12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:12
Жамият 👁 460

“Ижтимоий ҳимоядан ижтимоий фаоллик сари!” лойиҳаси доирасида тадбир ўтказилди

“Ижтимоий ҳимоядан ижтимоий фаоллик сари!” лойиҳаси доирасида тадбир ўтказилди

5 апрель куни Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Амударё туман Кенгаши томонидан “Ижтимоий ҳимоядан – ижтимоий фаоллик сари!” лойиҳаси доирасида тадбир ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Амударё туман Кенгаши раиси Мақсуд Саъдуллаев, “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази шўъба мудири Муроджон Болтаевлар сўзга чиқиб, инсон ва унинг манфаатлари устун саналган юртимизда амалга оширилаётган ижтимоий сиёсат замирида халқимиз турмуш  фаровонлигини юксалтириш, айниқса фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдек олижаноб мақсадлар мужассам эканини таъкидладилар. Бу муҳим масалалар “Ўзбекистон-2030” стратегиясида ҳам ўз ифодасини топгани алоҳида қайд этилди.

Дарҳақиқат, юртимизда кейинги йилларда ижтимоий муомалаларни ўз вақтида ҳал қилиш, аҳоли учун муносиб турмуш шароитини яратишга бирламчи эътибор қаратиб келинмоқда. Айниқса ҳуқуқ ва имкониятлар тенглигини таъминлаш давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бирига айланди.

Хусусан, янги таҳрирдаги Конституциямизнинг 1-моддасида Ўзбекистон ижтимоий давлат экани белгилаб қуйилди. Эндиликда ёрдамга муҳтож аҳоли вакилларини ижтимоий ҳимоялаш тизими маҳалла даражасига туширилмоқда.

Жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини аниқлаш тартиби ва улар билан ишлаш тизими ўзгаради. Бунда эҳтиёжманд тоифага киритилган аҳолининг айнан қандай ёрдамга муҳтожлиги аниқ белгилаб берилади. Муҳтожларнинг ҳар бири бўйича индивидуал ижтимоий хизматлар дастури бўлади. Бу борада ягона саволнома жорий қилинади. Хонадонга “маҳалла еттилиги”нинг қайси вакили киришидан қатъий назар, оиладаги муаммо ва имкониятлар аниқланиб, оиланинг “ижтимоий портрети” чизилади. Ёрдамдан сўнг хонадонда нима ўзгаргани мониторинг қилиб борилади.

Яна бир муҳим жиҳати шундан иборатки, маҳалладаги барча ижтимоий хизматларни босқичма-босқич ижтимоий хизмат кўрсатиш шартномаси орқали тақдим этиш йўлга қўйилади. Бунда хизмат кўрсатувчи ҳам, ёрдам олувчи ҳам ўзига мажбуриятлар олади.

Энди нафақа олувчилар рўйхатига, биринчи навбатда, ногиронлиги бор, ота-онаси йўқ, боқувчисини йўқотган, касаллиги ва бошқа сабабга кўра узоқ муддат ишлай олмайдиганларнинг оилалари киритилади. Бошқа фуқароларни “ижтимоий реестр”га киритишда уларнинг фақат даромади эмас, балки харажатлари ҳам баҳоланади.

Шу йил 1 октябрдан аҳолига кўрсатиладиган барча ижтимоий ёрдамлар “ижтимоий карта” орқали молиялаштирилади. Келгуси йилдан 40 та туманда реабилитация, соғломлаштириш ва ногиронлиги бўлган шахсларга қаровчиларни ўқитиш бўйича кўп тармоқли ижтимоий хизматлар марказлари ишга туширилади.

Тадбирда туман “Инсон” ижтимоий хизматлар марказининг шўъба мудири Муроджон Болтаев сўзга чиқиб, марказ ходимларининг ёлғиз қариялар ва ногиронлиги бўлган, ўзгалар ёрдамига муҳтож кишилар билан ишлашиш, қийин ҳаётий вазиятга тушиб қолган шахслар ва оилаларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш ва одамларнинг оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолишининг олдини олиш борасидаги ишлари ҳақида маълумотлар берди.

Мақсуд Саъдуллаев, Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Амударё туман Кенгаши раиси

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026