14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 11:07
Фан ва таълим 👁 288

“Ёш гвардиячилар” синфида ўқувчилар ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбияланади

“Ёш гвардиячилар” синфида ўқувчилар ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбияланади

Маълумки, жорий йилнинг 5 февраль куни давлатимиз раҳбарининг ижтимоий соҳалардаги устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида мактабдаги тарбия ва манавият масаласига алоҳида урғу берилиб, дарслардаги давомат қониқарсиз эканлиги танқид қилинган эди.

Шундан кейин, ўқувчи ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган чора тадбирлар доирасида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг “Умумий ўрта таълим мактабларида “Ёш гаврдиячилар” ихтисослаштирилган синфлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қўшма қарори тайёрланди.

Қарорга асосан Амударё туманидаги 11-сонли умумтаълим мактабида ҳам “Ёш гврадиячилар” ихтисослаштирилган синфи ташкил этилди ва мазкур синфнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифходжаев, Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазири Гулистан Қожабаева, Миллий гвардиянинг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқарма бошлиғи полковник Мухтор Юсупов ҳамда туманимизнинг соҳага масъул мутасаддилари иштирок этди.

Тадбир аввалида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларининг давлат мадҳиялари янгради. Ўқувчилар мактаб олдида ҳарбийларга монанд сафланишди. Уларнинг кўзларида она Ватанга бўлган оташин муҳаббат, юрт тинчлиги ва халқ осойишталигини сақлашга дахлдорлик туйғулари акс этган.

Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифходжаев ва Миллий гвардиянинг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси бошлиғи полковник Мухтор Юсуповлар сўзга чиқиб, ўқувчиларни ва мактаб жамоасини “Ёш гвардиячилар” ихтисослаштирилган синфи ташкил этилганлиги билан самимий табриклади. Бундай хайрли ишлар ва инсонпарвар ислоҳотлар мамлакатимиздаги тинч ва одилона сиёсатнинг натижаси эканлиги таъкидланди. Мактаб таълими тизимда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси билан ҳамкорликда амалга оширилаётган ўзгаришлар сабаб мактабларда давомат кўрсаткичлари анча яхшиланаётгани қайд этилди.

Тадбир давомида янги ташкил этилган “Ёш гвардиячилар” ихтисослаштирилган синфи ўқувчилари Ватанга содиқ фарзандлар бўлишга қасамёд қилишди. Тадбир иштирокчилари ва меҳмонлар уларни қарсаклар билан олқишлади. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифходжаев томонидан ёш гвардиячиларга Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси байроғи тантанали равишда топширилди.

Ҳарбий оркестр жамоаларининг ўқувчилар иштирокида ижро этган тантанавор марши тадбирга байрамона кайфият бағишлади.

Мактаб ўқувчилари тамонидан тайёрланган қўл жанги усуллари бўйича кўргазмали чиқишларда ёшларнинг жисмонан соғлом, руҳан тетик эканликлари яна бир бора намоён бўлди. Кўргазмали чиқиш якунида ўқувчилар Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларининг давлат байроқларини боши узра баланд кўтаришди.

Тадбир давомида меҳмонлар мактабга ташриф буюриб, маросим учун махсус тайёрланган рамзий лентани кесишди. Мутасаддилар синфхоналарга кириб, мактабда ўқувчиларнинг таълим олишлари учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар. “Ёш гвардиячилар” ихтисослаштирилган синфи ўқувчилари билан самимий суҳбатлашиб, уларга келгуси ўқишларида омад тиладилар. Бўлғуси гвардиячилар нафақат ҳарбий билимларни, балки мактабда ҳам барча умумталим фанларини яхши ўзлаштириши лозимлигини билдириб, зарур тавсилар беришди.

Киндик қонимиз томган она Ватанга бўлган муҳаббат қалбимизга болаликдан сингдирилар экан, фарзандларимиз юртга садоқатли, ватанпарвар инсонлар бўлиб улғайишига ишонамиз. Янги ташкил этилаётган “Ёш гвардиячилар” ихтисослаштирилган синфи ҳам айни мақсадларимизга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Шоҳзод Қурбонбоев

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019