12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:37
Фан ва таълим 👁 495

Коррупцияга қарши кураш йўналишида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди

Коррупцияга қарши кураш йўналишида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди

Сўнгги йилларда мамлакатимизда барча соҳалар қатори халқ таълими тизимида ҳам шаффофликни таъминлаш, давлат маблағларидан мақсадли фойдаланиш ва коррупциянинг ҳар қандай кўринишларига чек қўйиш бўйича изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланган мазкур вазифалар юзасидан жойларда ҳам аниқ чора-тадбирлар белгиланиб, уларнинг ижроси таъминланмоқда. Яқинда Амударё туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими биносида жорий йилнинг биринчи чораги давомида коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилган ишлар таҳлилига бағишлаб ўтказилган йиғилиш ҳам шу йўналишдаги ишларнинг амалий ифодаси бўлди.

Йиғилишни бўлим бошлиғи Ялғаш Шомуратов кириш сўзи билан очиб, иштирокчиларга коррупцияга қарши курашиш борасидаги фикр-мулоҳазаларини баён қилди. Таълим тизимида коррупциявий ҳаракатларни аниқлаш, уларга барҳам бериш ва олдини олиш, келиб чиқиши мумкин бўлган сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этишга қаратилган ҳуқуқий асослар яратилиб, ички идоравий механизмлар жорий этилгани алоҳида қайд қилинди.

Коррупциянинг олдини олиш мақсадида давлат бюджетидан ажратилаётган маблағларни мақсадли сарфлаш, бюджет қонунчилигига риоя қилиш бўйича мунтазам равишда мониторинг ва назорат ишлари амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, коррупцияга олиб келувчи шарт-шароитлар — ҳуқуқий маданиятнинг пастлиги, ижро тизимининг самарасизлиги, иқтисодий қийинчиликлар каби омилларни бартараф этишга қаратилган мажмуавий чоралар кўрилмоқда.

2025 йилнинг биринчи чорагида тумандаги 86 та умумтаълим мактаби, “Баркамол авлод” болалар мактаби ҳамда 52 та давлат мактабгача таълим ташкилотларида жами 147 марта коррупцияга қарши тарғибот ва тушунтириш тадбирлари ўтказилди. Унда “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги ҳамда “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонунлар мазмун-моҳияти юзасидан кенг қамровли ахборотлар берилди.

Шунингдек, туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими раҳбарияти ташаббуси билан барча таълим муассасалари раҳбарлари иштирокида 3 марта махсус семинарлар ўтказилди.

Коррупцияга қарши курашишнинг муҳим йўналишларидан бири сифатида “Коррупциясиз соҳа” лойиҳасининг амалий ижросини таъминлашга қаратилган “Йўл харитаси” асосида жорий этилган тизим доирасида 2025 йил учун барча ходимлардан декларациялар олинди.

Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025 йил 25 март кунги тегишли хати ижроси юзасидан тизимдаги ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, ҳуқуқий маданиятини шакллантириш ҳамда жамиятда коррупциясиз муҳит яратиш мақсадида тақдимот ва қўлланмалар, видеоролик ҳамда тарқатма материаллар барча тизим ташкилотларига етказилди. Шунингдек, бўлимга тегишли тақдимот, видеоматериаллар ва қўлланмалар ҳам етказилиб, улардан хизмат жараёнида самарали фойдаланиш ходимларга тавсия этилди.

Шу билан бирга, барча муассаса раҳбарлари коррупцияга қарши курашиш юзасидан вазирликнинг кафолат хати ва 16 та локал ҳужжат билан ёзма равишда таништирилди ва мунтазам равишда огоҳлантириш тадбирлари олиб борилмоқда.

Бугун таълим соҳасини ҳар қандай манфаат устуворлигидан ҳимоя қилиш, ҳаққонийлик ва адолат тамойилларини қарор топтиришда тизимли ёндашув мавжуд. Коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, ҳуқуқий маданиятни юксалтириш ва шаффоф муҳитни яратиш – таълим сифатини ошириш ҳамда келажак авлодни соғлом муҳитда тарбиялашнинг муҳим шартидир.

Г.Жуманиязова, Амударё тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими коррупцияга қарши кураш бўйича масъул ходими.

Шоҳзод Қурбонбоев, журналист.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026