14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 07:20
Фан ва таълим 👁 401

11-сонли мактабда Болалар ҳаракати сардорларининг мактаб аъзолари сайлови ўтказилди

11-сонли мактабда Болалар ҳаракати сардорларининг мактаб аъзолари сайлови ўтказилди

Маълумки, Ўзбекистон Маҳаллалар уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Ўзбекистон Болалар ташкилоти бошқарув кенгашининг жорий йил октябрь ойидаги қўшма қарори билан таълим муассасаларида сардорлар сайловини ташкил этиш ва болалар ҳаракати фаолиятини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланган эди. Ҳаракатнинг мақсади – Ўзбекистон болалар ташкилоти нуфузини ошириш, болаларда ватанпарварлик, лидерлик, ташаббускорлик маҳоратини ривожлантириш, нотиқлик маҳоратини такомиллаштириш, ўз устида ишлаши, замонавий ахборот технологияларидан фойдалана олиши, лойиҳа ташаббусларини кенг оммага, айниқса болалар орасида тарғиб этишига кўмаклашишдан иборат.

Мазкур қўшма қарорда ҳар ўқув йилининг бошида болалар ҳаракати сардорлари сайлови ўтказилиши белгиланган. Сардорлар сайлови синф, мактаб, туман ва республика миқёсида ўтказилиб, ҳар бир босқичда сардорликка номзодлар ўз лойиҳаларини ҳимоя қиладилар.

Қўшма қарор билан тасдиқланган Низом асосида Амударё туманидаги 11-сонли умумтаълим мактабида Болалар ҳаракати сардорларининг мактаб аъзолари сайлови ўтказилди. Тадбирда мактаб директори Улуғбек Мамутов, Миллий гвардия ходими Ғафур Шукуруллаев, Қипчоқ шаҳарча фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси Дониёр Ваисовлар қатнашди. Тадбирни мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Қундузой Холмуратова олиб борди.

Сайловда Болалар ҳаракати сардорларининг мактаб аъзолигига номзодлар дастурлари тингланиб, жами 18 нафар аъзо ва 1 нафар бош сардор сайланди ҳамда уларга ишонч ёрлиқлари топширилди. Аъзолар жами 6 та – спорт ва саломатлик, “Яшил макон”, медиа ва ахборот технологиялари, санъат, таълим ҳамда “Имкон” йўналишларининг ҳар бирига 3 нафардан масъул қилиб бириктирилди. Тадбирда мактабнинг 5-“в” синф қизлари ижросида рақс намойиш этилди.

Айтиш жоизки, Болалар ҳаракати сардори мактабдаги болалар ташкилотининг етакчиси ҳисобланади ва у мактабдаги болалар тадбирлари, лойиҳалар ва учрашувларни ташкил этиш, синф ва мактаб ўқувчилари ўртасида ҳамжиҳатликни таъминлаш ҳамда ижтимоий фаолликни ривожлантириш, болалар ташаббусларини рағбатлантириш ва уларнинг таклифларини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, жамоатчилик билан ҳамкорлик қилиш вазифаларини бажаради. Сардор мактаб маъмурияти ва ўқувчилар ўртасидаги кўприк вазифасини бажариб, болаларнинг фикрлари ва таклифларини ўқитувчиларга етказади.

Қайд этиш керакки, ўқувчиларни жамиятнинг фаол аъзоси сифатида вояга етказишда мактаблардаги болалар ҳаракатининг аҳамияти жуда катта. Болалар ҳаракати ёшларда жамоатчилик ҳаётида фаол иштирок этиш кўникмаларини шакллантириб, уларни мустақил фикрлашга, болалардаги етакчилик қобилиятларини ривожлантиришга ёрдам беради.

Эндиликда Болалар ҳаракати сардорларининг туман аъзоларини, кейинчалик эса Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Болалар ҳаракати сардорларини сайлаш, якунда эса Болалар ҳаракати сардорларининг Республика аъзоларини сайлаш кўзда тутилган.

Болалар ҳаракати – бу мактабларда ўқувчилар ўртасида ҳамкорлик ва бирдамлик муҳитини шакллантиришга хизмат қиладиган ижтимоий тузилмадир. Ҳаракат ўқувчиларнинг жамоат ишларида фаол иштирок этиши, масъулият ва етакчиликни ўз зиммаларига олиши, ўзаро ҳамкорликда ишлаши каби қобилиятларини ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган. Шу билан бирга, Болалар ҳаракати ўқувчиларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантиришга, турли тадбирларда фаол қатнашиш орқали ўзини намоён қилишига кўмаклашиши сабабли болалар ҳаётида муҳим аҳамият касб этади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019