12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:02
Қишлоқ хўжалиги 👁 392

“Турсунбоева Умида” фермер хўжалиги далаларида пахта терими юқори суръатларда олиб борилмоқда

“Турсунбоева Умида” фермер хўжалиги далаларида пахта терими юқори суръатларда олиб борилмоқда

Куз – деҳқонлар учун “ғалвир сувдан кўтариладиган” ризқ-насиба фасли. Айниқса, пахтакор деҳқонлар кузги меҳнат онларига алоҳида тайёргарлик кўришади. Чунки йил бўйи қилган фидойи меҳнатларининг самараси – етиштирилган ҳосилни ёғин-сочинли, изғиринли кунларга қолдирмай йиғиштириб олиш мақсадида сентябрь ойининг илк кунлариданоқ йиғим-терим ишларини бошлаб юборишади.

Амударё туманининг Дарё бўйи маҳалласи ҳудудида жойлашган Комилжон Эшмуродов раҳбарлик қилиб келаётган “Турсунбоева Умида” фермер хўжалиги ишчилари ҳам бу йилги йиғим-терим мавсумини кўтаринки кайфиятда бошлади. Чунки деярли ҳар йили кузатиладиган табиат инжиқликларини омилкорлик билан енгиб, сув ниҳоятда тақчил бўлган жорий йилдагидай мураккаб шароитда ҳам далаларда пахтадан мўл ҳосил яратилди.

Эрта баҳорда хўжаликнинг 29 гектар ерига “Султон” навли чигит эккан деҳқонлар ҳар қатра сувдан унумли фойдаланганлари ва ғўза парвариши жараёнидаги агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга оширганлари натижасида далаларда контрактация шартномасини ортиғи билан бажаргудай мўл ҳосил тўплашга эришдилар.

Хўжалик далаларида 20 нафар пудратчи меҳнат қилишади. Йиғим-терим мавсуми олдидан барча пудратчилар пахта далалари ва далалар четларини бегона ўтлардан тозалаб қўйганлари боис, айни кунларда пудратчи ва кўнгилли ҳашарчи теримчилар томонидан терилаётган ҳосил салмоғи ҳам, сифати ҳам юқори бўлишига эришилмоқда.

Теримчилардан Маъмура Гулмирзаева, Мирзабика Қурбонбоева, Гулбаҳор Қурбониёзова, Клара Нуримбетова, Мунаввар Кенжабоевалар ҳар куни 120-130 килограммдан пахта териб, хўжаликнинг умумий хирмонига муносиб ҳиссаларини қўшишмоқда.

Теримчиларнинг ҳеч бир муаммосиз ишлашларини таъминлаш мақсадида дала бошида кун бўйи қайноқ сув ва иссиқ овқат ташкил этилгани йиғим-терим ишларининг янада самарали бўлишини таъминламоқда. Шунингдек, тарози бошида теримчиларга ҳар кунги терган пахтаси учун иш ҳақи шу куннинг ўзида ҳисоб-китоб қилиниб борилаётганидан барча мамнун.

Терилган пахтани исрофгарчиликларсиз, ўз вақтида теримчилардан тарозида тортиб олиш ва қабул қилиш масканларига етказишда механизатор Рустам Юсуповнинг хизмати катта.

Фермер хўжалиги аъзолари учун жорий 2024 йил ғаллачилик йўналишида ҳам баракали бўлди. Ғалладан юқори ҳосил олиб, хирмони донга тўлган хўжалик пудратчи деҳқонлари келгуси йил ҳосили учун ҳам ҳозирдан пухта тараддуд кўриб қўйишди. Айни кунларда келаси йил ғалла ҳосили учун экилган буғдой майсалари бир текис униб чиқиб, кузги агротехник тадбирлар олиб борилмоқда.

Робия Йўлдошева.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026