“Кундалигим – ёруғ юзим” номли танлов ғолиблари аниқланди
Кундалик дафтари ўқувчининг янги билимларини қай даражада ўзлаштириши, тартиби, хулқ-атвори, саранжом-саришталигини кўрсатиб турадиган дафтардир. У-мисоли ойна. Кундалик дафтарига қараб унинг эгаси қандай ўқувчи эканини билса бўлади.
Мен ўқув йили бошида ўзим раҳбарлик қиладиган 4-синф ўқувчиларига “Кундалигим – ёруғ юзим” номли танлов эълон қилгандим. Танлов шартларига кўра, ўқувчилар ҳар ҳафтада “аъло” баҳо олиши, кундалик дафтарини чиройли ҳусниҳат билан тўлдириши ҳамда намунали хулққа эга бўлишлари талаб этилади.
Танлов эълон қилинган кундан бошлаб ҳар бир ўқувчим ҳафта давомида кўпроқ баҳо олишга “Балли!”, “Баракалла!”, “Офарин!”, “Ота-онангга раҳмат!” каби рағбатларни йиғишга ва ҳафта сўнгида ғолибликни қўлга киритишга ҳаракат қилди.
Ўқув йили давомида ҳар ҳафтада энг яхши юритилган кундаликларни саралаб, ғолибларни аниқлаб бордик. Ўқув йили якунида эса танлов ниҳоясига етди.
Мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Асқарбой Матмуратов, бошланғич синфлар методбирлашмаси аъзоси Дилбар Ўразақова ҳамда психолог Зоҳид Эримбетовлар ёрдамида ҳар бир ўқувчининг кундалиги кўриб чиқилди ва якуний хулосага келинди.
Танловда энг кўп баҳо тўплаган иқтидорли ва намунали ўқувчи Адолат Тўрабоева 1-ўринга лойиқ деб топилган бўлса, чиройли ҳуснихат ва тартиб билан тўлдирилган кундалик эгаси Маҳлиё Бахтиёрова 2-ўрин соҳибаси бўлди. Барчиной Бахтиёрова эса намунали хулқи ва тўплаган турли рағбатлари билан 3-ўринга лойиқ деб топилди.
Ғолиблар “Фахрий ёрлиқ”лар билан тақдирланди, уларнинг ота-оналарига эса ташаккурномалар берилди.
Бу каби рағбат ва эътибор ўқувчиларнинг таълим олишга, намунали хулқ ва чиройли ҳуснихат соҳиб ва соҳибалари бўлишга интилишларини янада оширади.
Шаҳло Айтбоева, 75-сонли мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶