13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 01:27
Жамият 👁 9,400

САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР

САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР

14 ЯНВАРЬ—ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИ

Касблар ичида энг машаққатлиси ва энг шарафлиси – бу она Ватан ҳимоячиси бўлишдир. Она Юрт сарҳадларида собит туриб, ўз киндик қони томган тупроқ дахлсизлигини таъминлаш, халқ осойишталиги, тинч ва фаровон ҳаёти учун дахлдорлик туйғуси билан яшаш эса Ватан ўғлонларига хос. Шу боис, Мустақил Ўзбекистонимиз тарихидаги ёрқин саҳифа – 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни нафақат ҳарбий хизматчилар, балки Қуролли кучлар сафида муқаддас бурчини ўтаб қайтган аскарлар, ҳарбий хизматга бориш учун шайланаётган минглаб мард ва навқирон йигитларнинг, меҳнатсевар ва олийжаноб халқимизнинг энг азиз ва шарафли байрами сифатида ҳар йили кенг нишонланади. Чунки халқимиз ва ватанпарвар фарзандлари учун Она Юрт ҳимояси қанчалик эзгу ва муқаддас бўлса, Миллий Армиямиз қудратини ҳамда ана шу қудратли Армияни шарафлаш, қалбларида Ватанга чексиз садоқат туйғулари билан бу азиз кунни байрам қилиш бебаҳо қадриятдир.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари бугунги кунда жаннатмакон юртимизнинг буюк келажаги, халқимизнинг эртанги умиди, истиқболли режалар ва хайрли ишларимизнинг давомчиси бўлмиш ёшларимизни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни ҳарбий касбга йўналтириш, қалбларида мамлакат келажаги учун фуқаролик масъулияти ҳиссини оширишга хизмат қилувчи етакчи институтга айланди. Бу сўнгги йилларда мамлакатимизда “Халқ ва армия – бир тан-у бир жон” тамойили асосида амалга оширилаётган улкан ишларда ўз аксини топмоқда. Халқ Миллий Армиянинг ҳар томонлама қудрати ва ёрдамини ҳаётнинг барча соҳаларида чин дилдан ҳис этмоқда.

Чунки мамлакатимизнинг барча жабҳаларини қамраб олаётган ислоҳотлар, Янги Ўзбекистонни барпо этиш борасидаги саъй-ҳаракатлар юртимизда ҳарбий касбнинг обрў-эътиборини, армия ва халқ якдиллигини, ёшларимиз қалбида армиямиз билан фахрланиш туйғусини ҳамда Ватан ҳимоячиси бўлишдек олийжаноб касбга ҳурмат-эҳтиром ҳиссини янада кучайтиришга хизмат қилмоқда.

Амударё туман Мудофаа ишлари бўлими томонидан “Халқ ва армия – бир тан-у бир жон” тамойили асосида амалга оширилаётган маънавий-маърифий ва ҳарбий ватанпарварлик мавзусидаги ишлар мазмун-моҳиятида ҳам Қуролли Кучларимиз жанговар қобилиятини ошириш, мамлакатимизнинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш, қўшинларни замонавий қурол-аслаҳалар, ҳарбий техника ва алоқа воситалари билан таъминлаш ҳамда такомиллаштириш, касбий маҳорати юқори даражада шаклланган, ўз бурчига содиқ, ватанпарвар, мард ва жасур ҳарбийларни тарбиялаш, чинакам Ватан ҳимоячиси бўлишга қодир ёшларни ҳарбий хизматга тайёрлашдек эзгу ва шарафли мақсад мужассам.

Хусусан, ўтган 2024 йилда Амударё туман Мудофаа ишлари бўлими томонидан “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 18-моддасига асосан 2002 нафар амударёлик ёшлар рўйхатга олинди ва мутахассислар томонидан қатъий назорат асосида саралаш ишлари амалга оширилди. Жисмонан ва ақлан етук, ҳарбий хизматга лаёқатли йигитлар қўшинларни бутлаш учун муддатли ҳарбий хизматга ва сафарбарлик чақируви резерви хизматига юборилди.

Шуниси қувонарлики, ҳар иккала йўналишдаги ҳарбий хизматга юборилган йигитларнинг барчаси ўзлари хизмат бурчларини адо этаётган ҳарбий қисмларда намунали хулқ-атворлари, жанговар тайёргарлик машғулотларидаги эпчилликлари ҳамда қатъиятлари билан сафдошларига ўрнак бўлишмоқда.

Мудофаа ишлари бўлими билан туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактабларининг Чақириққа қадар бўлган тайёргарлик бўйича ҳарбий таълим раҳбарларининг ўзаро ҳамкорлиги натижасида биргина 2024 йилда умумтаълим мактабларининг 11-синф ўқувчиларидан иборат 2002 нафар ўқувчи-ёшлар иштирокида Нукус дала-ўқув майдонида амалий ўқ отиш машғулотлари амалга оширилиб, уларнинг мерганлик қобилиятлари, ҳарбий касбга нисбатан қизиқиш ва интилишлари синовдан ўтказилди.

Шунингдек, амударёлик ёшлар орасидан Қуролли Кучлар қўшинлари учун ноёб мутахассисларни тайёрлаш мақсадида 21 нафар ҳарбий хизматга мажбур фуқаролар дала-ўқув майдонида махсус тайёргарликдан ўтказилди. Ўзини-ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда 18-27 ёшгача бўлган 9400 нафар чақирилувчилар ва уларнинг ота-оналари билан маҳаллабай тизимда хонадонма-хонадон юриб, чақирилувчиларнинг оилавий аҳволи, соғлиги, интеллектуал салоҳияти ва ҳарбий касбга бўлган қизиқишлари ўрганиб чиқилиб, тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди.

Натижада 2025 йилги чақирув мавсумида муддатли ҳарбий хизматга ва сафарбарлик чақируви резерви хизматига сараланиб, танловларга жалб этилаётган жисмонан етук ва баркамол ёшлар ҳар қачонгидан ҳам кўп. Ўтган 2024 йилда “Темурбеклар мактаби”га 4 нафар, Олий ҳарбий таълим муассасасига 3 нафар ёшлар ўқишга қабул қилинган бўлса, 2025 йилда амударёлик ёшлар орасида Она Ватан ҳимоячиси бўлишдек шарафли касбни эгаллаш иштиёқидаги ёшлар сафи янада ошиши кутилмоқда. Айни пайтда 98 нафар амударёлик мард ва жасур ўғлонлар мамлакатимизнинг турли ҳудудларида ўзларининг Ватан олдидаги муқаддас бурчларини шараф билан адо этишмоқда. Шунингдек, 263 нафар ёшлар муддатли ҳарбий хизматни ва 650 нафар ёшлар эса сафарбарлик чақирув резерви хизматини ўташга шайланишмоқда.

Шу кунларда, яъни 2024 йилнинг 15 декабрь санасидан 2025 йилнинг 15 январь кунига қадар мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани сингари Амударё туманида ҳам “Янги Ўзбекистон Армияси – мамлакат таянчи, халқимиз фахри” шиори остида Қуролли Кучлар фахрийлари, зиёлилар, спортчилар, ҳарбий хизматчилар ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида умумтаълим мактаблари, ҳарбий қисмлар ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинларида, аҳолининг кенг қатламлари орасида маданий-маърифий, ҳарбий ватанпарварлик ва спорт тадбирлари ўтказилмоқда. Ўтказилаётган тадбирларда халқимиз жипслиги, Янги Ўзбекистон Армиясидан фахрланиш туйғуси баралла акс этмоқда.

Ёшлар қалбида давлатимиз суверенитети, ҳудудий яхлитлигини, халқимизнинг тинч ҳаёти ва хавфсизлигини таъминлашдек шарафли касб эгалари бўлиш каби эзгу орзулар янада мустаҳкамланмоқда. Чунки ҳарбий касбга меҳр – она Ватанга меҳр ва садоқат, халқнинг тинч ва осойишта ҳаётини таъминлашга бўлган дахлдорлик ҳиссининг уйғунлигидир.

Ана шундай меҳр ва дахлдорлик туйғуси билан яшаётган ватанпарвар ёшлар туфайли сарҳадларимиз мустаҳкам, ҳаётимиз осуда ва халқимиз осойишта. Ана шу осойишталик ва тинчликни таъминлаб сарҳадларимизда собит туриб, Қуролли Кучларимиз сафларида ўз хизмат бурчларини шараф билан адо этаётган она Ватан ҳимоячиларини, заҳирадаги ҳарбий хизматчиларни ва бутун халқимизни Қуролли Кучларимизнинг шонли 33 йиллиги билан чин дилдан муборакбод этаман! Тинчлигимиз, азиз халқимизнинг жипслиги мангу, Ватан ҳимоячилари куни байрами барчага муборак бўлсин!

Шуҳрат Маматов, Амударё туман Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи, майор.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026