12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:16
Спорт 👁 602

“Ёш чегарачилар” ҳарбий-ватанпарварлик мусобақасининг туман босқичи ўтказилди

“Ёш чегарачилар” ҳарбий-ватанпарварлик мусобақасининг туман босқичи ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 26 июндаги қарори билан тасдиқланган Низом асосида мамлакатимизнинг чегараолди шаҳар ва туманлардаги умумий ўрта таълим мактабларида “Ёш чегарачилар” клублари ташкил қилинган эди. Низомга асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларининг ҳарбий қисмларига бириктирилган мазкур клубларга мактабларнинг 9-, 10- ва 11-синф ўқувчилари ўз хоҳишига кўра аъзо бўлишлари мумкин.

Шунингдек, юқоридаги қарор билан “Ёш чегарачилар” ҳарбий-ватанпарварлик мусобақасини ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом ҳам тасдиқланган бўлиб, ушбу ҳужжатга кўра ҳар йили мазкур танловда чегараолди шаҳар ва туманлардаги умумий ўрта таълим мактабларидаги энг фаол клублар аниқланади ва тақдирланади.

Бу йилги “Ёш чегарачилар” ҳарбий-ватанпарварлик мусобақасининг Амударё туман босқичида туманнинг чегараолди ҳудудларидаги 12 та мактабларда ташкил қилинган клублар жамоалари ўзаро куч синашдилар.

Мусобақа аввалида ташкилий қўмита аъзолари ва Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинларининг Манғит шаҳрида жойлашган ҳарбий қисми масъуллари иштирокчиларни мусобақа шартлари билан таништирдилар.

Тумандаги 1-, 4-, 15-, 20-, 25-, 35-, 36-, 48-, 59-, 69-, 70- ва 83-сонли мактаблар жамоаларининг ҳар бири ғолибликка муносиб эканини амалда намоён этиш учун мусобақага киришдилар.

Дастлаб хар бир жамоанинг саф тайёргарлиги, ҳарбий варақалар, альбом, вимпел, жамоанинг рамзий байроғи ва номи ёзилган тахтача, жамоаларнинг махсус формаси кўрикдан ўтказилди ва баҳоланди.

Сўнгра умумтаълим фанлари бўйича тест синови ўтказилиб, Калашников автоматини нотўлиқ қисмларга ажратиш ва йиғиш бўйича жамоа аъзоларининг чаққонликлари синовдан ўтказилди. Кейин эса ўғил болалар 1000 метрга, қизлар 100 метрга югуриш, жамоа аъзолари турникда тортилиш, азимут бўйича ҳаракатланиш, граната улоқтириш бўйича маҳоратларини намойиш қилишди. Иштирокчилар айниқса, заҳарланган ҳудуддан, тўсиқлар йўлагидан ўтиш, тиббий ёрдам кўрсатиш мусобақаларини ўзгача ҳаяжон билан намойиш қилдилар. Мусобақа сўнгида эса жамоа аъзоларининг ўқ-дориларни ташиш, Калашников автоматидан ўқ отиш ва мазкур автоматнинг макети бўйича билим ва кўникмалари, маҳорати синовдан ўтказилди.

Ҳакамлар ҳайъатининг якуний қарорига кўра 59-сонли мактаб жамоаси 3-, 83-сонли мактаб жамоаси эса 2-ўринни эгаллади. 48-сонли мактабда ташкил қилинган  “Ёш чегарачилар” клубининг аъзоларидан иборат жамоа 1-ўринни эгаллади ва мусобақанинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, давлат манфаатлари ва суверенитетини фидокорона ҳимоя қилишга тайёрлаш, жисмонан соғлом ва маънан етук ёш авлодни камол топтириш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ўз юрти ва халқининг тақдири учун юксак масъулият ва жавобгарлик ҳиссини шакллантириш мақсадида ташкил қилинган мазкур мусобақанинг тантанали ёпилиш маросимида 1-, 2- ва 3-ўринни эгаллаган жамоалар ташкилий қўмита томонидан диплом, кубок ва совғалар билан мукофотланади. “Энг илғор” номинацияси ғолиблари эса ташкилий қўмита томонидан алоҳида совғалар билан тақдирланди.

Ғ.Ешниёзов

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026