12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:44
Қишлоқ хўжалиги 👁 462

Ғалла ўрим-йиғимига бағишланган республика миқёсидаги семинар бўлиб ўтди

Ғалла ўрим-йиғимига бағишланган республика миқёсидаги семинар бўлиб ўтди

9 июнь куни Амударё туманида ғалла ўрим-йиғимига бағишланган республика миқёсидаги кўргазмали семинар бўлиб ўтди. Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев, Вазирлар Кенгаши Раиси Фарҳод Эрманов, туманлар ҳокимлари, қишлоқ хўжалиги соҳа мутасаддилари ҳамда фермерлар иштирок этди.

Дастлаб семинар иштирокчилари Чойкўл овули ҳудудидаги “Чойкўл-Дўстлик” фермер хўжалидаги буғдой далаларида жорий йилги ўрим-йиғим мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича амалга оширилган ишлар билан танишдилар. Масъуллар жорий йилги ҳосилни нест-нобуд қилмасдан ўриб-йиғиб олиш, ғалладан бўшаган ерларга такрорий экин экиш ва келгуси йил ҳосили учун буғдой экиш ҳамда уни парваришлаш жараёнида сув тежовчи технологиялардан самарали фойдаланиш бўйича тавсиялар берди.

Таъкидланганидек, сувга бўлган талаб ошиб борар экан, сув тежовчи технологияларни жорий қилиш тобора муҳим аҳамият касб этиб бормоқда. Сўнгги йилларда мамлакатимизда сув ресурсларидан фойдаланиш тизими тубдан ислоҳ қилинмоқда. Сувдан оқилона ва самарали фойдаланиш, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш қишлоқ хўжалигининг энг муҳим масалаларидан бири сифатида қаралмоқда. Сув тежовчи технологиялардан оқилона фойдаланиш нафақат қишлоқ хўжалиги соҳаси, балки иқтисодиётимиз учун ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бизнинг иқтисодиётимиз қишлоқ хўжалигига асосланган. Аҳолининг катта қисми аграр соҳа билан банд. Қишлоқ хўжалигида сув истеъмолини камайтириш миллионлаб тонна сувни тежаб қолиш ва уни аҳоли эҳтиёжларига йўналтириш имконини яратади.

Семинар иштирокчиларининг навбатдаги манзили Ўртақалъа овули  ҳудудидаги “Юсуфхўжа” фермер хўжалигининг ғалла даласи бўлди. Дала бошида Қуръон тиловат қилиниб, нуронийлар деҳқонларимизнинг олдида турган машаққатли ва масъулиятли ишларига куч-қувват, юртимизга фаровонлик, халқимиз дастурхони тўкис бўлиши тилаб, дуо қилишди.
Семинарда сўзга чиққанлар ўрим-йиғим мавсумида амалга оширилиши керак бўлган ишлар, жорий йилги ғалла етиштириш бўйича контрактация шартномаларини тўлиқ ҳажмда бажариш, юксак ғалла хирмонини яратишдаги устувор вазифалар хусусида сўз юритдилар.

Айтиш жоизки, деҳқонларимиз ғаллачиликда ҳосилдорликни ошириш, эл-юртимиз дастурхони тўкинлигини таъминлашга доимий эътибор қаратиб келишади. Айниқса, амударёлик ғаллакорлар ҳар йили мўл ҳосил олиб, юксак хирмонлари билан мамлакатимизда пешқадамлар сафида келмоқда.

Жорий йил ҳам туманимиз фермерлари томонидан мўл ғалла етиштириш мақсадида буғдой уруғи ерга қадалганидан тортиб, ҳосил пишиб етилгунига қадар барча агротехник тадбирлар ўз вақтида ва сифатли амалга оширилди. Етиштирилган ҳосилни қисқа фурсатларда нест-нобуд қилмай ўриб-йиғиб олиш мақсадида барча ҳаракатлар изчиллик билан амалга оширилмоқда.

Шу ўринда маълумот тариқасида айтиш жоизки, туманда 2024 йил ҳосили учун 313 та фермер хўжаликлари ҳамда қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан 4800 гектар майдонга буғдой экилган эди. Ушбу далалардан 14 минг 400 тоннадан ортиқ ғалла ҳосили олиш режа қилинган.

Ғалла ҳосилини ўриш учун туманда 22 та отрядлар ташкил қилиниб, ушбу отрядларга юқори унумли 22 та комбайнлар, 47 нафар ИИБ, ФВБ ва Миллий гвардия ходимлари, 66 та юк машиналари бириктирилди ва 14 июнь санасидан 1 июлгача, 21 кунда ғалла ҳосилини нест-нобуд қилмасдан ўриб олиш бўйича чора-тадбирлар режаси ҳамда ўрим графиклари ишлаб чиқилган.

Семинар якунида буғдой ўрим-йиғими даврида ёнғин хавфсизлигига амал қилиш, ҳосилнинг нобуд бўлишига йўл қуймаслик бўйича фермер хўжаликларининг раҳбарларига, ғаллакор ва механизаторларига тушунтиришлар ва тавсиялар берилди.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026