12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:51
Фан ва таълим 👁 453

20-сонли мактабгача таълим ташкилотида амалий кўргазмали семинар ўтказилди

20-сонли мактабгача таълим ташкилотида амалий кўргазмали семинар ўтказилди

Мамлакатимизда мактабгача таълим тизимини ислоҳ қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар натижасида ҳудудларда қамров даражаси йил сайин ошиб бормоқда. Ўз навбатида тегишли вазирлик ва муассасалар томонидан турли семинарлар, давра суҳбатлари ўтказилиб, соҳа ходимларининг касб маҳоратини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Амударё туманидаги 20-сонли мактабгача таълим ташкилотида ўтказилган амалий кўргазмали семинар ҳам мактабгача таълим ташкилотларидаги тарбиячиларнинг касбий маҳоратини ошириш ва болалар таълимида янги методик ёндашувларни жорий этишга қаратилган муҳим тадбирлардан бири бўлди.

Тадбир Амударё тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш шўъбаси иш режасига мувофиқ ташкил этилди.

Семинар аввалида иштирокчилар “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида мактабгача таълим ташкилоти биноси ҳудудига манзарали ва мевали дарахт кўчатларини ўтқазишди. Туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бош методист Ҳулкар Бобожонова, методист Сауле Патуллаева, шунингдек 20-сонли мактабгача таълим ташкилоти директори Санобар Ходжаева ва бошқалар атроф-муҳитни кўкаламзорлаштиришга ҳисса қўшиш ҳамда болаларни табиатга дўстона муносабатда бўлишга даъват қилиш мақсадида ўзлари намуна бўлиб, кўчат экишди.

Семинарнинг асосий мақсади мактабгача таълим ташкилотларида болаларни ҳар томонлама ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва уларнинг таълим-тарбия жараёнини янада самарали ташкил қилишда тарбиячиларнинг амалий кўникмаларини ривожлантиришдан иборатдир. Шунингдек, семинарда болаларни ривожлантириш жараёнида давлат талаблари ва Давлат ўқув дастурига асосланган янги методикалардан фойдаланиш бўйича кўникмалар ҳам ўргатилди.

Семинар доирасида 20-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг тўртта гуруҳида машғулотлар ўтказилди. Иштирокчилар машғулотларни кузатиш орқали ўз билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлаб, жараённи таҳлил қилиш орқали ўзаро фикр алмашиш имкониятига эга бўлдилар.

Шундан кейин семинар иштирокчилари машғулотлар жараёнини кузатиш учун гуруҳларга кирдилар. Тайёрлов гуруҳида тарбиячи томонидан “Ўзбекистоннинг оқ олтини” мавзусида болаларга маълумотлар берилиб, жисмоний машғулотлар ўтказилди. Катталар гуруҳида эса гуруҳ тарбиячиси “Нон – энг азиз неъмат” мавзусида мавсумий ўзгаришлар ва табиий жараёнлар тўғрисида болажонларга тушунчалар берди.

Ўрта гуруҳ тарбиячиси Муяссар Атажанова ҳафта мавзуси бўйича ўтказилган машғулот жараёнида мавсумий ўзгаришлар, кўчманчи қушлар тўғрисида тарбияланувчиларга кўргазмали қуроллар воситасида маълумотлар берди. Кичик гуруҳ тарбиячиси Мунаввар Аҳмедова эса “Мева ва сабзавотлар” мавзуси бўйича машғулот ўтиб, болалар қалбида меҳнатсеварлик, она Ватанимизга ҳурмат туйғуларини янада мустаҳкамлади.

Ўтказилган машғулотларда болаларни ривожлантиришнинг бешта муҳим йўналишига – жисмоний ривожланиш, нутқ ва мулоқот кўникмалари, билиш жараёнининг ривожланиши, ижтимоий-ҳиссий ривожланиш ва ижодий ривожланишга алоҳида эътибор қаратилди. Тарбиячилар ўз фаолиятларида илмий ва ўқув-методик адабиётлар, дастурлар ва дидактик материаллардан самарали фойдаланишди.

Машғулотлар тугагач, семинар иштирокчилари томонидан жараёнлар батафсил таҳлил қилинди. Ҳар бир гуруҳ кесимида кузатувчилар ушбу машғулотни ўтказган тарбиячиларнинг педагогик маҳорати ҳамда лаёқати, ютуқлари, камчиликлари ҳамда болалар билан биргаликдаги фаолияти, таълим-тарбия жараёнида самарали шакл, метод ва воситаларидан унумли фойдалана олиш имкониятлари ҳақида фикр билдирдилар. Иштирокчилар ушбу семинар ўқув-тарбиявий жараёндаги янги методикаларни амалиётда қўллаш имконини яратиб, тарбиячилар учун қимматли тажриба майдони бўлганини алоҳида таъкидлашди.

Чиндан ҳам, Амударё туманида ўтказилган ушбу амалий кўргазмали семинар мактабгача таълим ташкилотлари учун муҳим аҳамиятга эга бўлиб, тарбиячиларнинг касбий маҳоратини ошириш ва келгусида уларга болалар билан ишлашдаги самарали услубларни қўллаш имконини яратади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026