12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:22
Фан ва таълим 👁 360

Амударё тумани мамлакат миқёсидаги семинарга мезбонлик қилди

Амударё тумани мамлакат миқёсидаги семинарга мезбонлик қилди

Мамалакат ривожини таълим сифати ва кадрлар салоҳияти белгилаб беради. Шу мақсадда юртимизда мактабгача ва мактаб таълимини янги босқичга кўтариш йўлида қатор ислоҳотлар амалга ошириляпти. Жумаладан, мактабларда Миллий ўқув дастури ва замонавий дасрликларни амалиётга жорий этиш, бу жараёнда педагог ходимларга узликсиз методик хизмат кўрсатиш, қизил тоифадаги мактабларга манзилли ёрдам бериш устувор вазифа сифатида белгиланган.

Айни йўналишда амалга оширилаётган ишларнинг натижасини яна бир марта сарҳисоб қилиш, бу борадаги ютуқларни эътироф этиб, камчиликларни бартараф этиш мақсадида Амударё туманидаги 76-сонли мактабда Ўзбекистон миқёсида методик тур ташкил қилинди.

Методик турга мамлакатнинг барча ҳудудларидан келган соҳа вакиллари мактаб биноси олдида карнай садолари билан тантанавор кутиб олинди. Меҳмонларга қадриятимизга айланган анъана – нон-туз тутилди. Ўқувчилар томонидан чолғу асбобларида ижро этилган миллий куй ва мусиқалар барчага ўзгача кайфият бахш этди. Махсус тайёрланган кўргазмада ўқувчиларнинг қўл меҳнати билан ишланган буюмлар, юмшоқ ўйинчоқлар ва ҳар хил мавзуларда чизилган суратлар намойиш қилинди.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари У.Шарифходжаев, Вазирликнинг Методика ва дарсликлар бошқармаси бошлиғи Д.Норбоева, Республика таълим маркази директори Ш.Худайқулов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши раиси ўринбосари Б.Отемуратов, Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазири Г.Қожабаева, барча вилоятлар Мактабгача ва мактаб таълими бўлимларининг ўқувчиларда замонавий кўникмаларни шакллантириш шўъбалари бош методистлари, ҳудудий методик хизмат кўрсатиш бўлими бошлиқлари, туманимизнинг соҳага масъул мутасаддилари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Мактабнинг фаоллар залида ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усман Шарифходжаев ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазири Гулистан Қожабаевалар сўзга чиқиб, мамлакатимизда мактабгача ва мактаб таълими соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, ўқувчиларнинг сифатли таълим олиши учун яратилаётган шароитлар, ўқитувчиларга берилаётган имтиёзлар ва яратилаётган имкониятлар ҳақида тўхталиб, методик турнинг аҳамияти ҳақида маълумотлар беришди. Шундан сўнг Амударё тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Ялғашбой Шомуратов “қизил” тоифага кирган мактабларда амалга оширилган ишлар, эришилган ижобий натижалар ва кейинги режалар ҳақида тақдимот қилди.

Жумладан, 2021 йилда туманда 4 та умумий ўрта таълим мактаби, шу ўринда 76-сонли мактаб ҳам таълим сифати юқори бўлмаганлиги сабабли “қизил” тоифага киритилган эди. Тегишли муассасалар томонидан методик ёрдам берилиб, манзилли ишлаш натижасида барча мактаблар “яшил” тоифага ўтказилди. Ушбу мактаб эса бугунги кунда тумандаги энг кучли мактаблар бешталигидан жой олган. Кейинги йилларда ўқувчилар сони ортгани сабабли мактабга қўшимча янги бино қурилган. Ҳозирда туманимизда таълим сифати бўйича “қизил” тоифадаги мактаблар мавжуд эмас.

Семинар давомида меҳмонлар ва соҳа вакиллари мактабда яратилган шароитлар, замонавий методларга таянган ҳолда ўтилаётган дарс жараёнлари билан яқиндан танишдилар. Меҳмонлар дарс жараёнларида бевосита иштирок этиб, ўқитувчиларнинг дарс ўтиш услуби ва ўқувчиларнинг мавзу бўйича фаолликларини кузатишди.

Таълим даргоҳида “бир касб – икки хорижий тил” тажрибаси жорий қилинган. Ушбу тамойил асосида ўқувчиларга иккита хорижий тил чуурлаштирилган тарзда ўргатилиб, уларнинг касб-корли бўлишлари, ҳунар эгаллашлари учун ҳам шароитлар яратилмоқда. Мактабда дурадгорлик ва тикувчилик тўгараклари фаолият юритмоқда. Тикувчилик тўгарагига соҳада катта тажрибага эга бўлган илғор бизнес эгалари, фаол тадбиркорлар жалб қилинган. Улар ўқув-ишлаб чиқариш устахоналарини ташкил қилиш ва жиҳозлаш ишларида амалий ёрдамлар кўрсатиб келмоқда.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022-2026-йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони қабул қилинган эди. Фармон ижроси юзасидан мактаб ўқувчиларининг билими ва кўникмаларини шакллантириш, уларни миллий ҳамда умуминсоний қадриятларга содиқлик руҳида тарбиялаш, ўқитувчи касби нуфузини ва педагогларнинг сифат таркибини ошириш, дарсликлар ва ўқув методик мажмуаларни замон талаблари асосида такомиллаштириш, халқ таълими муассасаларининг халқаро стандартларга жавоб берадиган замонавий моделларини барпо этиш мақсадида қатор вазифалар белгилан.

Эндиликда сифати юқори бўлмаган умумий ўрта таълим мактабларида манзилли методик ёрдам кўрсатиш бўйича Қорақалпоғистон тажрибасини Ўзбекистон Республикаси миқёсида оммалаштириш кутилмоқда. Бу каби амалий ишлар орқали “қизил” тоифага киритилган мактабларда таълим сифатини янада яхшилаш, самарадорлигини ошириш кўзда тутилган.

Ушбу методик тур доирасида мамлакат миқёсида турли ҳудудлардан келган меҳмонлар Амударё туманидан ташқари Қўнғирот ва Мўйноқ туманлари ҳамда Нукус шаҳарларида бўлишиб, мактаблар ва мактабгача таълим ташкилотларига ташриф буюришди ва методик хизмат кўрсатиш бўйича билим ва тажрибаларини янада оширдилар.

Шоҳзод Қурбонбоев

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026