13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 01:16
Жамият 👁 419

Афғон уруши иштирокчилари учун байрам тадбири ташкил этилди

Афғон уруши иштирокчилари учун байрам тадбири ташкил этилди

Ўтган асрнинг 79-89-йилларида Афғонистондаги фуқаролик уруши ва қуролли тўқнашувларда иштирок этган собиқ Совет иттифоқи қўшинлари 1989 йил 15 февраль куни мамлакат ҳудудидан олиб чиқиб кетилган эди. Ушбу сана Афғон уруши фахрийларининг байрамига айланган. Салкам ўн йил мобайнида Афғонистон ҳудудида бўлиб ўтган ҳарбий ҳаракатларда Республикамиздан 3580 нафар ҳарбий хизматчилар иштирок этган. Анъанага мувофиқ бу йил ҳам Афғон уруши қатнашчилари, жангчи-фахрийлар иштирокида ушбу мамлакатдан собиқ Совет иттифоқи қўшинлари олиб чиқилганининг 36 йиллиги кенг нишонланмоқда. Амударё туманида ҳам сана муносабати билан уруш фахрийларининг аҳоли ва ёшлар билан учрашувлари ҳамда байрам тадбирлари ташкил этилмоқда.

Амударёлик афғон уруши қатнашчилари бўлмиш жангчи-фахрийлар иштирокида тумандаги Хотира майдонига ўрнатилган “Мотамсаро она” ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди. Байналмилал жанги-фахрийлар Афғонистондаги уруш ҳаракатларида қатнашиб, шаҳид бўлган қуролдошлари хотирасига ҳурмат бажо келтириб, уруш қийинчиликлари, унинг салбий оқибатларини эслаб, юртимиздаги тинчлик мангу бўлишини тилаб дуога қўл очдилар.

Сўнгра тантаналар Манғит шаҳридаги “Diamond” ресторанида давом эттирилди. Бу ерда афғон уруши қатнашчилари бўлмиш байналмилал жангчилар учун байрам дастурхони ёзилди.

Туман ҳокимлиги томонидан ташкил этилган тадбирда ҳокимнинг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Нодирбек Камолов, туман Мудофаа ишлари бўйича бўлим бошлиғи Шуҳрат Маматов, республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими бошлиғи Ислом Маткаримов ҳамда Ўзбекистон “Ветеран” жангчи-фахрий ва ногиронлар бирлашмасининг тумандаги вакили Баҳодир Жуманиёзов бошчилигида бир гуруҳ фахрий жангчилар иштирок этди.

Байрам тадбирини туман ҳокими ўринбосари Нодирбек Камолов табрик сўзи билан очиб берди. У ўз нуқида Афғонистонда чорак асрча давом этган ўзаро урушларга барҳам бериш учун собиқ иттифоқ армияси сафида сафарбар қилинган, мураккаб шароитларда жанг-у жадалларда қатнашиб, омон қайтган фахрийлар учун 15 февраль – собиқ иттифоқ қўшинлари олиб чиқиб кетилган сана чинакам байрам эканлигини таъкидлади ҳамда уларни байрам билан табриклади. Сана муносабати билан ҳар йили мамлакатимизда турли тадбирлар ўтказилиб, Афғон уруши фахрийларига алоҳида ҳурмат-эътибор кўрсатилаётгани, уларнинг муносиб дам олиши ва саломатликларини тиклашлари учун ҳукуматимиз томондан шароитлар яратилганини қайд қилиб, Афғон уруши фахрийларига ташаккурномалар, эсдалик совғаларини топширди.

Байрам тадбирида сўз олганлар юртимизда жангчи-фахрийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга ва ҳалок бўлган ватандошларимизнинг хотирасини абадийлаштиришга катта эътибор қаратилаётганини қайд қилиб, ушбу уруш қанчадан-қанча оилаларнинг ёстиғини қуритгани, бугунги тинч ва осойишта ҳаётимизнинг қадрига етиш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда уруш фахрийларининг тажрибаси ва ҳаёт йўлини ўрнак қилиб кўрсатиш лозимлигини қайд этдилар. Афғон урушида ҳалок бўлган фахрийларни хотирлаш ҳар биримизнинг инсоний бурчимиз эканлиги алоҳида таъкидланди.

Маълумотларга кўра, Афғон урушида 65 минг нафар Ўзбекистон фуқаролари қатнашиб, уларнинг 1500 нафардан кўпроғи ҳалок бўлган. Амударё туманидан ҳарбий ҳаракатларда иштирок қилган фуқароларнинг 13 нафари жангларда ҳалок бўлган, 20 нафари урушда яраланган, 278 нафари эса бугунги кунда тинч ва осойишта юртимизда умргузаронлик қилмоқда.

Байрам тадбири мобайнида туман Маданият бўлими санъаткорлари томонидан концерт дастури намойиш этилди. Хонандалар томонидан ижро этилган Ватан, она, тинчлик, шукроналик ҳақидаги шўх-шодон куй-қўшиқлар фахрийларимизга байрамона кўтаринки кайфият бағишлади.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026