14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 03:15
Спорт 👁 294

19-сонли мактабда Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб спорт мусобақалари ўтказилди

19-сонли мактабда Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб спорт мусобақалари ўтказилди

9 май ­– Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан мамлакатимиздаги таълим масканларида, муассаса ва ташкилотларда, меҳнат жамоаларида хотира кечалари, турли спорт тадбирлари ўтказиш анъанага айланган. Бундан кўзланган асосий мақсад ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишларига кўмаклашиш, уларни турли ёт ғоя ва иллатлардан асраш, маънавий иммунитетини мустаҳкамлаш, ўтмишдаги суронли йилларни эслатиб, тинчликнинг қадрига етишга чорлашдир.

Амударё тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 19-сонли мактабда ҳам шу каби тадбир ўтказилди. Мактабнинг олий тоифали жисмоний тарбия ўқитувчилари Муборак Машарипова ҳамда Шукуржон Жумамуродовалар томонидан ташкил қилинган мусобақалар мактаб ўқувчилари учун чинакам спорт байрамига айланди.

Мактаб ўқувчилари ўртасида спортнинг бадминтон, стол тенниси, баскетбол ва енгил атлетика каби турлари бўйича ўтказилган мусобақалар иштирокчилар ҳамда томошабинлар орасида спортга қизиқувчи ёшлар сафини янада оширди.

Айтиш жоизки, мактаб ўқувчилари орасида турли спорт мусобақалари иштирокчилари, ғолиб ва совриндорлари сафи кун сайин ортиб бормоқда. Жумладан, мактабнинг баскетболчи қизлари 2022 йилда “Умид ниҳоллари” спорт мусобақаларининг сектор ва туман босқичларида 1-ўринни, Қорақалпоғистон Республикаси босқичида эса 3-ўринни қўлга киритган эди. Енгил атлетикачи қизлар ҳам сектор, туман босқларида ғолиб бўлиб, Қорақалпоғистон Республикаси босқичида 2-ўринни эгаллашган эди. 2022, 2023 йилда ҳам мактаб ўқувчилари қатор мусобақаларда ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой эгаллади.

Жорий йилда ўтказилган “Умид Ниҳоллари” спорт мусобақаларининг туман босқичида эса мактаб ўқувчилари стритбол бўйича 2- ва 3-ўринларни эгаллашди. Бандминтон бўйича ҳам 1-, 2- ва 3-ўринларни қўлга киритдиган ёшлар сафидан 19-сонли мактаб ўқувчилари ҳам жой эгаллашди.

Бундан ташқари, жорий йилда ўтказилган “Беш ташаббус олимпиадаси” мусобақаларида мактабнинг енгил атлетикачи қизлари аввал сектор, кейинчалик туман босқичида 1-ўринни эгаллаб, Қорақалпоғистон Республикаси босқичига йўлланмани қўлга киритишди ва айни кунларида июнь ойида ўтказиладиган мусобақаларга тайёргарлик кўришмоқда.

Айтиш жоизки, жисмоний тарбия ва спорт ёшларнинг жисмоний ва маънавий камолотида муҳим рол ўйнайди. У ёшлар жисми ва руҳини нафақат жисмонан, балки ижтимоий ва психологик жиҳатдан ҳам мустаҳкамлайди, уларнинг ўзига бўлган ишончини оширади ва жамият ҳаётида фаол иштирок этишга тайёрлайди.

Айниқса, жамоавий спорт турлари ёшларда жамоа билан ишлаш қобилиятини, лидерлик хусусиятларини ва жамоадошлари олдида масъулият туйғусини шакллантиради. Шунингдек, спорт орқали ёшлар ўзларининг стрессга чидамлилигини ва муаммоларни ҳал қилиш қобилиятини оширишади.

Жисмоний тарбия ва спортнинг яна бир муҳим жиҳати ёшларни соғлом турмуш тарзига йўналтиришдир. Спорт билан мунтазам шуғулланиш, ёшларни турли касалликлардан ҳимоя қилиш ва уларнинг умумий саломатлигини яхшилашга ёрдам беради. Бу эса ўз навбатида ёшларнинг ўқиш, билим ва кўникмаларни эгаллаш самарадорлигини оширади.

19-сонли мактаб ўқувчилари иштирокида ўтказилган спорт мусобақалари ҳам иштирокчи ўқувчи ёшларнинг жисмоний, маънавий ва ижтимоий ривожланишида катта аҳамиятга эга тадбир бўлди.

Мактабнинг олий тоифали жисмоний тарбия ўқитувчилари Муборак Машарипова ҳамда Шукуржон Жумамуродовалар келгусида ҳам турли байрамлар ва саналар муносабати билан ўқувчилар ўртасида турли спорт мусобақаларини ўтказиб, уларнинг иқтидорларини янада ривожлантириш, шу орқали Куюк кўпир овули, Амударё тумани ва Қорақалпоғистоннинг шарафини мамлакат миқёсидаги ва халқаро мусобақаларда ҳимоя қиладиган спортчилар етишиб чиқишига замин яратишни ўз олдларига мақсад қилиб қўйишган.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019