12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:41
Қишлоқ хўжалиги 👁 342

Амударё туманида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси иштирокида жорий йил ҳосили учун чигит экиш бўйича кўргазмали семинар бўлиб ўтди

Амударё туманида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси иштирокида жорий йил ҳосили учун чигит экиш бўйича кўргазмали семинар бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 30 март санасида Амударё туманида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Фарҳод Эрмонов иштирокида жорий йил ҳосили учун чигит экиш бўйича кўргазмали семинар бўлиб ўтди.

Туманнинг Чойкўл овулидаги "Чойкўл Дўстлик" фермер хўжалигида ташкил этилган кўргазмали семинарда республика ҳамда туман миқёсидаги қишлоқ хўжалиги соҳаси масъуллари иштирок этдилар. Семинар мобайнида жорий йилги пахта ҳосили режасини бажариш бўйича олдинда турган устувор вазифалар хусусида сўз юритилди.

Дастлаб Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Фарҳод Эрмонов, туман ҳокими Собир Хўжаметов ҳамда барча семинар иштирокчилари илк чигит уруғларини яхши ният билан фермер хўжалиги даласига сепдилар. “Юсуф Эшон бобо” жомъе масжиди имоми Абдураҳмон ҳожи Матсапоев юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлиши, бу йилги пахта ҳосили мўл бўлиб, контрактация шартномаларини ортиғи билан бажариши учун барча фермерларга катта куч-ғайрат ва ҳамжиҳатлик тилаб дуога қўл очди.

Шундан сўнг семинарга йиғилган барча қишлоқ хўжалиги соҳаси масъуллари билан чигитни ўз вақтида экиш, зарурий менирал ўғитларни белгиланган миқдорда ва ўз вақтида бериш юзасидан тавсиялар берилди ҳамда олдинда турган вазифалар хусусида сўз юртитилди.

Хусусан, пахтанинг энг унумдор навлари билан бир қаторда чет элдан олиб келинадиган янги навларини экиш бўйича таклиф ҳамда тавсиялар берилди. Пахтадан яхши ҳосил олиш мақсадида агротехник тадбирларни ўз вақтида ўтказиш, сувни тежовчи технологиялардан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ҳақида маълумотлар берилди.

Маълумот ўрнида келтириш жоизки, Амударё туманида жорий йилги пахта ҳосили учун жами 352 та фермер хўжаликларидаги 13 900 гектар майдонга чигит экиш режалаштирилган. Ушбу майдонларда етиштирилиши кутилаётган пахта ҳосилини сотиш бўйича 6 та кластерлар билан шартномалар имзоланган.

5 апрелдан 15 апрелгача бўлган вақт оралиғида режалаштирилган экин майдонларида чигит экиш ишларини амалга ошириш учун 112 нафар аъзолардан иборат 65 та чигит экиш отрядлари тузилган. Мазкур отрядлар таркибига отряд раҳбари, кластерлар аграномлари, ер тузувчилар, агроинспекция ходимлари, уруғлик чигит етказиб беришга, минерал ўғит етказиб беришга масъул ходимлар бириктирилган. Отрядларга жами 3209та техникалар бириктирилган бўлиб, шундан жами ҳайдов тракторлари 145тани, жами ер текислагичлар 346тани, чигит экиш сеялкалари 150 донани ташкил этади.

Шунингдек, жами эртапишар навлар экиладиган ер майдонлари 12 минг 802 гектар бўлиб, шундан 8 минг 802 гектар майдонига “Султон” нави , 4000 гектар ер майдонига “Равнақ-2” нави экилиши режалаштирилган. 500 гектар ер майдонига янги навлар, 1598 гектар ер майдонига эса хорижий навлар экилиши белгиланган. Жорий йилги пахта ҳосили учун белгиланган жами уруғлик чигит 857,5 тонна бўлиб, 6 та ҳудудда чигит етказиб бериш шохобчаси ташкил этилган.

Шундан сўнг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Фарҳод Эрмонов ҳамда барча семинар иштирокчилари аҳоли томорқаларида амалга оширилаётган ишлар, қишлоқ хўжалигинининг турли йўналишлари билан шуғулланиб, оиласига яхши даромад олиб келётган хонадонлар билан яқиндан танишдилар.

Семинар давомида тумандаги овул ва маҳалла фуқаролар йиғинларида фаолият олиб бораётган “еттилик” масъулларига аҳоли хонадонларидаги томорқалардан унумли фойдаланиш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш, қишлоқ хўжалигининг деҳқончилик, чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик каби тармоқларини янада ривожлантириш бўйича тегишли топшириқлар берилди.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026