12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:47
Фан ва таълим 👁 473

36-сонли умумтаълим мактабида амалий фанлар ҳафталиги доирасида амалий машғулотлар ўтказилди

36-сонли умумтаълим мактабида амалий фанлар ҳафталиги доирасида амалий машғулотлар ўтказилди

Бугунги кунда мактаб таълимида назарий билимлар билан бир қаторда амалий кўникмаларга ҳам алоҳида эътибор қаратилаётгани таълим тизимидаги муҳим ўзгаришлардан далолат беради. Зеро, ҳаётга тайёр инсон — нафақат билимли, балки амалий кўникмага эга шахс ҳамдир.

Яқинда Амударё тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги 36-сонли умумтаълим мактабида амалий фанлар ўқитувчиларининг ташаббуси билан ўқувчиларнинг амалий ва назарий билимларини мустаҳкамлашга қаратилган махсус машғулотлар ўтказилди. Тадбир амалий фанлар метод бирлашмаси раҳбари, технология фани ўқитувчиси Гулчеҳра Хўжамуродова раҳбарлигида ташкил этилди.

Ушбу ҳафталик ўқув-тарбия жараёнининг сифати, ўқитувчиларнинг маҳорати ва ўқувчиларнинг қобилиятини намоён қилган ҳақиқий тадбирга айланди. Тадбирни мактабнинг илмий ишлар бўйича директор ўринбосари Сарвар Қутлимуратов очиб, бу каби ташаббусларнинг аҳамияти ҳақида тўхталиб, амалий машғулотлар ўқувчиларнинг салоҳиятини юзага чиқариш, келажак ҳаётига мустаҳкам пойдевор қўйишда муҳим ўрин тутишини таъкидлади.

Гулчеҳра Хўжамуродова 2003 йилдан буён ушбу мактабда технология фанидан таълим бериб келмоқда. Унинг раҳбарлигида амалий фанлар бўйича бир қатор ютуқларга эришилган. Жумладан, юқори синф ўқувчилари машғулотларда фаол иштирок этиб, чеварликка оид билимларни ўрганиб келишади.

Мактабда технология фани бўйича 7-"А" ва 7-"Б" синф ўқувчи қизлари иштирокида "Моҳир пазандалар" гуруҳи ташкил этилган. Тадбир доирасида мазкур гуруҳ қизлари ўртасида сервис хизмати, салатлар ва таомлар тайёрлаш, эстетик дид ҳамда меҳнат маданияти бўйича беллашувлар ўтказилди. Бу каби машғулотларда қизлар ораста, чаққон ва эпчил бўлишлари, келажакда оилада ўз ўрнини топиши учун катта ҳаётга тайёрланади. Ҳар иккала синф тенг иштирок этгани учун иштирокчилар фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди. Қизлар нафақат пазандаликда, балки чиройли гапириш, меҳмоннавозликда ҳам ўз маҳоратларини намоён қилишди. Ушбу машғулотлар уларнинг ҳаётга тайёргарлигида муҳим омил бўлди.

Гулчеҳра Хўжамуродова ўз тўгарагида ўқувчиларга ўйинчоқлар тайёрлаш, тикиш ҳамда пазандалик сирларини ўргатишни давом эттирмоқда.

Яна бир технология фани ўқитувчиси Шуҳрат Жабборов эса 1996 йилдан буён мазкур мактабда фаолият юритиб, ўқувчиларга устачиликни ўргатиб келади. Унинг тўгарагида ўқувчилар турли қўл меҳнати буюмларини ясаш, станоклар билан ишлаш, асбоб-ускуналардан хавфсиз фойдаланишни ўрганмоқда. Бу эса нафақат амалий кўникмаларни, балки меҳнатга муносабатни ҳам шакллантиради.

Мактабнинг яна бир ўқитувчиси Нурбек Камалов 2013 йилдан буён мусиқа маданияти фанидан ўқувчиларга рубоб ва доира чалиш, жонли ижро ва қўшиқ куйлашни ўргатиб келмоқда.

Мактабнинг тасвирий санъат ва чизмачилик фани ўқитувчилари Дилноза Кўчқарова ва Азиза Исмоилова раҳбарлигидаги тўгаракларда 5–6-синф ўқувчилари натюрморт чизиш бўйича ўз маҳоратларини синовдан ўтказишди. Тадбир доирасида ўтказилган танловда 5-“А” синф ўқувчиси Фарангиз Шамуратова 1-ўринни, 6-“А” синфдан Шоҳзода Сабирбоева эса 2-ўринни эгаллаб, рағбатлантирувчи совғалар билан тақдирланди. Бу каби фаолиятлар болаларда санъатга муҳаббат уйғотади, эстетик дидни ривожлантиради.

Жисмоний тарбия фани бўйича ҳам бир қатор машғулотлар ташкил этилди. 32 йиллик тажрибага эга Ҳаким Раҳимов ҳар ҳафтанинг шанба куни гандбол ва қўл тўпи бўйича машғулотлар ўтказади. Унинг сабоқлари ўқувчиларда жисмоний тайёргарлик, тезкорлик ва жамоавийликни ривожлантиради.

Жисмоний тарбия фани ўқитувчиси Муҳайё Умарова гимнастика тўгарагида машғулотлар олиб бориб, ўқувчиларни рағбатлантирди. Шунингдек, Маҳмуд Қурбонбоев эса 6 йилдан буён стол тенниси тўгарагини йўлга қўйган. Маҳмуд Қурбонбоев ва Ихлос Нажимов спортнинг шахмат-шашка тури бўйича мактаб кубоги учун мусобақалар ўтказди.

Жисмоний тарбия фанининг яна бир фаол устози — олий тоифали ўқитувчи Омонбой Қурбонбоев ҳар ҳафтанинг шанба куни мактабнинг футбол жамоаси иштирокида машғулотлар ўтказади. Шу куни спортнинг футбол тури бўйича юқори синф ўқувчилари иштирокида “Мактаб лигаси” ташкил этилди. Шунингдек, 2023 йилда “Умид ниҳоллари” спорт мусобақасида Нукус шаҳрида ўтказилган Қорақалпоғистон чемпионатида стол тенниси бўйича ўқувчилари — Сарвар Раимов ва Зафарбек Юнусовлар 1-ўринни қўлга киритгани унинг машғулотлари самарасини кўрсатади.

Бир сўз билан айтганда, 36-сонли умумтаълим мактабида амалий фанлар ҳафталиги доирасида ўтказилган тадбирлар ўқувчиларнинг билим ва кўникмаларини бойитиш, уларни ҳаётга тайёрлашда муҳим омил бўлди. Ушбу фаолиятлар орқали нафақат назарий, балки амалий жиҳатдан ҳам ўқувчиларда етарли тажриба ва маҳорат шаклланмоқда.

Шоҳзод Қурбонбоев.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026