16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 20:41
Жамият 👁 499

ФВВнинг Махсус муҳандислик-қурилиш бошқармаси муддатли ҳарбий хизматчиларига тавсияномалар топширилди

ФВВнинг Махсус муҳандислик-қурилиш бошқармаси муддатли ҳарбий хизматчиларига тавсияномалар топширилди

Маълумки, ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ва Миллий гвардиясининг қўшма қарори билан тасдиқланган “Муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисида”ги Низом асосида ҳарбий хизматчиларга тегишли тартибда тавсияномалар топширилади. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Махсус муҳандислик-қурилиш бошқармасида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, юқори натижаларга эришган аскарларга ҳам қўмондонликнинг шу каби тавсияномалари Амударё туманида тантанали равишда топширилди.

Маросимда Муҳандислик муҳофаза ва қурилиш-тиклаш ишлари бош бошқармаси бошлиғи полковник Нурмухаммад Саидов, Амударё туман хокими Собир Хўжаметов, туман ҳокими ўринбосари Нодирбек Камолов, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи подполковник Мухаметали Хожамуратов, Миллий Гвардиянинг туман бўлими бошлиғи подполковник Бахтиёр Атажанов, туман Мудофаа бўлими бошлиғи Шуҳрат Маматов, Афғон уруши фахрийлари ҳамда аскарлар ва уларнинг ота-оналари иштирок этдилар.

Тадбир аввалида Ўзбекистон ҳамда Қорақалпоғистон Республикалари давлат мадҳиялари янгради.

Муҳандислик муҳофаза ва қурилиш-тиклаш ишлари бош бошқармаси бошлиғи полковник Нурмухаммад Саидов тақдирлаш маросимини кириш сўзи билан очиб берди.

Тадбирда туман ҳокими Собир Хўжаметов сўзга чиқиб, олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар олаётган барча аскарларни табриклади. Тадбирда сўзга чиққанлар бундай имкониятлар ёшлар келажаги учун пойдевор бўлиши, уларнинг ҳаётда ўз ўрнини топишларига кўмак бериши хусусида сўз юритдилар.

Таъкидланганидек, тавсияномалар Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган, жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик бўйича юксак натижаларга эришган, зарурий билим савиясига эга, намунали ҳарбий интизомини намоён этган энг муносиб ҳарбий хизматчиларга ҳарбий қисм командири томонидан берилади. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларга ҳарбий қисмлар қўмондонлиги томонидан олий таълим муассасаларига кириш учун берилган тавсияномалар, улар берилган санадан бошлаб уч йил мобайнида амал қилади.

Маросим давомида Махсус муҳандислик-қурилиш бошқармаси бошлиғининг 2025 йил 7 мартдаги буйруғига асосан олий таълим муассасаларига ўқишга киришлари учун имтиёзли тавсияномаларга лойиқ деб топилган аскарлар тақдирланди. Хизмат мобайнида ўзининг тартиб-интизоми, хулқ-атвори, масъулиятини намойиш этган, намуна кўрсатган аскарларга тавсияномалар тантанали равишда топширилди.

Қайд этиш жоизки, Қорақалпоғистон Республикасининг маҳаллаларида “Обод хонадон”, “Обод кўча”, “Обод маҳалла”, “Яшил белбоғ” ҳамда ички йўлларни таъмирлаш мезонларини бажариш, маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратиш борасида амалга ошириладиган ишларни самарали ташкил этиш мақсадида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Махсус муҳандислик-қурилиш бошқармаси 1-муҳандислик қурилиш батальонининг 220 нафар шахсий таркиби Амударё туманига жалб этилган эди. Улар туманда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига муносиб ҳисса қўшдилар. Тадбир мобайнида аскарлар ва уларнинг ота-оналари сўзга чиқиб, берилаётган имкониятлар учун миннатдорчилик билдирди.

Шунингдек, тақдирлаш маросими туман Маданият бўлими ижодкорлари томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш этилди. Хонандалар Ватан, тинчлик ва дўстлик ҳақида куй-қўшиқлар ижро қилишди. Тадбир раққосаларнинг бетакрор рақслари билан байрамона кайфиятда ўтди.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026