12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:13
Жамият 👁 387

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИГРАЦИЯ ВА ФУҚАРОЛИКНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИ Ш.ТЎРАЕВ ЖУМУРОВУЛЛИК ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИГРАЦИЯ ВА ФУҚАРОЛИКНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИ Ш.ТЎРАЕВ ЖУМУРОВУЛЛИК ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон - 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармони 1-бандига асосан 2024 йил 1 мартдан бошлаб алоҳида ишлаш талаб этиладиган, шунингдек, истеъдодли ва иқтидорли ёшлар Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси қарори билан “Ёшлар баланси” асосида вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат иштирокидаги корхона ва ташкилотлар ҳамда олий таълим ташкилотлари раҳбарларига бириктирилиши белгиланган эди.

Дастурда белгиланганидек, мазкур раҳбарлар ҳар ойда камида бир маротаба ўзларига бириктирилган ҳудуд ёшлари билан учрашиб, уларнинг муаммоларини ҳал қилиш, билим ва салоҳиятларини юзага чиқариш, уларни талаб юқори бўлган касб-ҳунарга ўқитиш орқали бандлигини таъминлаш, ҳаётда ўз ўрнини топиши, шунингдек, ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришга ҳар томонлама кўмаклашиб борилиши таъкидланган бўлиб, жойларда бу борада давлат дастури ижросини таъминлашга қаратилган ишлар бошлаб юборилди.

Хусусан, идора ва ташкилотлар ҳамда вазирликдар, ҳокимият органлари ходимлари ўзлари бириктирилган ҳудудларда бўлишиб, ёшлар муаммоларини жойига чиққан ҳолда ўрганмоқдалар. Ўрганишлар натижасида аниқланган муаммолар ечими юзасидан чора-тадбирлар режалари ишлаб чиқилиб, шу асосда тизимли ишлар йўлга қўйилмоқда. Унга кўра, ёшларнинг салоҳияти, истеъдоди ва ташаббусларини тўлақонли рўёбга чиқариш мақсадида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида хорижий тилларни қунт билан ўрганаётган билимдон ёшлар беллашувлари, киберспорт мусобақалари ва “Заковат” интеллектуал ўйинларини ташкил этиш орқали салоҳиятли, иқтидорли ёшларни рағбатлантиришга алоҳида аҳамият қаратилмоқда.

Жорий йилнинг 13 март санасида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бошлиғи Шавкат Тўраев Амударё туманида бўлиб, ўзига бириктирилган ҳудуд ёшлари билан учрашди. Жумуровул маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 45-сонли умумтаълим мактабида бўлиб ўтган мазкур учрашув тадбирида Амударё туман ИИБ ҳузуридаги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими бошлиғи Абдураҳмон Умиров, ҳудуд бўйича ёшлар етакчиси Зафар Отабоев ва маҳалланинг иқтидорли ёшлари иштирок этишди.

Ошкора ва самимий мулоқот тарзида ўтказилган учрашув тадбирида Шавкат Тўраев маҳалла ёшларининг ёзма ва оғзаки мурожаатларини ҳудуд масъуллари билан биргаликда ўрганди. Ўрганишлар натижасида сафарбарлик чақирув резерви таркибида ҳарбий хизмат бурчини ўташ учун кетаётган ёшларнинг шартнома пулларини тўлаш, ОТМларда таълим олаётган ёшларнинг ўқиши учун шартнома маблағини тўлаб бериш, шунингдек, касб-корли, мутахассислик дипломига эга ёшларнинг иш билан бандлигини таъминлаш бўйича ёшларнинг мурожаатлари алоҳида тизимга олиниб, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда ҳал этиш чоралари кўрилди.

Учрашув давомида ёшлар оилавий тадбиркорлик доирасида давлатимиз томонидан ажратилаётган кредит маблағлари ҳисобидан ўз лойиҳаларини амалга ошириш борасида амалий ёрдам кўрсатиш, олис қишлоқларда ҳам тил ўрганиш марказларини ташкил этиш юзасидан ўзларининг фикрлари ва таклифларини баён қилдилар. Шу билан бирга, ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш, шахсий бизнес-лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар. Ёшларнинг барча саволларига масъуллар батафсил жавоб бердилар.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026