12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:55
Саломатлик 👁 554

Туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимида ўтказилган йиғилишда юқумли касалликларнинг олдини олиш бўйича кўрилаётган чоралар ҳолати таҳлил қилинди

Туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимида ўтказилган йиғилишда юқумли касалликларнинг олдини олиш бўйича кўрилаётган чоралар ҳолати таҳлил қилинди

Аҳоли орасида “ифлос қўллар” ҳамда “сариқ касаллиги” номи билан юритиладиган вирусли гепатит “А” касаллигига қарши тегишли тиббий-ташкилий тадбирларнинг амалга оширилиши ва болаларда вирусли гепатитни ташхислаш ва даволаш соҳасида эришилган муайян ютуқларга қарамай, ушбу касаллик бутун дунёда долзарблигича қолмоқда. Вирусли гепатит “А” касаллиги одамдан одамга ўтадиган юқумли касаллик бўлиб, ҳар қандай ёшдаги инсон организмида жигар тўқималари жароҳатланиши билан кечади. Мазкур касаллик кўпроқ кичик ёшдаги болаларда кузатилади.

Жорий йилнинг 6 июнь куни Амударё тумани Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимининг мажлислар залида туман аҳолиси орасида 2024 йилнинг 5 ойи давомида аниқланган юқумли касалликларнинг келиб чиқиш сабаблари ва бу касалликларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Тадбирни туман санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи Нигора Эшимова очди ва олиб борди. У ўз сўзида тумандаги аҳоли орасида аниқланган юқумли касаллик ҳолатлари ҳақида гапириб, шифокорларга юқумли касалликларни камайтиришга доир тегишли кўрсатмалар берди.

Шундан кейин жамоат саломатлиги бўлими шифокори Тўрамурод Бобониёзов сўзга чиқиб, бўлимнинг тасдиқланган йиллик режасига кўра, аҳоли орасида юқумли касалликларнинг олдини олишга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришни, айниқса вирусли гепатит “А” касаллиги ва ботулизм – овқатдан заҳарланиш касалликларидан сақланишга доир оммавий ахборот воситаларида кенг маълумот улашиш зарурлигини таъкидлади.

Шунингдек, тадбирда эпидемиолог шифокор Мирзабек Аманқулов томонидан туманда жорий йилнинг 5 ойи давомида болалар орасида вирусли гепатит “А” касаллиги бўйича эпидемиологик вазият яхши эмаслиги таъкидланди. У ўз сўзида касалликни камайтиришга доир зарур тавсияларини билдириб, вирусли гепатит “А” касаллигига қарши профилактик эмлаш чора-тадбирларини янада кучайтиришни таклиф қилди.

Ўтказилган ўрганишлар давомида 2023 йилнинг 12 ойи давомида қайд қилинган касалланишлар сонига нисабатан 2024 йилнинг 5 ойи давомида аниқланган касалланишлар сони юқори эканлиги маълум бўлган. Вирусли гепатит “А” касаллиги жорий йилнинг январь-май ойлари давомида 33 нафар фуқарода кузатилган. Шундан 6та ҳолат Манғит шаҳар ҳудудига тўғри келади. Шунингдек, ушбу касаллик билан Куюк кўпир, Қипчоқ, Назархон, Хитой овулларидаги аҳоли орасида ҳам касалланиш қайд этилган. Бўлим ходимлари томонидан барча касаллик ўчоқлари эпидемиологик назоратга олинган.

Вирусли гепатит “А” касаллиги билан касалланишлар ҳолати ёшга доир таҳлил қилинганда, 3-5 ёшдаги болалар орасида 3 нафар, 6-14 ёшли болалар орасида 9 нафарни ташкил этади. Жорий йилда Ижтимоий ҳимояга муҳтож ва эҳтиёжманд оилада тарбияланаётган 3-8 ёшли болалардан 50 нафари бепул, 23 нафар бола тўлов асосида касалликка қарши вакциналар билан эмланган.

Тадбирда таъкидланганидек, сувни қайнатмасдан ичиш, қўлларни совунлаб ювмасдан овқатланиш, мева-сабзавотларни ювмасдан истеъмол қилиш, рухсат этилмаган очиқ сув ҳавзалари, айниқса туриб қолган сув ҳавзаларида чўмилиш ҳамда маиший мулоқотда махсус қоидаларга амал қилмаслик инфекциянинг асосий юқиш омилларидан ҳисобланади.

Зарарли маҳсулотларнинг савдога чиқарилишининг олдини олиш мақсадида бўлимнинг санитария-гигиена лабораториясига олиб келинган озиқ-овқат маҳсулотлари белгиланган тартибда ходимлар томонидан доимий текшириб борилади. Шунингдек, овқатдан заҳарланиш ва ботулизм касаллигининг олдини олиш юзасидан режага кўра туман Санитария-эпидемилогик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими ходимлари ҳамда “Мангит деҳқон бозори” ҳудудидаги санитария-ветеринария лабораторияси ходимлари томонидан аҳоли гавжум жойларда жойлашган озиқ-овқат савдо дўконларида санитария-профилактик тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб бориляпти.

Туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимининг тегишли буйруқлари асосида жорий йилнинг 4 ойи давомида ноқонуний равишда уй шароитида тайёрланган озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси билан шуғилланаётган 18 нафар фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодексининг тегишли моддаларига асосан жарима жазоси қўлланилди. Шунингдек, ботулизм касаллигининг олдини олиш мақсадида истеъмолга яроқсиз озиқ-овқат маҳсулотлари савдодан олиниб, тегишли тартибда йўқ қилинди.

Ҳар бир инсон кундалик турмуш тарзи ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмолида санитария-гигиена қоидалари ва меъёрларига амал қилиш орқали ўзини ва оиласини юқумли касалликлардан сақлаши лозим. Зеро, ўз саломатлигимизга ўзимиз масъул эканлимизни унутмайлик.

Минаввар Кашкорова, Мирзабек Аманкулов, Амударё тумани Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимининг олий тоифали шифокорлари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026