12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:14
Қишлоқ хўжалиги 👁 385

Дала ўқув семинарида Хитойдан келтирилган янги навдаги чигит бўйича маълумотлар берилди

Дала ўқув семинарида Хитойдан келтирилган янги навдаги чигит бўйича маълумотлар берилди

Маълумки, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан кейинги йилларда қишлоқ хўжалигида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Айниқса, пахтачилик соҳасида мутлақо янги тизим яратилиб, чигит экишдан тортиб, уни парвариш қилиш, ҳосилни йиғиб олиш ва қайта ишлашгача бўлган барча жараёларга бозор тамойиллари жорий қилинди. Натижада фермер ердан мўл ҳосил олиб, даромадини янада оширишга, кластер эса етиштирилган ҳосилни қайта ишлаб, қўшимча қиймат яратишга устувор аҳамият қаратмоқда.

Пахтанинг ҳосилдорлиги ва ундан олинадиган маҳсулотларнинг сифати асосан уруғлик чигитнинг навига боғлиқ. Чигит юқори сифатли, олий навли, тупроқ ва иқлим шароитларига мос, соғлом, касаллик ҳамда зараркунандаларга чидамли бўлиши лозим.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Хитойдан олиб келинган чигитни юртимиз далаларига экиш ташаббуси ҳам айнан шу мақсадга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Қорақалпоғистонда тажриба-синов тариқасида ерга қадалаётган мазкур  янги навдаги чигитнинг парвариши бўйича хорижий ва маҳаллий олимлар томонидан илғор ва замонавий қишлоқ хўжалиги агротехнологиялари ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий қилинмоқда.

Шу мавзуда Амударё туманида ўтказилган навбатдаги дала ўқув семинарида туман ҳокими Собир Хўжаметов, қишлоқ хўжалиги соҳаси масъуллари, фермерлар иштирок этишди. Республикадаги етакчи илмий идоралар ва хориждан ташриф буюрган мутахассислар Хитойдан келтирилган янги навнинг аҳамияти, уни экиш ва парваришлашда эътиборга олиш лозим бўлган жиҳатларга тўхталиб ўтдилар.

Мутахассислар янги чигит навининг тупроқ ва иқлим шароитимизга мослашиб, юқори ҳосил бериши учун экиш жараёнида ўзига хос жиҳатларга эътибор қаратиш, вегетация даврида алоҳида назоратга олиш ва ҳосил етилганидан кейин унинг апробациясини тўғри ва ўз муддатида ўтказиш борасида ўз таклифларини бериб ўтди. Ушбу тавсия ва кўрсатмаларга амал қилинса, ҳосилдорлик бир неча баравар юқори бўлиши таъкидланди.

Энг асосийси, ушбу амалий ишлар, қишлоқ хўжалигида қилинаётган ҳар бир ислоҳот деҳқон ва фермернинг, қишлоқ аҳлининг ҳаёт тарзини ва иқтисодини янада яхшилаш, халқ фаровонлигини оширишга хизмат қилиши қайд этилди.

Дарҳақиқат, аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашда қишлоқ хўжалиги экинларидан мўл ҳосил олиш катта аҳамият касб этади. Етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳажми ошиши эса озиқ-овқат хавфсизлигига эришишда ҳал қилувчи омилдир.

Мамлакатимиз аграр соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, давлатимиз раҳбари томонидан соҳа мутасаддилари олдига қўйилаётган вазифалардан кутилаётган натижа ҳам ана шу юксак мақсадларни рўёбга чиқаришга қаратилгандир.

Ўтказилган дала ўқув семинарида Тошкент шаҳридаги етакчи илмий идоралар ва хориждан ташриф буюрган мутахассислар амударёлик фермерларга Хитой халқ республикасидан келтирилган янги навдаги чигитни экиш, чигит униб чиққанидан кейин дастлабки ишлов бериш, қатор ораларини юмшатиш, вегетация даврида сувга бўлган эҳтиёжини таъминлаш, зараркунанда хашаротларга қарши ишлов бериш, ҳосил тўплаш жараёнида агротехник тадбирларни амалга ошириш, дефолиация ва йиғиб-териб олиш жараёнида эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатлар ҳақида батафсил маълумотлар бердилар ва иштирокчиларнинг саволларига илмий асосланган жавоблар қайтардилар.

Ғ.Ешниёзов

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026