12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:36
Фан ва таълим 👁 312

УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИДА ИНДИВИДУАЛ ТАЪЛИМ ОЛАЁТГАН ЎҚУВЧИЛАР УЧУН ЯНГИ ЙИЛ БАЙРАМ ТАДБИРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИДА ИНДИВИДУАЛ ТАЪЛИМ ОЛАЁТГАН ЎҚУВЧИЛАР УЧУН ЯНГИ ЙИЛ БАЙРАМ ТАДБИРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Мамлакатимизда байрамлар шунчаки ҳо-ю-ҳавасларни амалга ошириш ёхуд кимнидир унутиб, шодиёналар ўтказиш эмас, балки ўзаро меҳр-оқибат, миллатлараро тотувлик, дўстлик ва тинчлик, тенглик айёми сифатида, барча ёш тоифаларидаги инсонлар иштирокида, кўтаринки руҳда нишонланади. Айниқса, Янги йил байрами тантаналарида бу яққол намоён бўлади. Умумтаълим мактабларида индивидуал таълим олаётган имконияти чекланган ўқувчиларнинг ижтимоийлашувига, жамиятга фаол аралашувига кўмаклашишга қаратилган саъй-ҳаракатлар эса ҳар бир фуқаронинг зиммасидаги масъулиятли бурчига айланган. Айнан ана шундай ўқувчи-ёшлар билан тантанали байрам тадбирларида иштирок этиш қалблардаги меҳр-оқибат туйғуларини янада мустаҳкамлаши табиий.

Янги йил байрами арафасида Амударё туманидаги 40-сонли умумтаълим мактабининг фаоллар залида ўтказилган байрамона тадбир ҳам ўзининг ёрқин таассуротларга бойлиги билан иштирокчиларга завқ-шавқ бағишлади.

Амударё тумани ҳокимлиги, “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази туман бўлими, Ўзбекистон “Ногиронлар” жамиятининг Амударё туман бўлинмаси ҳамкорлигида ташкиллаштирилган мазкур тадбирнинг кўтаринки руҳда ўтишида мактаб директори, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Санобар Хўжамуротова бош-қош бўлди.

Тадбирда масъуллардан ташқари, туманнинг турли ҳудудларидаги умумтаълим мактабларида индивидуал таълим олаётган 30 нафар имконияти чекланган ўқувчилар, 40-сонли мактабнинг бошланғич синфлар ўқувчилари ҳамда байрам тадбири ҳомийси, тадбиркор Дилдора Ҳайитбоевалар иштирок этишди.

Амударё тумани ҳокимлиги, Ўзбекистон “Ногиронлар” жамиятининг Амударё туман бўлинмаси, “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази туман бўлими масъулларининг байрамона самимий тилаклари билан бошланган тадбирда мактаб директори Санобар Хўжамуротова мамлакатимизда таълим-тарбия соҳасига қаратилаётган алоҳида эътибор ва рағбат, шунингдек, имконияти чекланган ўқувчи-ёшларнинг замон талаблари даражасида билим олишлари, уларнинг иқтидорларини юзага чиқариш ва ривожлантириш борасида яратилган шарт-шароитлар хусусида сўз юритиб, мамлакатимизда барча тоифадаги инсонлар давлат ғамхўрлиги билан қамраб олинганини мамнуният билан таъкидлади.

Тадбир давомида мактабнинг бошланғич синфлар ўқувчилари томонидан тайёрланган Янги йил байрам концерт дастури намойиш этилди.

Концерт дастури аввалида даврага Қорбобо ва Қорқиз билан кириб келган болажонлар ўзбек халқ эртаклари қаҳрамонлари сиймоларида намоён бўлишиб, дўстлик, тинчлик, меҳр-оқибат ва она Ватанни мадҳ этувчи шеърлар айтишиб, қўшиқ ва рақслар ижро қилдилар. Депутат ва мактаб директори Санобар Хўжамуротова байрам дастурхони ёзиб, тадбиркор Дилдора Ҳайитбоева 30 нафар, 40-сонли мактаб жамоаси эса 60 нафар ўқувчиларга ўзларининг байрам совғаларини тақдим этдилар ҳамда болажонларга чексиз қувонч ва шодликлар улашдилар.

Амударё туманининг турли ҳудудларидаги умумтаълим мактабларида индивидуал таълим олаётган имконияти чекланган ўқувчилар учун ташкиллаштирилган Янги йил байрам тадбирида болажонлар қувонч-у шодликлар, меҳр ва муҳаббат оғушида, Қорбобо ва Қорқиз ҳамроҳлигида яйраб дам олдилар. Ўтказилган тадбир сабабли улар ўзларининг ҳар қандай соғлом инсонлардан кам эмасликларини чин дилдан ҳис этдилар.

Робия Йўлдошева.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026