12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:45
Фан ва таълим 👁 523

51-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида семинар бўлиб ўтди

51-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида семинар бўлиб ўтди

Болани тўғри тарбиялашда, аввало, у билан тўғри мулоқот қилиш, бола “тили”ни тушуниш муҳим аҳамият касб этади. Шунингдек, кичкинтойларга таълим-тарбия беришда уларни севиш, уларга чинакам меҳр бериш ҳам фойдадан ҳоли бўлмайди.

Маълумки, бугуннинг кичкинтойларини тарбиялаб вояга етказиш, мактаб таълимига йўналтириш ҳар қачонгидан ҳам масъулиятли вазифа ҳисобланади. Боиси, бугунги глобаллашув асрида дунёга келган болакайни хўрозқанд билан алдаб, “сени лайлак олиб келган, ухламасанг қайтадан лайлакларга бериб юбораман…” сингари чўпчакларга ишонтириб бўлмайди.

Ҳа, бугунги ёш авлод зийрак, билағон, зеҳни ўткир. Уларни тарбиялашда ота-онадан ҳам, боғчадаги тарбиячилардан ҳам ўз устида ишлаш, таълим-тарбиянинг замонавий, инновацион методларини билиш ва ўринли қўллай олиш, деган кўникмалар талаб этилади. Бунда, мактабгача таълим ташкилотларида мунтазам равишда ўтказилиб келинаётган семинарларнинг ўз ўрни бор.

Яқинда Амударё тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 51-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида мактабгача таълим сифатини янада яхшилаш ва тарбиячиларнинг касбий маҳоратини ошириш мақсадида навбатдаги семинар ташкил этилди. Унда тумандаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари директорлари, директор ўринбосарлари ва тарбиячилар иштирок этдилар.

Семинарни ташкил қилишдан асосий мақсад – тарбиячилар ўртасида тажриба алмашишни ривожлантириш, болаларнинг таълим-тарбиясида замонавий усулларни амалиётга татбиқ этишдир.

Жараён давомида иштирокчилар тайёрлов, катта ва кичик гуруҳларда тарбиячиларнинг очиқ машғулот жараёнларида иштирок этдилар. Тарбиячиларнинг болалар билан ишлаш услублари, машғулот жараёнидаги педагогик ёндашувлари муҳокама қилинди. Шунингдек, семинар мобайнида тарбиячилар ўзаро тажриба алмашиш имкониятига эга бўлиб, илғор педагогик усулларни амалиётга татбиқ этиш бўйича фикр алмашдилар.

Таҳлиллар натижасида тарбиячиларнинг ўқув жараёнида қўллаётган инновацион усуллари юқори баҳоланди. Семинарнинг асосий қисми тарбиячиларнинг амалий фаолиятини баҳолаш ва уларнинг ишлаш сифати бўйича фикр алмашишга бағишланди. Мутахассислар томонидан тарбиячиларнинг инновацион усулларни қўллашдаги ютуқлари эътироф этилди.

Хусусан, машғулотларда интерфаол методлардан фойдаланиш, болаларнинг қизиқишини ошириш учун ўйинли ёндашувларни татбиқ этиш, тарбиявий жараёнда визуал ва аудио материаллардан самарали фойдаланиш каби жиҳатлар юқори баҳоланди. Шу билан бирга, айрим камчиликлар ҳам қайд этилиб, уларни бартараф этиш бўйича аниқ таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Бундай семинарлар тарбиячилар орасида ўзаро тажриба алмашиш, уларнинг малакасини ошириш ва мактабгача таълим сифатини янада яхшилашга хизмат қилади. Шунингдек, соҳа масъуллари томонидан келгусида ҳам бундай тадбирларни мунтазам равишда ўтказиш режалаштирилган.

Азиза Мадраҳимова

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026