12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:40
Фан ва таълим 👁 478

Умумтаълим мактабларида “Биринчи қўнғироқ” садолари янграб, янги ўқув йили бошланди

Умумтаълим мактабларида “Биринчи қўнғироқ” садолари янграб, янги ўқув йили бошланди

4 сентябрь куни куни мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги умумтаълим мактабларида “Биринчи қўнғироқ” садолари янграб, янги ўқув йили бошланди.

Амударё тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 86та умумтаълим мактабларида ҳам янги 2024-2025 ўқув йилининг биринчи куни тантанали тарзда нишонланди. Илк марта мактаб остонасига қадам босган 3600 нафар 1-синф ўқувчиларига 12 турдаги ўқув қуроллари, мактаб сумкаси, дарсликлар мажмуасидан иборат Президент совғалари топширилди. Болалар учун бу тантана нафақат мактаб аталмиш маърифат масканига қадам қўйиш, балки ҳаётидаги янги даврга йўл очувчи ҳаяжонли, орзиқиб кутилган ва унитилмас сана сифатида хотираларида мухрланди.

Ҳар бир умумтаълим мактабида ўтказилган тадбирда тасдиқланган жадвалга мувофиқ туман ҳокими, секторлар раҳбарлари, депутатлар, муассаса ва ташкилотлар раҳбарлари, Мактабгача ва мактаб таълими бўлими масъуллари, кенг жамоатчилик вакиллари, маҳалла фаоллари ва ота-оналар қатнашди.

Тадбирлар аввалида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларининг давлат мадҳиялари янграб, ўқувчилар – навқирон авлод вакиллари қўлларини кўксига қўйиб, юрт мадҳини жўр бўлиб куйлашди.

33-сонли умумтаълим мактабида бўлиб ўтган шундай тадбирда туман ҳокими Собир Хўжаметов иштирок этиб, йиғилганларни Мустақиллик байрами ва янги ўқув йилининг бошланиши билан табриклади.

Туман ҳокими ўз нутқида барчани янги ўқув йили билан қизғин муборакбод этиб, илмга чанқоқ ўқувчилар ва жонкуяр ўқитувчи-мураббийларга омад ҳамда муваффақиятлар тилади. Айниқса, мактабга илк бор қадам қўйган 1-синф ўқувчиларини, уларнинг ота-оналарини фарзандларининг ҳаётида янги давр бошланаётгани билан табриклаб, маърифат масканида етук инсонлар бўлиб камол топишларига тилакдошлик билдирди.

Таъкидланганидек, бугун мамлакатимизда “Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан бошланади”, деган эзгу ғоя асосида амалга оширилган кенг кўламли маъмурий ислоҳотлар таълим соҳаси ривожига хизмат қиляпти. Кейинги йилларда мамлакатимизда юзлаб замонавий мактаблар барпо этилиб, Президент ва ижод мактаблари ёшларимизнинг билимларини кенг дунёга намойиш этиш имконини яратди. Ихтисослаштирилган мактаблар тармоғида эса ўқувчилар ўзлари қизиққан фанлардан чуқурлаштирилган тарзда ҳам назарий, ҳам амалий билимларни ўрганишмоқда.

Маълумот ўрнида, якунланган ўқув йилида Амударё туманидаги умумтаълим мактабларининг 11-синфини 2963 нафар ўқувчи битирди. Шундан 2597 нафари олий таълим муассасаларига қабул қилиш имтихонларида иштирок этишди. Ўқувчилардан 757 нафари имтиҳонлардан муваффақаиятли ўтишди, хусусан, 164 нафар грант, 593 нафари тўлов шартнома асосида олий таълим муассасаларига қабул қилинди. Эътироф этиш жоизки, 40-сонли умумтаълим мактабининг 11-«Д» ва 36-сонли умумтаълим мактабининг 11-«Г» вариатив синфи ўқувчилари 100 фоиз олий таълим муассасаларига қабул қилинди.

Мактабнинг байромана безатилган ҳовлисида тантана давом этди. Мусиқа садоси остида ўқувчилар билимга чорловчи шеър ва қўшиқлар ижро этишди. Биринчи синфга қадам қўйган ўқувчилар тантанали тарзда Президент совғаларини туман ҳокими Собир Хўжаметов қўлидан қабул қилиб олишди. Улар мактабда аъло баҳоларга ўқишга, билимларни қунт билан эгаллашга ваъда беришди.

Бундай тантаналар туманимизнинг бошқа мактабларида ҳам кўтаринки савияда ташкил этилди. “Биринчи қўнғироқ” чалинганидан сўнг ўқувчилар барча қулайликларга эга, замонавий жиҳозланган, шинам синфхоналар сари ҳаяжон ва иштиёқ билан йўл олди.

Тумандаги 22-сонли мактабда ҳам “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак –Ватанмиз” шиори остида “Мустақиллик дарси” ўтилди. Ушбу дарсларда истиқлол йилларида эришилган ютуқлар, ёшларимиз қўлга киритаётган марралар ҳамда миллий тарихимизнинг ёрқин лавҳалари ҳақида ўқувчиларга сўзлаб берилди. Зотан “Мустақиллик дарси”дан кўзланган мақсад янги ўқув йилини ўқувчилар тафакурини миллий ва умуминсоний қадриятлар, Ватанга муҳаббат ва садоқат, инсонпарварлик туйғулари билан уйғун ҳолда бошлашдан иборат.

“Биринчи қўнғироқ” ва “Мустақиллик дарси” тадбирлари ўқувчилар, ота-оналар, педагоглар учун шукуҳли тарзда ўтди.    

Райҳон Якубова, туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг Мактаблар фаолиятини мувофиқлаштириш шўъбаси методисти

 

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026