12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:38
Жамият 👁 389

“Кексалар маслаҳати гуруҳи” аъзолари, спорт мураббийлари ва ёш спортчилар иштирокида учрашув бўлиб ўтди

“Кексалар маслаҳати гуруҳи” аъзолари, спорт мураббийлари ва ёш спортчилар иштирокида учрашув бўлиб ўтди

Мамлакатимизда спорт соҳасини ривожлантиришга қаратилаётган эътибор ва рағбат туфайли спортнинг олимпия турлари бўйича шуғулланувчи ёшлар сафи йил сайин ошиб бормоқда. Бугунги кунда бокс, дзю-до, кураш, ўзбек жанг санъати, бадиий гимнастика, қиличбозлик, теннис спорти билан шуғулланувчи ёшлар турли халқаро мусобақаларда Ватанимиз байроғини баланд кўтариб, ғолиблик пиллапояларидан тобора муносиб жой олишаётгани халқимизга қувонч ва ифтихор бағишлайди.

Спортчиларимиз эришаётган бундай ютуқларда, албатта, уларни тарбиялаб, вояга етказган ота-оналарининг, жисмоний жиҳатдан етук ва кучли спортчилар сифатида шаклланишларида ҳамда қизиқиш ва интилишларини қўллаб-қувватлашда спорт мураббийларининг хизматлари катта. Шу боис, турли нуфузли мусобақаларда ғолибликка эришган спортчиларнинг ота-оналари ва спорт мураббийлари билан учрашувлар ўтказиш, уларни моддий ва маънавий рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилади.

Бу борада Амударё туманида спортчи-ёшлар ва уларнинг ота-оналари, мураббийлари иштирокида ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирлар ҳам эътиборга муносиб. Хусусан, жорий йилнинг 26 сентябрь санасида Амударё туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги 82-сонли умумтаълим мактаби фаоллар залида бўлиб ўтган “Кексалар маслаҳати гуруҳи” аъзолари, спорт мураббийлари ва ёш спортчилар иштирокидаги учрашувда ҳам мамлакатимизда спортга ва спортчиларга қаратилаётган эътибор, яратилган шарт-шароитлар, имкониятлар мамнуният билан эътироф этилди.

Учрашувга таклиф этилган Токио ва Париж олимпиадаларининг иштирокчиси, кўплаб халқаро мусобақаларнинг ғолиб ва совриндори, дзю-до спорти бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шарофаддин Болтабоевнинг оила аъзоларига жаҳон спорт ареналарида Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга қодир фарзандни тарбиялаб, вояга етказишгани учун Амударё туман ҳокими томонидан миннатдорчилик изҳор этилиб, туман ҳокимининг Ташаккурномаси тақдим қилинди.

Шунингдек, учрашув давомида ўзбек жанг санъати бўйича жаҳон чемпионатида мамлакатимиз ва туманимиз шаънини муносиб тарзда ҳимоя қилиб, 2та олтин, 1та кумуш, 4та бронза медалларига сазовор бўлган ёш спортчилар эришган ютуқлар мамнуният билан эътироф этилди. Спортнинг пара енгил атлетика югуриш тури бўйича фахрли 2-ўрин соҳиби Нурсултон Сарибоев, пара стол теннис тури бўйича “Беш ташаббус олимпиадаси” мусобақаларида 1-ўринни эгаллаган Шаҳзода Раҳматуллаева ҳамда уларнинг мураббийлари Амударё туман ҳокимининг Ташаккурномаси ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Учрашув якунида “Кексалар маслаҳати гуруҳи” аъзолари, ҳожи оналар ҳамда нуроний ҳожи оталар, Амударё туманидан етишиб чиққан таниқли спортчиларнинг оила аъзоларига, шунингдек, ёш спортчиларга ва уларнинг мураббийларига ўзлари шуғулланаётган спорт йўналишларида янада янги муваффақиятларга эришишларида омадлар тиладилар.

Равшан Баҳромов.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026