12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:38
Сиёсат 👁 583

Сайёр қабулларда аҳоли муаммолари ўрганилмоқда

Сайёр қабулларда аҳоли муаммолари ўрганилмоқда

Аҳолининг турмуш фаровонлигини яхшилаш, муаммоларни жойига бориб ўрганиш ҳамда қисқа фурсатларда ижобий ҳал этилишига эришишда ҳудудларда ташкил этилаётган сайёр қабуллар муҳим аҳамият касб этмоқда. Шу мақсадда Амударё тумани Чойкўл овулида жойлашган 22-сонли умумтаълим мактабида сектор раҳбарлари ва ёшлар учрашуви ташкил этилди.

Учрашувда туман ҳокими Собир Хўжаметов, секторлар раҳбарлари, корхона-ташкилотлар раҳбарлари, бўлимлар бошлиқлари, Чойкўл овули, Дарё бўйи маҳалласи, Жайхун овули, Қипчоқ шаҳарчаси, Босув маҳаллаларида яшовчи ёшлар ва аҳоли вакиллари ҳамда “маҳалла еттиликлари” масъуллари иштирок этдилар.

Учрашув мобайнида ёшларнинг турли мазмундаги мурожаатлари қабул қилинди, уларнинг аксарияти қабул жараёнининг ўзида ижобий ҳал этилди, қўшимча ўрганиш ва муддат талаб қиладиган мурожаатларнинг самарали ҳал этилиши юзасидан тегишли ташкилотлар масъулларига топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Хусусан, Чойкўл овулида яшовчи Қудрат Дўсчанов уй шароитида чорвачиликни ривожлантириш учун имтиёзли кредит олишда амалий ёрдам сўраб, Мавлуда Шомуратова оиласида икки киши олий таълим ташкилотида шартнома асосида ўқиётгани сабабли шартнома пулларини тўлашда амалий ёрдам сўраб, Нигора Шомуратова эса келини тиббиёт йўналишида ўқиганлиги боис туман Тиббиёт бирлашмасига ишга жойлашишида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилдилар.

Шунингдек, Жайхун овулида яшовчи Сарвар Турсунбоев тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун субсидия асосида асбоб-ускуна олишда, Моҳинур Қўшманова ҳамда Суҳроб Муродбоевлар эса олий таълим муассасасининг шартнома пулларини тўлашда амалий ёрдам сўраб масъулларга мурожаат қилдилар.

Сайёр қабулда Дарё бўйи маҳалласида яшовчи Шоҳрух Шомуродовнинг сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат учун шартнома пулини тўлашда, Акмал Камоловнинг наслдор қорамолчиликни ривожлантириш мақсадида кредит маблағи олишда, Музаффар Усмоновнинг онаси доимий даволанишга муҳтож бўлганлиги сабабли дори-дармон олишда амалий ёрдам сўраб йўллаган мурожаатларини ҳам қисқа муддатларда ижобий ҳал этиш бўйича тегишли ташкилотлар раҳбарларига топшириқлар берилди.

Олис ҳудудлар аҳолисининг муаммоли масалаларини жойига бориб ўрганиш ва уларни бартараф қилиш мақсадида Заҳириддин Муҳаммад Бобур номли овулда ҳам сектор раҳбарларининг сайёр қабули бўлиб ўтди.

Сайёр қабулда туман ҳокими Собир Хўжаметов, секторлар раҳбарлари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, Бобур ва Оқ олтин овуллар, Жумуровул маҳалла ҳамда Жумуртов шаҳарча фуқаролар йиғинларидаги “маҳалла еттиликлари” ҳамда аҳоли вакиллари иштирок этдилар.

Сайёр қабулда аҳоли вакиллари томонидан тадбиркорликни, чорвачилик ва паррандачиликни ривожлантириш учун кредит олишда амалий ёрдам бериш, даволаниш учун моддий ёрдам бериш, фарзандининг олий таълим муассасалари контракт пулларини тўлашда амалий ёрдам бериш каби турли масалалар юзасидан йўлланган мурожаатлар тегишли тарзда ўз ечимини топадиган бўлди.

Таъкидлаш керакки, мамлакатимизда кейинги йилларда йўлга қўйилган тизим катта-кичик раҳбарни одамларнинг ҳаётидан рози бўлиб яшашлари учун шарт-шароитлар яратиш, аҳолининг ҳаёт фаровонлиги ва турмуш сифатини ошириш, муаммоларини ҳал қилиш ва таклифларини тинглашдек эзгу ишларга ундамоқда. Одамлар қалбига қулоқ солиб, уларнинг дард-у ташвишини эшитиш ва муаммоларини ҳал этиш эса олий қадрият даражасига кўтарилди, десак, асло муболаға эмас. Ушбу эзгу мақсадларни амалга оширишда эса энг чекка ҳудудларда ташкил этилаётган сайёр қабуллар муҳим аҳамият касб этмоқда. Амударё тумани ҳокими бошчилигида ўтказилган ушбу сайёр қабул ҳам ана шу мақсадларга қаратилгани билан ниҳоятда катта аҳамият касб этди.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026