12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:47
Фан ва таълим 👁 445

36-сонли мактабда Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди

36-сонли мактабда Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди

Таълим жараёнида ўқувчиларнинг устозларидан олаётган назарий билимлари билан бир қаторда мактабларда ўтказилаётган турли хил маънавий-маърифий тадбирларнинг ҳам ўрни алоҳида. Сабаби, ўқув дарсликларидаги мураккаб мавзулар, уларни ўз вақтида ўзлаштириш, ҳар кунги уй вазифалари ўқувчиларни бироз чарчатиб, маънавий ҳордиқ олишга эҳтиёж уйғотади. Маълум сана ёки байрамлар муносабати билан ўтказиладиган тадбирлар, ундаги бадиий чиқишлар эса, ўқувчиларга байрамона кайфият улашибгина қолмасдан, ёшларнинг жамоат ишларидаги фаоллигини оширади, мактабнинг маънавий-маърифий ҳаётига дахлдорлик туйғусини уйғотади.

Баҳор фасли эса ана шундай гўзал тадбирларни ташкиллаштириш, миллийлигимизни, урф-одатларимизни кенг тарғиб қилиш ва бу жараёнга ўқувчи ёшларни кенг жалб қилишда айни муддаодир. Март ойининг илк кунларида Халқаро хотин-қизлар байрами юртимиз бўйлаб кенг нишонланади. Сана муносабати билан ҳудудлардаги барча таълим масканларида, муассаса ва ташкилотларда турли хил бадиий кечалар, тадбирлар, “Балли қизлар” сингари кўрик-танловлар ўтказилади.

Яқинда Амударё туманидаги 36-сонли мактабда ҳам аёллар байрами кўтаринки руҳда нишонланди. Байрам муносабати билан ташкил қилинган тадбир аввалида мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчилари иштирокида “Касбий ривожланиш куни” доирасида йиғилиш ўтказилди. Унда мазкур фан ўқитувчиларининг дарс ўтиш маҳорати таҳлил қилиниб, касбдошлар дарс ўтишнинг янги методлари бўйича ўзаро тажриба алмашдилар.

Сўнгра, “Қизларжонлар” беллашувига навбат берилди. Мазкур тадбир мактабнинг 9-“А” ва 9-“Б” синфлари раҳбарлари Дилнура Бабаниёзова ҳамда Мевагул Қайипназаровалар томонидан ташкил қилинди.

Тадбирни мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Сарвар Қутлимуратов кириш сўзи билан очиб берди ҳамда барчани хотин-қизлар байрами, баҳор байрами билан қизғин муборакбод этди.

Шундан сўнг 9-“А” синфнинг “Бойчечак” гуруҳи ва 9-“Б” синф қизларидан таркиб топган “Баҳор” гуруҳи бир қатор шартлар бўйича беллашиш учун даврага таклиф этилди. Ҳар бир гуруҳда олти нафар қиздан, жами 12 нафар қиз маҳорат, эпчиллик, пазандалик бўйича куч синашдилар.

Биринчи шарт “Таништирув” шарти бўлиб, унда қизлар ўзларини таништириб ўтдилар. Иккинчи – “Салат тайёрлаш” шартида қизлар ўзларининг пазандачилигини намоён қилиб, турли хилдаги баҳорий салатлар тайёрладилар. Учинчи шартда ўқувчи қизларнинг стилист сифатида ўз маҳоратларини намойиш қилишди. Яъни, шарт давомида қизларнинг гўзаллик яратиб, соч турмаклашига баҳо берилди. Тўртинчи ва бешинчи шартларда ҳам қизларнинг пазандалик қобилияти, эпчиллиги синовдан ўтказилди. Бунда улар дастлаб чучвара тугишдаги усталигини намоён қилишган бўлса, кейин хамирдан уноши қирқиш бўйича маҳоратларини синовдан ўтказдилар. Тадбир сўнгида қизларнинг меҳнати, ҳаракати одилона баҳоланди ва дуранг натижа қайд этилди.

Шу билан бирга, мактабнинг 6-“А”, 7-“А” синф қизлари тадбирга ўзгача кайфият олиб кириб, байрамона рақсга тушдилар. 4-“Б” синф қизлари эса она ҳақидаги ёд олган шеърларини айтиб бердилар. Тадбир давомида фаол иштирок этган қизларга байрам совғалари топширилди.

Шу куни мактабга ДХХ чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисм ходимлари ҳам ташриф буюриб, мактабнинг “Ёш чегарачи” клуби аъзолари билан учрашув ўтказди. Жараён давомида мактаб директори Ўктам Бидашевга ДХХ чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисм номидан ташаккурнома топширилиб, ўзаро ҳамкорликда олиб борилаётган ишлар эътироф этилди.

Шунингдек, ДХХ чегара қўшинлари қисм командирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлари бўйича ўринбосари Миржаҳон Мажидов иштирокида мактабнинг “Ёш чегарачилар” клуби аъзолари билан кўргазмали машғулотлар ҳам ўтказилди.

Азиза Мадраҳимова

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026