12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:41
Фан ва таълим 👁 486

“Методик маҳорат куни” ва “Методик маҳорат соати” тадбирлари ўтказилди

“Методик маҳорат куни” ва “Методик маҳорат соати” тадбирлари ўтказилди

Хабарингиз бор, кейинги йилларда мактабгача таълим соҳасига таълимнинг энг дастлабки ва асосий бўлаги сифатида қаралиб, ушбу соҳага бўлган эътибор анчайин ўсди. Айниқса, мактабгача таълим соҳасида фаолият юритувчи кадрларнинг салоҳияти, уларнинг касбий тажриба ва маҳоратларини ошириш масъулиятли вазифага айланди. Боиси, дарахтнинг келажакда мустаҳкам илдиз отиб, серҳосил бўлиб, шохлари тўғри ҳолатда ўсишини истаган одам унга ниҳол пайтидан бошлаб тўғри тарбия ва меҳр беради. Инсоният камолоти ҳам худди шундай мураккаб масала. Шу сабабдан ҳам юртимизда мактабгача ва мактаб таълимига бўлган эътибор давлат сиёсати даражасида.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 сентябрдаги “Мактабгача таълим сифати ва самарадорлигини янада ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида 2024 йил 8 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг ҳамда 2024 йил 15 ноябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг буйруқлари қабул қилинган эди. Ушбу ҳужжатлар асосида 2025 йил 1 январдан бошлаб, мактабгача таълим ташкилотлари педагог ходимлари учун малака оширишнинг “Методик маҳорат куни” ва “Методик маҳорат соати” тадбирлари жорий этилиши назарда тутилган.

Юқорида тилга олинган тегишли Фармон ва буйруқларнинг ижросини таъминлаш мақсадида Амударё туманида ҳам тадбирлар ташкил қилинмоқда. “Методик маҳорат соати” ва “Методик маҳорат куни” тадбирлари ташкил қилинадиган таянч мактабгача таълим ташкилотлари этиб тумандаги 5- ва 40-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотлари белгилаб олинган бўлиб, уларга ушбу ДМТТ методистлари Альбина Есназарова ҳамда Гулчеҳра Юлдашевалар тренер-ментор этиб тайинланган.

Яқинда мазкур ДМТТларида иккита гуруҳда “Методик маҳорат куни” тадбирлари бўлиб ўтди. Ушбу тадбирга Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги мутахассиси Шамшет Мамутов, туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Ялғаш Шомуротов, бўлимнинг мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими методисти Сауле Патуллаева, Мактабгача таълим фаолиятини мувофиқлаштириш шўъбаси методисти Шаҳноза Қличева ҳамда туманимиздаги давлат мактабгача таълим ташкилотларининг 52 нафар директор ўринбосарлари ҳамда етакчи педагоглари иштирок этди.

“Методик маҳорат куни” ва “Методик маҳорат соати” тадбирларининг асосий вазифаси соҳа бўйича илғор тажрибаларни МТТларига жорий этиш, педагог ходимларга замонавий педагогик ва инновацион таълим технологияларини ўзлаштириш учун шароит яратиш, педагог ходимларнинг мустақил таълим олиши ва илғор педагогик тажрибалар ўрганишини ташкил этиш, педагог ходимларни янги методикалар билан таништириш, уларга ўзаро тажриба алмашиш ва ҳамкорлик қилиш имкониятини яратиш ва шу каби қатор йўналишлардан иборат.

Шунингдек, “Методик маҳорат куни” тадбирлари доирасида январь-май ойлари оралиғида, белгиланган ҳафталарнинг сешанба кунларида тренер-менторлар томонидан МТТлари директор ўринбосарларининг касбий маҳоратини ошириш учун мақсадли тайёрлаш бўйича семинар, тренинг, маҳорат дарслари ва мустақил таълим тадбирларини ўтказиб бориш ҳам режалаштирилган.

“Методик маҳорат куни” ўқув дастурининг ҳар бир мавзуларида болаларни ривожлантирувчи 5та соҳалар қамраб олиниб, ўқув дастури асосида мавзуга мос интерфаол машқларни бажартириш, дидактик материалларни қўллаш технологиялари, мавзуга мос ўйинларни ўтказиш методикалари, болалар учун шеър ва қўшиқлар иштирокчиларга ўргатилиб борилади.

Шунингдек, методик маҳорат соатлари директор ўринбосарлари томонидан, мактабгача таълим гуруҳларида таълим-тарбия жараёнини кузатиш, рефлектив амалиёт ҳамда педагоглар учун малака ошириш тадбирлари ўтказиладиган соатлар ҳисобланиб, ҳар бир ташкилотдаги педагог ходимлар учун алоҳида, якка тартибда ўтказиб борилади. Албатта, ўтказилаётган бу каби тадбирлар улкан тажриба мактаби вазифасини ўтаб, соҳада ўз ишининг устаси бўлган, илғор ходимлар етишиб чиқишига замин яратади.

Азиза Мадраҳимова

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026