12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:35
Фан ва таълим 👁 373

Янги ўқув йилига саноқли кунлар қолди: Амударё тумани ММТБга қарашли таълим муассасалари янги 2024-2025 ўқув йилига тайёрми?

Янги ўқув йилига саноқли кунлар қолди: Амударё тумани ММТБга қарашли таълим муассасалари янги 2024-2025 ўқув йилига тайёрми?

Амударё туман ММТБ тасарруфида 86та умумий ўрта таълим мактаби, жами 134та, шу жумладан 52та давлат, 78та оилавий, 4та давлат-хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда ва “Баркамол авлод” болалар мактаби мавжуд.

Айни пайтда мактаблар қуввати 32 минг 635 ўринли бўлиб, ўқувчи сони эса 38 минг 813 нафарни ташкил этади.

3 ёшдан 7 ёшгача бўлган 12 минг 250 нафар болалар МТТларга қамраб олинган бўлиб, шундан давлат мактабгача таълим ташкилотларида 9615 нафар, давлат хусусий шериклик асосидаги МТТларда 300 нафар, оилавий МТТларда эса 2335 нафар кичкинтойлар тарбияланмоқда.

Таълим тизимига қаратилаётган эътибор, қолаверса, замон талабларидан келиб чиқиб, соҳада фаолият олиб бораётган 4061 нафар педагог ходимларнинг касбий малакасини оширишга, уларнинг ўз устларида ишлашларига алоҳида аҳамият берилмоқда.

Бугунги кунда туман ММТБ тасарруфидаги умумтаълим мактабларида фаолият олиб бораётган педагог ходимларнинг 293 нафари олий тоифали, 1937 нафари 1- ва 2-тоифали малакага эга билимдон ўқитувчилар ҳисобланади. Улардан 1720 нафари мутахассислик тоифасига эга бўлиб, 111нафар ўрта махсус маълумотли ўқитувчилар билан ўзаро тажриба алмашиш ва “ўрган-ўргат” тамойили асосида иш юритишлари учун зарур шароитлар яратилган.

Туман ММТБ тасарруфидаги “Баркамол авлод” болалар мактаби ва умумтаълим мактабларидаги ўқувчи-ёшларнинг истеъдод ва қобилиятларини ривожлантиришга қаратилган 67 та тўгаракларда уларнинг ўз иқтидорларини намоён этишлари учун барча имкониятлар мавжуд.

Бундан ташқари, 2024 йил давомида тумандаги 52та давлат мактабгача таълим ташкилотларига рақамлаштириш жараёнини амалга ошириш бўйича давлат бюджетидан жами 52 дона планшет ва 52 дона wi fi router, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан эса 42 дона принтер қурилмалари олиб берилди. Шунингдек, 28-сонли мактабга 1та компьютер, туман БАБМга 6та компьютер ва 1та электрон доска қурилмалари, давлатимиз раҳбарининг тегишли қарорига мувофиқ Республика бюджети маблағлари ҳисобидан 16та мактабга замонавий компьютер синф жамланмалари етказиб берилди.

Муҳтарам Президентимизнинг кўрсатмалари ва умумтаълим муассасаларини замон талаблари даражасида қуриш, таъмирлаш ва қайта реконструкция қилишга қаратилган 404-сонли Қарори асосида бир қатор мактабларда реконструкция ишларини амалга ошириш белгиланган. Хусусан, Беруний номли маҳалла ҳудудида жойлашган 31-сонли умумтаълим мактаби учун 330 ўринли қўшимча бино қуриш ишлари бошланиб, бугунги кунда мазкур бинонинг том қисмида бетон плиталарини ётқизиш ишлари ниҳоясига етказилмоқда.

Шунингдек, Хизр эли маҳалласи ҳудудида жойлашган 46-сонли умумтаълим мактабига 300 ўринга мўлжалланган қўшимча бино қурилиши, Жумур овул маҳалласи ҳудудида жойлашган 48-сонли умумтаълим мактабига 240 ўринга мўлжалланган қўшимча бино ва 12х24 ўлчамли спорт зали, Қангли овулида жойлашган 49-сонли мактабгача таълим ташкилоти учун янгидан 90 ўринга мўлжалланган бино ҳамда Қорамон маҳалласида давлат инвестиция дастури асосида 150 ўринга мўлжалланган давлат мактабгача таълим ташкилоти биноси қурилиши ишлари давом этмоқда.

“Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 2024 йил 1-мавсумида 3 та мактаб иштирок этиб, лойиҳа натижаларига кўра, 1- ва 41-сонли мактабларнинг ҳар бири 1 млрд 360 млн. сўмдан, 76-сонли мактаб жамоаси эса 860 млн. сўмлик маблағни ютиб олишга муваффақ бўлишди. 1-сонли ва 41-сонли мактаблар жамоаси томонидан ушбу маблағни жорий таъмирлаш ишларига, 76-сонли мактаб жамоаси томонидан эса дарс жараёни учун зарур замонавий ускуналар, жумладан, проектор, электрон доска, лаборатория жиҳозлари ва ҳоказоларга йўналтириш режалаштирилган.

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан янги ўқув йили олдидан жорий йил 5-10-август кунлари ҳудудий Педагогик марказида мастер-тренер ва тренер-координаторлар томонидан Амударё туманидан танлаб олинган 5 нафар директор, 3 нафар математика фани ўқитувчилари ва 6 нафар табиий фан ўқитувчиларига Сингапурнинг “Marshal Savendish Eduсation” ташкилоти билан ҳамкорликда ўқув жараёнига хорижий илғор тажрибаларни татбиқ этиш бўйича семинар ташкил этилди. Ушбу семинар каскад усулида жорий йил 19-24-август кунлари 31-, 40- ва 82-сонли мактабларда, ҳар бир мактабдан 1 нафар илғор ўқитувчилар учун, 26-31 август кунларида эса барча мактабларда ташкил этилиши режалаштирилган. Шунингдек, жорий йил 18-19 август кунлари Мўйноқ туманидаги “Оқ кема” ўқувчи-ёшлар лагерида анъанавий учинчи “Устозлар форуми” ўтказилиши белгиланган. Амударё туманидан 14 нафар илғор ўқитувчилар ушбу форумда иштирок этиши кутилмоқда.

Айни кунларда туман ММТБ тасарруфидаги барча ўқув муассасаларида “Билимлар куни” мактабларга илк қадам қўядиган болажонларга аталган 12 номдаги Президент совғалари тақдим этилмоқда. 2024-2025 ўқув йилида 3550 нафар болалар 1-синфга қабул қилиниши режалаштирилган. Янги ўқув йили бошланиши арафасида Президент совғаларини қувонч билан қабул қилаётган болажонларнинг қувончлари чексиз. Теварак-атрофлари ободонлаштирилган, дов-дарахтларига чиройли шакл берилиб, турфа гуллар ифор сочган таълим масканлари илмга чанқоқ, келажагимиз эгалари – Янги Ўзбекистон бунёдкорларини яна ўз бағрига олишга тайёр.

Робия Йўлдошева.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026