12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:22
Иқтисодиёт 👁 536

Туман Пенсия жамғармасида ҳисобда турувчи 24 минг 204 нафар пенсионерларга ҳар ойда жами 26,1 млрд сўмлик пенсия пуллари ўз вақтида тўланмоқда

Туман Пенсия жамғармасида ҳисобда турувчи 24 минг 204 нафар пенсионерларга ҳар ойда жами 26,1 млрд сўмлик пенсия пуллари ўз вақтида тўланмоқда

Мамлакатимизда ҳалол ва фидойи меҳнат қилган инсонларнинг ҳамиша қадри баланд. Ҳатто маълум сабабларга кўра, вақтида ишлай олмаган, оиласидаги меҳнатга лаёқатсиз фарзанди, ота-онаси ёки умр йўлдошининг парвариши билан машғул бўлган, шунингдек, пенсия ёшига етганида талаб қилинадиган иш стажига эга бўлмаган шахслар ҳам қариганларида пенсия олиш, пенсионерлар учун яратилган шароитлар, ғамхўрликлардан баҳраманд бўлиш ҳуқуқига эгадирлар. Уларнинг бу ҳуқуқлари Бош Қомусимизда ва “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида мустаҳкамлаб қўйилган.

Бугунги кунда мамлакатимизда 4 млн 539 минг нафар пенсионерлар кексалик гаштини суришмоқда. Улардан 215 минг 679 нафари Қорақалпоғистон Республикасида истиқомат қиладилар. Пенсионерларнинг пенсияларини ўз вақтида, ҳеч қандай қийинчиликларсиз олишларини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар ижроси эса давлатимиз томонидан доимий назоратда.

Фуқароларнинг пенсия таъминоти борасидаги янгиликлар ва ўзгаришларни амалиётга жорий этиш, пенсионерларни қизиқтирган саволларга аниқ ва пухта жавоб бериш, соҳага татбиқ этилаётган янгилик ва ўзгаришлардан халқимизни вақтида хабардор қилиб бориш мақсадида ОАВ орқали малакали мутахассислар томонидан мунтазам равишда тушунтириш-тарғибот ишлари амалга оширилиб келинмоқда.

Бу борада Амударё тумани Пенсия жамғармаси бўлими фуқароларга хизмат кўрсатиш шўъбаси мутахассисларининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва ушбу Қонунга турли саналарда киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, шунингдек, соҳага оид Президент Қарорларининг мазмун-моҳияти юзасидан пенсионерлар ҳамда пенсия ёшига етган фуқаролар иштирокида ўтказаётган давра суҳбатлари, учрашувлари муҳим аҳамият касб этмоқда.

Айни пайтда Амударё тумани Пенсия жамғармасида ҳисобда турувчи 24 минг 204 нафар пенсионерларнинг ҳар ойда жами 26,1 млрд сўмлик пенсия пулларини ҳеч қандай тўсиқларсиз, ўз вақтида олишлари учун зарур имкониятлар яратилган. Шундан 17 минг 935 нафар фуқарога 18,5 млрд сўм пластик карталар орқали, 6 минг 269 нафар фуқарога 7,6 млрд сўм нақд пул кўринишида беминнат етказиб берилмоқда.

Жорий йилнинг 9 июль санасида Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Амударё туман бўлимида тизимдаги янгиликлар ва ўзгаришларни амалиётга татбиқ этиш ҳамда бу ҳақда пенсия олувчиларга зарур тушунчалар бериш мақсадида бўлимнинг етакчи мутахассислари иштирокида мажлис ўтказилиб, унда 2021-2022 ҳамда 2023 йиллар давомида соҳага татбиқ этилган янгиликлар ва “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг пенсия олувчилар ҳаётида тутган ўрни, уларнинг моддий-ижтимоий фаровонлигини таъминлашдаги аҳамияти алоҳида эътироф этилди.

Мажлисда Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Амударё туман бўлими бошлиғи Улуғбек Тоиров сўнгги йилларда амалиётга жорий этилган соҳага оид бир қатор Қонун ҳужжатлари, хусусан, 2021 йил 4 майдаги “Фуқароларга давлат пенсияларини тайинлаш жараёнини соддалаштириш ҳамда пенсияни етказиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори ва “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига пенсия тайинлаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларидан келиб чиқиб амалга оширилган кенг қамровли ишлар хусусида батафсил тўхталди. Шу билан бирга 2023 йил 1 ноябрдаги “Аҳолига пенсия тайинлаш бўйича давлат хизматлари сифатини янада оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарорининг мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритиб, ушбу Қарор билан давлат пенсияларини тайинлашда бюрократик тўсиқларга барҳам берилгани, бу эса фуқароларга қулайлик яратганини алоҳида таъкидлади.

Шунингдек, мажлисда Пенсия жамғармаси туман бўлими бошлиғининг ўринбосари, фуқароларга хизмат кўрсатиш шўъбаси мудири Азамат Кенжаев, бўлимнинг бош мутахассиси Нафиса Бобожоновалар ҳам сўзга чиқишиб, “Аҳолига пенсия тайинлаш бўйича кўрсатиладиган давлат хизматлари сифатини янада оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори билан 2025 йил 1 мартдан бошлаб фуқароларга ёшга доир пенсияларни “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасида белгиланган ёшга тўлиши муносабати билан алоҳида мурожаат талаб этмаган ҳолда проактив шаклда тайинлаш тартиби жорий қилингани ва бу тартиб-қоиданинг афзаллик томонлари ҳақида кенг тўхталиб, айни пайтда пенсия ёшига етган фуқаролар бу имкониятлардан самарали фойдаланишаётганларини мамнуният билан таъкидладилар.

Муҳими, фуқароларга пенсия тайинлаш, фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа, дафн маросими учун нафақа тайинлаш, пенсия ва нафақа олувчилар рўйхатида мавжудлиги ҳақида маълумотнома, пенсия ва нафақа миқдори тўғрисидаги маълумотномаларни бериш эндиликда жуда осонлашгани, бюрократик тўсиқларга барҳам берилиб, бу каби маълумотлар Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали олиш белгилангани тизимдаги қоғозбозликка барҳам берди ва соҳа мутахассислари учун қулай шароитлар яратди. Буни мажлисда бўлим мутахассислари ўз иш фаолиятларидаги самарадорлик, сифат кўрсаткичлари билан алоҳида эътироф этдилар.

Робия Йўлдошева

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026