16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 07:38
Иқтисодиёт 👁 367

Манғит шаҳридаги замонавий умумий овқатланиш шохобчалари сони яна биттага кўпайди

Манғит шаҳридаги замонавий умумий овқатланиш шохобчалари сони яна биттага кўпайди

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг пировард натижаси аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, хусусан хизматлар кўрсатиш сифатини оширишга қаратилган. Бугунги кунда умумий овқатланиш шохобчалари – ресторан ва кафелар мамлакатимизда иқтисодиётнинг асосий тармоқларидан бирига айланган.

Амударё туманида инфратузилмани ривожлантириш, аҳолига, айниқса, туманимизга ташриф буюрувчи меҳмонлар ва туристларга сифатли хизмат кўрсатувчи меҳмонхоналар ва рестаронларни ташкил этиш учун бир қатор шароитлар яратилмоқда. Шу ўринда маҳаллий тадбиркорлар томонидан соҳа ривожи йўлида кўплаб янги кўнгилочар масканлар, умумий овқатланиш шохобчалари барпо этилмоқда. Туманимизнинг Олмазор маҳалласида яқинда иш фаолиятини бошлаган “Diamond” ресторани ҳам шулар жумласидандир.

Муассасанинг тантанали очилиш маросимида Амударё тумани ҳокими Собир Хўжаметов, ҳоким ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, тадбиркорлар, нуронийлар ва аҳоли вакиллари иштирок этишди.

Тадбирни туман ҳокими Собир Хўжаметов табрик сўзи билан очиб, муассаса раҳбариятини самимий такриклади ва тадбиркорларнинг келгуси фаолиятидаги муваффақиятларга тилакдош бўлди.

Дарҳақиқат, Амударё тумани ўзига хос пазандачилик мактабига эга бўлиб, бир-биридан бетакрор таомлари ва таом тайёрлаш анъаналарининг турли-туманлиги билан ажралиб туради. Шунингдек, туманимизга ташриф буюрган меҳмонлар орасида Амударё балиқлари ва балиқ таомлари машҳур.

Мамлакатимизда умумий овқатланиш соҳасини ривожлантириш учун зарур ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитлар яратилган. Умумий овқатланиш йўналишида фаолият юритаётган тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, юқори малакали ошпазлар ва мутахассислар тайёрлашга ҳам катта эътибор берилмоқда. Буларнинг барчаси миллий пазандачиликнинг нуфузининг янада ошишига, уни кенг миқёсда оммалаштиришга замин яратади.

Тадбирда иштирок этган нуроний ҳожи отахонлар юртимизга тинчлик, қут-барака, тадбиркорларимизнинг ишларида ривож тилаб, дуо қилишди.

Шундан кейин меҳмонлар маросим учун махсус тайёрланган рамзий тасмани кесиб, ресторанга ташриф буюришди.

Маълумот ўрнида, “Diamond” умумий овқатланиш мажмуаси “Расулов Ойбек таомлари” оилавий корхонаси томонидан ташкил этилган. Мазкур оилавий корхона 2011 йилдан буён умумий овқатланиш соҳасида самарали фаолият юритади. Айниқса, корхона таркибидаги “Олмос” кафеси яратилган шароитлар, ўзига хос таомлари ва хизмат кўрсатиш сифати билан аҳоли орасида алоҳида эътироф этилган.

“Diamond” ресторанининг биринчи қавати миллий анъаналар асосида жиҳозланган бўлиб, бир вақтнинг ўзида 120 нафар мижозга хизмат кўрсатади. Айниқса, нуронийлар учун мосланган миллий супалар меҳмонлар эътиборини ўзига жалб қилади. Иккинчи қават эса замонавий-меъморий андозалар асосида ишлов берилган залдан иборат бўлиб, бу ўринда ҳар хил зиёфатлар ўтказиш имконияти мавжуд. Ресторан таомномасидан миллий таомлар, турк ва европача таомлар жой олган.

Таъкидлаш жоизки, “Diamond” ресторани “Расулов Ойбек таомлари” оилавий корхонасининг ўз маблағлари ҳамда “Ҳамкорбанк” акциядорлик тижорат банкидан 7 йил муддатга олинган 2 млрд сўм кредит маблағлари ҳисобидан барпо этилди. Мазкур ресторанда 30 нафар фуқаронинг ҳар хил вазифаларда бандлиги таъминланган.

Мамлакатимизда хизмат кўрсатиш соҳасида оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга эътибор қаратилиши ва бу фаолиятни қўллаб-қувватлаш натижасида ҳудудларда мана шундай ресторан, кафе, меҳмонхона ва кўнгилочар масканлар сони кўпаймоқда. Бу каби замонавий шароитларга эга бўлган хизмат кўрсатиш муассасалари барча амударёликлар, туманимизга ташриф буюрган меҳмонлар ва хорижликларнинг дам олиб, ҳордиқ чиқаришлари учун айни муддаодир.

Шоҳзод Қурбонбоев

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026