12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:42
Фан ва таълим 👁 409

14-сонли мактабда “Буюкларни ёд этиб” номли маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

14-сонли мактабда “Буюкларни ёд этиб” номли маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Ҳар бир халқнинг маънавий тараққиётида буюк мутафаккир ва адибларнинг ўрни беқиёс. Уларнинг ижоди, фикрлари ва илмий қарашлари асрлар оша халқ тафаккури, маданияти ва маънавий тараққиётининг шаклланишига хизмат қилади. Айниқса, ўзбек адабиётининг икки забардаст намояндаси – Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижоди миллий маънавиятимиз хазинасининг дурдоналаридир. Уларнинг ижоди ва тарихий фаолияти бугунги кунда ҳам ёш авлод учун ибрат ва илҳом манбаи бўлиб хизмат қилмоқда.

Ҳар йили мазкур буюк сиймоларнинг таваллуд айёмига бағишлаб турли маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилади. Бундай тадбирлар ёшларнинг миллий қадриятларга ҳурматини ошириш, тарихий шахсларга бўлган қизиқишини кучайтириш, уларда ватанпарварлик ва ифтихор туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Амударё туманидаги 14-сонли мактабда ана шундай адабиёт кечаларидан бири – “Буюкларни ёд этиб” номли маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Ушбу тадбир мактабнинг она тили ва адабиёт ҳамда давлат тили фани ўқитувчилари Дилфуза Гаипова, Садоқат Давлетова ва Дилнора Сафарбоевалар ташаббуси билан ташкил этилди ва юқори савияда ўтказилди.

Тадбирда юқори синф ўқувчилари Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодидан намуналарни ифодали тарзда ўқишди. Ушбу шеърий чиқишлар орқали ёшлар буюк адибларнинг теран фикрлари ва юксак маънога эга шеърияти билан янада яқинроқ танишдилар. Бу буюк сиймоларнинг ижоди кишига нафақат адабий завқ бағишлайди, балки инсон маънавиятини юксалтириш, комил шахсни тарбиялашда ҳам муҳим ўрин тутади. Улар қолдирган маънавий мерос Ватанга муҳаббат, инсонийлик, адолат ва билимга интилиш каби эзгу фазилатларни тарғиб қилади.

Тадбирда сўзга чиққанлар буюк алломалар, адабиёт ва санъат намояндаларининг ижодини ўрганиш ва тарғиб этишга катта эътибор қаратилаётган юртимизда ҳар йили Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуди кенг нишонланишини, саналар муносабати билан халқаро илмий анжуманлар ва ижодий кечалар ташкил этилишини алоҳида таъкидладилар. Юртимизда буюк мутафаккирлар асарлари қайта нашр этилиб, уларни чуқур ўрганиш ва тарғиб қилиш мақсадида илмий-тадқиқотлар олиб борилмоқда. Бундан ташқари, мактаб ва олий таълим муассасаларида ушбу ижодкорларнинг асарларини ўрганишга алоҳида эътибор қаратилади.

Маънавий-маърифий кечада шунингдек, буюк шоирлар ҳаёти ва ижодига бағишланган саҳна кўринишлари ҳам намойиш этилди. Айниқса, 6-синф ўқувчилари ижросида саҳналаштирилган “Нон ҳиди” асари томошабинларда катта таассурот қолдирди.

Нафақат адабий, балки миллий анъаналар ва маданиятни ўзида мужассам этган мусиқий чиқишлар ҳам тадбирдан ўрин олди. Ўқувчилар ўзбек ва қозоқ халқларининг миллий қўшиқ-куйларига ҳамоҳанг рақслар ижро этиб, тадбирга ўзига хос жўшқинлик бағишлашди.

“Буюкларни ёд этиб” тадбири ёшларнинг миллий тарих ва адабиётга бўлган қизиқишини янада ошириш, аждодлар меросини чуқурроқ англашга чорлаш, уларда маънавий бойликларга эҳтиром уйғотиш борасида муҳим аҳамият касб этади.

Бундай тадбирлар нафақат ёш авлоднинг бадиий савиясини ошириш, балки уларни тарихий шахсларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, ўзлигини англаш ва миллий ғурур туйғусини кучайтиришда муҳим роль ўйнайди.

Шоҳзод Қурбонбоев

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026