12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:10
Фан ва таълим 👁 575

Амударё туман ихтисослаштирилган мактабига ўқишга марҳамат!

Амударё туман ихтисослаштирилган мактабига ўқишга марҳамат!

Президентимизнинг 2022 йил 14 апрель кунги фармони асосида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимида 2022-2023 ўқув йилидан бошлаб Амударё туман ихтисослаштирилган мактаби ўз иш фаолиятини бошлади. Ўтган қисқа фурсат ичида мактабимиз педагогик жамоанинг куч-ғайрати ҳамда билимга чанқоқ ўқувчиларнинг интилишлари туфайли қатор натижаларга эришди.

Мактабимизда аниқ ва табиий фанлар йўналишларида ўқувчиларга халқаро таълим стандартларига мос интерактив услублар асосида 28 нафар олий, 17 нафар биринчи ҳамда 16 нафар иккинчи тоифали ўқитувчилар дарс беради. 34 нафар ўқитувчиларимиз халқаро ва миллий сертификатларга эга.

Ўқувчиларимизнинг билимларини оширишда тажрибали ўқитувчиларнинг ўрни беқиёсдир. Улар нафақат билим бериш, балки ўқувчиларнинг шахсий ривожланиши ва мотивациясини оширишга ҳам катта эътибор қаратишади. Ўз соҳасининг етук билимдони бўлган педагогларимиз ўқувчиларга мураккаб мавзуларни тушунишда ёрдам беради, уларнинг фикрлаш қобилиятини ривожлантиради ва мустақил ишлаш кўникмаларини шакллантиради. Шунингдек, улар ўқувчиларнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олиб, ҳар бир ўқувчига мос келадиган ўқитиш усулларини қўллайди. Бу эса ўқувчиларнинг билимларини мустаҳкамлаш ва уларнинг заиф томонларини аниқлаш ҳамда бартараф этишда муҳим роль ўйнайди.

Мана шундай фидойи устозларимизнинг саъй-ҳаракатлари билан ўтган ўқув йилида мактабимиз битирувчиларининг 85 фоизи талаба бўлди. Бу – катта кўрсаткич. Мактабни тамомлаган йили ўзлари истаган олий таълим даргоҳларига кира олмаган ўқувчилар ҳам бу йил албатта талаба бўлишларига ишонамиз.

Ўқувчиларимизнинг ютуқлари ҳақида тўхталар эканмиз, улар биргина жорий ўқув йилида асосий фанлар олимпиадасининг III босқичида 5та совринли ўрин эгалари бўлишганини, 2 нафари олимпиаданинг Республика босқичида иштирок этганини алоҳида таъкидлаш лозим. Қолаверса, STEAM фанлари олимпиадасида мактаб ўқувчилари жами 7та совринли ўринларни эгаллаб, уларнинг 4 нафари Республика босқичида иштирок этди. Шунингдек, қизлар ўртасида ташкил қилинган математика олимпиадасида ҳам 2 нафар ўқувчи Республика босқичида иштирок этиб, билимларини синовдан ўтказди.

Мактабнинг 11-синф ўқувчиси Ботиржон Камолов муддатидан олдин 4та халқаро олийгоҳга ўқишга қабул қилинди. Мактаб бўйича умумтаълим фанларидан сертификатларни қўлга киритган ўқувчилар сони эса 70 нафардан ортиқ. Бу каби ютуқлар мактабимиз рейтингини кўтариши билан бирга ушбу таълим даргоҳида келгусида туманимиз, Қорақалпоғистон ва Ўзбекистон миқёсида халқ хўжалигининг турли соҳаларида фаолият юритиб, давлат ва жамият ривожига ҳисса қўшадиган ёшлар камолга етаётганининг ёрқин далилидир.

Мактаб муҳити ўқувчиларнинг таълим олишида муҳим роль ўйнайди, чунки уларнинг академик ютуқлари ва шахсий ривожланишига катта таъсир кўрсатади.

Шу сабабли ҳам Амударё туман ихтисослаштирилган мактабида таълим сифатини ошириш ва ўқувчиларга замонавий билим бериш мақсадида барча шароитлар яратилган. Таълим жараёнида замонавий ўқув материаллари ва педагогик технологиялардан фойдаланилиб, ўқувчиларнинг ижодий ва танқидий фикрлаш қобилиятларини ривожлантиришга қаратилган дастурлар жорий этилмоқда.

Бундан ташқари, ўқитувчиларнинг малакасини ошириш ва уларга ўқувчилар билан ишлашда зарур бўлган ресурсларни тақдим этишга ҳам катта эътибор берилмоқда. Шунингдек, ўқувчиларнинг мактабдаги муҳитга мослашиши ва уларнинг ижтимоий ҳамда эмоционал фаровонлигини таъминлаш учун мактабда турли хил тўгараклар фаолияти йўлга қўйилган.

Мактабда 120 ўринли фаоллар зали, замонавий компьютерлар билан жиҳозланган 2та информатика хонаси, амалий машғулотлар ўтказишга мўлжалланган ва тўлиқ жиҳозланган кимё, биология, физика лаборатория хоналари мавжуд. Бу каби жиҳозланган хоналар ўқувчиларга амалий кўникмаларни ривожлантириш ва фанларни янада чуқурроқ ўрганиш имконини беради. Шунингдек, бу ўқувчиларнинг ижодий ва интеллектуал салоҳиятини оширишга ҳам хизмат қилади.

Таълим масканимизда келгуси 2024-2025 ўқув йили учун қабул жараёнига ҳам пухта тайёргарлик кўрилмоқда. Мактабнинг 5-синфига аниқ фанлар йўналиши бўйича, 7-синфига эса табиий фанлар йўналиши бўйича иқтидорли ўқувчилар тест синовлар асосида қабул қилинади.

Аниқ фанлар йўналишида математика ва мантиқий фикрлаш ҳамда инглиз тили, табиий фанлар йўналишида эса тегишли табиий фан ҳамда инглиз тили фанларидан тест синовлари ўтказилади. Белгиланган квота доирасида кириш имтиҳонлари натижаларига кўра энг юқори балл тўплаган ўқувчилар ўқишга қабул қилинади.

Ихтисослаштирилган мактабга ўқувчиларнинг қуйидаги ҳужжатлари онлайн шаклда Агентликнинг расмий веб-сайти орқали қабул қилинади:

- тегишли ўқув йили натижасига кўра баҳолар табелининг мактаб директори томонидан тасдиқланган нусхаси;

- охирги 2 ой давомида тушган фотосурати;

- туғилганлик ҳақида гувоҳномаси ва ота-онаси ёки қонуний вакилининг фуқаролик паспорти маълумотлари, боғланиш учун телефон рақамлари.

Туманимиздаги барча умумтаълим мактабларининг 4- ва 6-синфларини тамомлаётган, аниқ ва табиий фанларга қизиқувчи иқтидорли ўқувчиларни Амударё туман ихтисослаштирилган мактабига ўқишга таклиф қиламиз! Бунинг учун қабул жараёни бошлангач махсус веб-сайт – ariza.piima.uz орқали ҳужжатларингизни топширинг. Кириш имтиҳонлари натижасига кўра энг юқори балл тўплаган ўқувчилар белгиланган қабул квотаси доирасида баллар кетма-кетлигида ўқувчилар сафига қабул қилинади.

Таълим муассасасининг мақсади – кенг дунёқарашга эга бўлган лидер ёшларни тарбиялаш, уларга халқаро таълим стандартлари асосида билим бериш, ўз соҳасининг энг билимдон кадрлари бўлиб етишишларига имконият яратишдир.

Амударё туман ихтисослаштирилган мактаби – имкониятлар масканидир.

Отабек Йўлдошов, Амударё туман ихтисослаштирилган мактаби директори.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026