиришда муҳим омил бўлмоқда.

Экскурсия мактабда ташкил этилган “Турон театри” жамоасининг чиқишлари билан юқори руҳда давом этди. Ёш ижодкорлар томонидан саҳналаштирилган бадиий чиқишлар, миллий ва замонавий оҳангларнинг уйғунлиги, мусиқа ва рақснинг жозибали тарзда намоён этилиши томошабинларда катта таассурот қолдирди. Миллий ва замонавий чолғу асбоблари садоси остида жонли ижро этилган, ёшлик туйғуларини тараннум этувчи куй-қўшиқлар юракларга илҳом бағишлади. Ёш ижодкорлар қатор чиқишлари билан йиғилганлар олқишига сазовор бўлди.

Тадбирнинг иккинчи қисми мактабнинг фаоллар залида давом этди. Бу ерда “Баркамол авлод” болалар маркази қошидаги “Шўх болалар” жамоасининг чиқишлари ҳамда мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган ранг-баранг концерт дастурлари намойиш этилди. Томошабинларга ўзбек, қорақалпоқ, туркман, қозоқ ва рус халқларининг куй-қўшиқлари, миллий рақслари ва театр саҳна кўринишлари тақдим этилди. Ҳар бир чиқиш миллий руҳ, миллий либос ва ўзига хос бадиий услуб билан бойитилган бўлиб, иштирокчилар ва меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

Айниқса, турли миллатлар вакиллари сифатида чиқиш қилган ёшларнинг саҳнада муштарак ғоя — дўстлик ва ҳамжиҳатликни тарғиб қилиши юракларга самимий туйғулар бағишлади. Бу чиқишлар миллатлараро тотувлик ва ўзаро ҳурматнинг амалий ифодаси сифатида барчани руҳлантирди. “Дўстлик мактаблари” лойиҳаси — бу фақатгина ташриф ёки концерт эмас, балки қалблар яқинлашуви, дўстлик кўприкларининг қурилиши, маънавий бирлик сари ташланган муҳим қадамдир. Амударё туманида ташкил этилган ушбу тадбир бунинг ёрқин исботи бўлди.

Бундай ташрифлар ўқувчи-ёшларда Ватанга садоқат, дўстлик ва ўзаро ҳурмат туйғуларини мустаҳкамлаш, миллий қадриятларни ардоқлаш, жамоада фикр юритиш ва ижодий салоҳиятни намоён этишда муҳим аҳамият касб этади. Юртимизда тинчлик, барқарорлик ва миллатлараро ҳамжиҳатликни таъминлашга қаратилган бу каби саъй-ҳаракатлар ёш авлод қалбида эзгулик, бағрикенглик, ҳамкорлик ва юртпарварлик туйғуларини мустаҳкамлаб, уларни ҳақиқий фуқаролик позициясига эга шахслар этиб тарбиялашда беқиёс аҳамият касб этади.

Шоҳзод Қурбонбоев.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026