14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 10:50
Фан ва таълим 👁 312

Амударё тумани “Баркамол авлод” болалар мактаби томонидан 2023-2024 ўқув йили якунига бағишланган “Йил сарҳисоби” тадбири ўтказилди

Амударё тумани “Баркамол авлод” болалар мактаби томонидан 2023-2024 ўқув йили якунига бағишланган “Йил сарҳисоби” тадбири ўтказилди

Амударё тумани “Баркамол авлод” болалар мактаби фаолиятини бошлаган илк йиллардан буён туманимиз ёшларининг севимли манзилига айланган. Бугунги кунда мактабда “Маданият ва санъат”, “Техника, конструкторлик ва моделлаштириш”, “Жисмоний тарбия ва спорт”, “Хунармандчилик ва қўл меҳнати”, “Туризм ва экология”, “Олий таълим муассасалари ва мактабга тайёрлов” ҳамда “Чет тиллари” каби тўгараклар мавжуд бўлиб, мазкур тўгаракларда жами 1668 нафар ўқувчи-ёшлар мактаб таълимидан ташқари қизиқишларига кўра билим олишяпти. Болалар бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун мактабда барча шарт-шароитлар яратилган.

Яқинда Манғит шаҳридаги Маданият ва истироҳат боғида туман “Баркамол авлод” болалар мактаби томонидан 2023-2024 ўқув йили якунланиши муносабати билан “Йил сарҳисоби” номли тадбир ташкил этилди. Шунингдек, шу куни туман ва мамлакат миқёсида ўтказилган кўрик-танловларнинг ғолиблари бўлган “Эстрада-вокал” тўгараги аъзоларидан иборат “Шох болалар” жамоаси ташкил топганининг 10 йиллиги ҳам нишонланди.

Тадбирда “Баркамол авлод” болалар мактаби директори, тўгаракларнинг раҳбарлари, ўқувчи-ёшлар ва уларнинг ота-оналари иштирок этишди.

Тадбирни мактаб директори Хонимжон Ражабова очиб, ўтган ўқув йили давомида эришилган ютуқлар ҳақида, “Баркамол авлод” болалар мактабларининг ўсиб келаётган ёш авлод таълим-тарбиясида тутган ўрни хусусида фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Шундан кейин тўгарак аъзоларининг тадбир учун тайёрлаган чиқишларига навбат берилди. “Эстрада-вокал” тўгараги аъзоларидан иборат “Шўх болалар” жамоасининг иқтидорли ўқувчилари томонидан беғубор ёшлик, она Ватан, қадрдон мактаб мадҳи тараннум этилган шўх қўшиқлар ижро қилинди. Бу қўшиқларда болаларнинг беғубор туйғулари, орзу-истаклари, ўз ифодасини топган. Шунингдек, миллий либосларга бурканган “Миллий рақс” тўгараги аъзолари бўлган қизлар ижросидаги гуруҳ рақслари ҳам меҳмонлар кўнглига завқ улашди. Миллий либос ва миллий қўшиқлар уйғунлиги халқимизнинг ўлмас қадриятларини ўзида акс эттирди. Томошабинлар ёшларни қўллаб, улар билан биргаликда куйлашди ва давомли қарсаклар билан олқишладилар.

Табир якунида 2023-2024 ўқув йили давомида машғулотларга доимий қатнашган 867 нафар ўқувчиларга гувоҳномалар топширилди. Мактаб директори Хонимжон Ражабова томонидан “Баркамол авлод” болалар мактабининг фахрига айланган “Шўх болалар” жамоасининг истеъдодли ёшлари эътироф этилиб, ёш санъаткорлар эстадик совғалар билан тақдирланди.

Маълумот ўрнида айтишимиз жоизки, ўтган ўқув йили давомида мактаб ўқувчилари қатор ютуқларни қўлга киритди. Хусусан, жорий йилнинг 21 май куни “Бойсун баҳори” болалар фольклори кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида “Эстрада-вокал” тўгараги аъзоларидан иборат “Шўх болалар” жамоаси фахрли 2-ўринни қўлга киритди.

Мактабнинг “Биология” тўгараги аъзолари бўлган Гулруҳ Эндирбоева биология фанидан ва Сарвиноз Нажмаддинова кимё фанидан “Баркамол авлод” лауреати” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида фахрли 2-ўринни эгалладилар. Шунингдек, мактабда ўтказилаётган ҳар хил тадбирларда ўқувчилар фаол иштирок этиб, ўз истеъдодларини намоён қилишяпти.

“Йил сарҳисоби” тадбирида иштирок этган ота-оналар “Баркамол авлод” болалар мактабида фарзандларининг истеъдоди камол топаётганлигини кўриб мамнун бўлишди ва тўгарак раҳбарларига ўз миннатдорчиликларини билдиришди. Фурсатдан фойдаланиб, туманимиздаги барча ёшларни мактабда ташкил қилинган тўгаракларга таклиф қилиб қоламиз.

Шокиржон Худойберганов, “Баркамол авлод” болалар мактаби услубий бўлим бошлиғи.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019