14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 04:25
Адабиёт 👁 738

АЛИШЕР НАВОИЙ ДАҲОСИГА ҲУРМАТ ВА ЭҲТИРОМ КЎРСАТИЛДИ

АЛИШЕР НАВОИЙ ДАҲОСИГА ҲУРМАТ ВА ЭҲТИРОМ КЎРСАТИЛДИ

Миллий маънавиятимиз, мумтоз адабиётимизни буюк бобокалонимиз – сўз мулкининг султони Мир Алишер Навоийсиз тасаввур қила олмаймиз. Шу боис, нафақат мамлакатимизда, балки бутун дунёда Навоий даҳосига юксак ҳурмат ва эҳтиром рамзи сифатида унинг асарлари севиб ўқилади. Навоий меросини чуқур ўрганиш борасида илмий изланишлар олиб борилиб, дунё навоийшунослари иштирокида илмий-амалий анжуманлар ўтказилади. Мақсад эса ягона – буюк мутафаккир асарларидаги умуминсоний қадриятларни ўсиб келаётган ёш авлод қалбига сингдириш, уларни чин маънодаги ватанпарвар, халқпарвар инсонлар қилиб тарбиялашдир.

Президент мактаблари тизимидаги Амударё ихтисослаштирилган мактабида туман Маданият бўлими билан ҳамкорликда Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллиги муносабати билан ўтказилган “Навоийхонлик” кечасида ҳам шоирнинг асрлар давомида ўз қадр-қимматини йўқотмаган шеър-у ғазаллари, рубоий ва туюқлари, ҳамон дунё халқларини ўзига мафтун этиб келаётган достонлари ҳақида маърузалар ўқилиб, шоир ғазаллари билан айтиладиган ашулалар ижро этилди.

Тадбирни мактаб директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари Равшан Холмуродов очди ва мамлакатимизда Алишер Навоий меросини ўрганиш, унинг фалсафий, ижтимоий-маънавий аҳамиятга эга асарларида илгари сурилган ғояларни ўсиб келаётган ёш авлод онгига сингдириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил сўз юритди. Айниқса, 2025 йил Президентимиз томонидан Навоий вилоятида “Алишер Навоий йили” деб белгилангани, шу муносабат билан жорий йилда мамлакатимиз миқёсида ўтказилиши режалаштирилган адабий-бадиий, мусиқий тадбирлар, халқаро илмий-амалий анжуманлар ташкил этилиши, бу каби тадбирларда Навоий асарлари билимдонлари бўлмиш умумтаълим мактабларининг ўқувчилари ҳам иштирок этиши хусусида мамнуният билан таъкидлади.

Шундан сўнг, мактаб ўқувчилари шоир ғазалларидан намуналар ўқидилар, “Хамса” достони ва ушбу достонда илгари сурилган ҳалоллик, касб-у ҳунарга эътибор, тўғрисўзлик, халқлар дўстлиги, ўзаро тотувлик, меҳр-оқибат, ватанпарварлик ҳамда халқпарварлик ғоялари хусусидаги фикрларини билдирдилар.

Тадбир давомида мактабнинг “Турон” театр жамоаси томонидан саҳна кўриниши намойиш этилди. Саҳна кўриниши орқали тадбир иштирокчилари гўё бир муддат Алишер Навоий яшаб ўтган давр воқеаларига гувоҳ бўлишиб, салкам олти асрдан бери ҳамон долзарблигини йўқотмаган эзгу ғоялар оғушига шўнғидилар. Амударё туман Маданият бўлими санъаткорлари томонидан маромига етказиб ижро этилган Навоий ғазалларига басталанган мумтоз наволар, мактабнинг бадиий ҳаваскорлар жамоаси талқинидаги дилрабо рақслар барчага маънавий руҳ бағишлади.

Амударё туман Маданият бўлими ва Президент мактаблари тизимидаги Амударё ихтисослаштирилган мактаби педагогика жамоаси ҳамкорлигида ташкиллаштирилган “Навоийхонлик” кечаси ўқувчи-ёшлар қалбида миллий-маънавий қадриятларга, мумтоз адабиётимиз, айниқса, буюк мутафаккир олим, давлат ва жамоат арбоби Ҳазрат Алишер Навоий даҳосига меҳр, ҳурмат ва эҳтиром туйғусини янада мустаҳкамлади.

РОБИЯ ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019