14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 08:19
Сиёсат 👁 805

АМУДАРЁ ТУМАНИДА “ОЛАМ НУРГА ТЎЛСИН СЕН БИЛАН, НАВРЎЗ!” ШИОРИ ОСТИДА БАЙРАМ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

АМУДАРЁ ТУМАНИДА “ОЛАМ НУРГА ТЎЛСИН СЕН БИЛАН, НАВРЎЗ!” ШИОРИ ОСТИДА БАЙРАМ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

Мавзуга оид фотогалерея

Наврўз! Авесто даври, балки ундан ҳам аввалроқ мангу тириклик муждаси сифатида пайдо бўлган, инсоният тарихи билан боғлиқ энг гўзал, муборак ва табаррук айём. Туркий давлатлар, ҳатто Россиянинг туркий халқлари яшайдиган ҳудудлари, Болқон оролларигача бўлган манзил ва маконларда, айниқса, Марказий Осиёда ҳар баҳор фаслида интиқлик ва шодиёналик билан нишонланадиган байрам - Наврўзни айни даврда 300 миллиондан зиёд турли миллат ва элатлар вакиллари катта шодиёналар билан нишонлашади.

Янги кун – янги деҳқончилик фаслининг бошланишидан дарак бериб, ўз номи ила янги режалар, янги эзгу ниятлар, янги ризқ-рўз учун қадамлар қўйиладиган Наврўзи олам амударёликлар учун ҳам қадрли. Юртимизга Наврўзи олам кириб келиши арафасида ўтказилган умумхалқ ҳашари туфайли бугун туманнинг ҳар бир гўшаси, ҳар қарич ери обод, кўркам. Кўнгиллар қувонч ва шодлик истаб, Наврўз сайлига чиққан.

2024 йилда нишонланаётган Наврўз айёмининг бош ғояси ва шиори ҳам ўзгача! “Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз!” Амударё туман БЎСМ ўйингоҳига олиб борувчи йўл-у йўлаклар ушбу шиорга ҳамоҳанг безатилган. Сертакаллуф халқимиз кўнглини ўзида мужассам этган “Хуш келибсиз!” мулозамат шиорига “Наврўз байрамингиз муборак бўлсин!”, “Ассалом Наврўзи олам!”, “Истиқлолнинг кўркисан, Наврўз!”, “2024 йил – Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” каби қувонч ва шодлик, меҳр ва эътироф туйғулари сингдирилган ранг-баранг шиорлар уланиб кетган. Ўйингоҳ мисли камалак рангларга дўнган, кўзларни қувонтиради. Турфа ранг шарлар, гуллар, чархпалаклар, арғимчоқлар-у дорлар, халқ эртаклари қаҳрамонлари каби афсоналар билан безатилган ўйингоҳ осмони варраклар парвозидан янада гўзаллик касб этган.

Тўрт томонда байрамона руҳ, атлас-у адрас кўрпачалар солинган супаларни тўлдирган, байрам шукуҳидан, дориломон дамлар шукронасидан кўнгиллари юксалган нуроний отахон ва онахонлар қўлларини дуога очиб, эл-юртга омонлик, ризқ-насиба тилашади. Нуронийлар дуоларидан олам ёришиб кетади гўё. Шоҳсупаларда, нуроний бобо ва момолари билан жўр бўлишиб қадимий халқ лапарлари, айтишув ва ўланларни мароқ билан куйлашаётган йигит-қизлар, сочларига жамалаклар тақиб, қошларига ўсма-ю кўзларига сурмалар сурган, миллий халқ ўйинларини ўйнаб, бир-бирларига завқ улашаётган қизалоқлар ҳам шунда, Наврўз сайлида!

Бу галги Наврўз сайлига аҳли Аму эли кўчиб чиққан гўё. Қатор кўркам расталарда ўз ҳунарларини намойиш этаётган қўли гул ҳунармандлар томонидан ташкил этилган халқ ҳунармандчилиги кўргазмаси, миллий таомлар кўргазмалари, қатор савдо расталари, туманнинг 49та қишлоғи ва маҳалласи аҳлининг ўзига хос урф-одат ва анъаналари акс этган шоҳсупалар тўридаги ноз-неъматларга тўла дастурхонлар кўзларни олади. Бир томонда дорбоз-у масхарабозлик санъати намояндаларининг ажойиб ўйинлари, бир томонда амударёлик саховатпеша фермерлар тайёрлаган баҳорий тансиқ таом - сумалак сайли! Сумалакнинг хушбўйидан кўнгиллар сармаст лаҳзалар нақадар фараҳли! Бу – тинчлик, бағрикенглик, нафосат ва гўзаллик тантанаси!

Ушбу лаҳзаларда янграган “Чорлов” мусиқаси, карнай-сурнай садолари жаранги қалбларга тантанаворлик бағишлаб, Наврўз сайли бошланади. Амударё тумани ҳокими Собир Хўжаметовнинг азиз Аму халқига табригида қайд этилганидек, тинчлик, дўстлик, бағрикенглик ҳоким юртда ҳар куни байрам, халқимизнинг ҳар бир куни Наврўз каби тароватли!

С.Хўжаметов Наврўз сайли иштирокчиларини, бутун Амударё тумани халқини Янги кун – Янги деҳқончилик фаслининг бошланиши билан муборакбод этаркан, Наврўздан Наврўзгача Амударё туманининг турли соҳаларида эришилган юксак натижалар, тобора обод ва фаровонлашиб бораётган замонавий қишлоқлар, спортда, ижодда, таълим соҳасида амударёлик ёшлар эришаётган ютуқларни мамнуният билан таъкидлади. Эл-юрт ободлиги ва фаровонлиги йўлида фидойилик билан меҳнат қилаётган, қишлоқ ва маҳаллалар ҳудудларини боғ-роғларга айлантираётган фермерларга, тадбиркор-у ҳунармандларга, соҳибкор-у боғбонлар, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига янада янги марраларни забт этишларида улкан ютуқлар тилади.

Шундан сўнг, Наврўзона безатилган майдон узра дилларни яйратувчи Баҳор тароналари янгради. Қалблар энтикди, кўзлар қувончдан яйради, юзларга баҳорий табассум инди. Бирлашган миллатлар ташкилоти томонидан Халқаро байрам сифатида эътироф этилган Наврўз сайли Амударё туманида жўшқинлик билан давом этди. “Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз!” деган бош ғоя асосида Амударё тумани маданият бўлими санъаткорлари томонидан тайёрланган театрлаштирилган концерт дастури ижодкорларининг чиқишлари Наврўз сайли иштирокчиларига олам-олам завқ бағишлади. “Учқун” ашула ва рақс халқ ансамбли, “Офарин” фольклор-этнографик халқ ансамбли ижрочиларининг ҳар бир чиқишини халқ қувонч ва олқишлар билан кутиб олди.

Сайлга гўзаллик ва нафосат бағишлаган спортчиларнинг кўргазмали чиқишлари, бадиий гимнастика спорти маликалари бўлган амударёлик қизалоқларнинг шижоатлари, улар эришган катта ютуқлар қалбларга фахр-у ифтихор бағишлади.

Наврўз сайли давомида ҳар бир қишлоқ ва маҳалла ўз полвонлари, моҳир спортчилари билан кураш, арқон тортишув баҳсларини қизитишди. Куюк кўпир-у манғитлик, Тўлқин ва қанглилик кураги ерга тегмаган забардаст полвонларга эл-у халқ силтов бўлдилар. Қиличбойнинг, Дўрман-у Холимбегнинг, Бўзсолма ва Юқори қишлоқ маҳаллаларининг, Назархон-у Жумуровул, Оқ олтин ҳамда Хитой қишлоқларининг шаънини ҳимоя қилиб кураш майдонига белини боғлаб тушган полвонлар ўртасида дўстлик, ўзаро меҳр-оқибат тамойили баланд тутилди. Арқон тортишув мусобақалари, қўчқор уриштириш каби Наврўзга хос анъаналар томошабинлар томонидан олқишлар билан қўллаб-қувватланди. Барча беллашувлар ғолибларига Наврўз совғалари топширилди.

Наврўз – умумхалқ байрами томошаларида халқ ўзаро меҳр-мурувватдан амударёлик фермерларнинг саховатидан, қалбларга яшнаш, яшариш, яратиш туйғуларини бахш этгувчи дилбар наволардан олам-олам завқ олди. Ўзбек, қорақалпоқ, қозоқ, рус, туркман, татар-у бошқирд, корейс, украин ва бошқа миллат вакиллари бир оила фарзандларидек аҳил ва иноқ яшаётган Аму заминида Наврўзи олам – Янги кун – Янги деҳқончилик фасли ана шундай шод-у хуррамлик билан кутиб олинди.

Ҳамал кирганидан бериб дараклар,
Яшилланиб қолди тол-у тераклар.
Турналар ҳам қайтди. Эзгу тилаклар,
Орзуларни олиб учди варраклар -
Ватан завққа тўлди сен билан, Наврўз!

Наврўз! Ташрифида минг бир синоат,
Ҳар дилни чулғамиш ажиб халоват.
Қадамлари бериб Юртга салобат,
Юраклар гул фаслин этар қироат -
Олам нурга тўлди сен билан, Наврўз!

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019