12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:36
Қишлоқ хўжалиги 👁 420

Ғаллани озиқлантириш бўйича семинар бўлиб ўтди

Ғаллани озиқлантириш бўйича семинар бўлиб ўтди

Кунлар исиши билан қишлоқ хўжалиги ер майдонларида, аҳоли томорқаларида баҳорги экишга тайёргарлик ишлари бошлаб юборилади. Амударё туманида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, экиш, парваришлашга алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада фермерлар, қишлоқ хўжалиги масъуллари иштирокида ўзаро билим ва тажриба алмашиш мақсадида ўқув-семинарлар ташкил этилмоқда.

Жорий йилнинг 9 март санасида туманимиздаги Оқ олтин овулидаги “Якубова Гавҳар” фермер хўжалиги ер майдонида ғаллани озиқантириш мавзусида семинар бўлиб ўтди. Семинарда туман ҳокими Собир Хўжаметов, тумандаги секторлар раҳбарлари, фермерлар, қишлоқ хўжалиги соҳа масъуллари, ёшлар ҳамда республика миқёсидаги аграр соҳа бўйича профессорлар, илмий ходимлар иштирок этдилар.

Семинарда туман ҳокими Собир Хўжаметов сўзга чиқиб, кейинги йилларда мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш, хусусан, соҳада давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш, бозор муносабатларини кенг жорий қилиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи, қайта ишловчи ва сотувчи субъектлар ўртасидаги муносабатларнинг ҳуқуқий асосини мустаҳкамлаш, соҳага инвестицияларни жалб қилиш, янги технологияларни жорий этиш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни замонавий техникалар билан таъминлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилаётганлигини таъкидлади.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими, фан доктори, профессор Зоҳиджон Зиёдуллаев семинар иштирокчиларига, фермерлар ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳа масъулларига кечки, ривожланишдан орқада қолган, кузда озиқлантирилмаган ғалла майдонларида азотли ўғитлар билан озиқлантириш ҳамда суғориш ишларини амалга ошириш лозимлигини, ғалладан яхши ҳосил олиш борасидан ўтказилиши лозим бўлган агротехник тадбирлар ҳақида маълумотлар бериб ўтди.

Маълумотларда келтирилишича, ғаллага бериладиган ўғит ва сув ўсимлик илдиз системасининг ривожланишини кучайтиради ва туплаш бўғинининг катталашишига ҳамда туплаш бўғинида шакар моддаларининг кўпайишига сабаб бўлади. Бу шароитда ғалла ўсимлиги ўсиш ўрнига вегетатив органларини, яъни туплаш бўғинини каттартиради ва эрта баҳорда катта туплаш бўғинларидан йирик найчалар ҳамда пояларни шакллантиради. Катта найча ва поялардан йирик бошоқлар ҳосил бўлишини таъминлайди. Озиқлантирилмаган ва суғорилмаган, тупроқда намлик етарли бўлмаган ғалла майдонларидаги ниҳоллар совуққа, бошқа омилларга берилувчан ҳамда касаллик ва зараркунандаларга тез чалинувчан бўлиб қолади. Эрта баҳордан тупланмасдан найчалаш фазасига ўтиб кетиши ғалланинг ҳосилдорлиги пасайиб кетишига сабаб бўлади.

Семинарда, Шўманай тумани “ECO TEKS CLUSTER” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Фаҳриддин Ҳакимов сўзга чиқиб, баҳорнинг илк ойларида ғаллани озиқлантириш борасидаги фикр-мулоҳазалари билан бўлишди.

Қайд этилишича, март ойи ғалла парваришида ғалла ҳосилига ҳосил қўшиш ойи бўлиб, ўз вақтида ўтказиладиган агротехник тадбирлар натижасида ғалладан юқори ҳосил олиш ва улкан хирмон бунёд этишга асос бўлади. Биринчи баҳорги озиқлантириш ишлари ўтказилган ғалла майдонларига ёққан ёмғир, ғалла ривожига жуда катта фойда бериши, бундай шароитда ғалла майдонларида амалга оширилиши лозим бўлган энг муҳим агротехник тадбирларидан бири бўлган ғаллани азотли минерал ўғитлар билан иккинчи баҳорги озиқлантириш ишларини қисқа муддатларда якунлаш чораларини кўриш лозимлиги хусусида сўз юртилди.

Шунингдек, семинарда туманимиздаги қишлоқ хўжалиги соҳа масъуллари томонидан мавзу юзасидан саволлар берилди, аграр соҳанинг турли йўналишлари бўйича ўзаро фикрлар алмашилди.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026