12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:36
Қишлоқ хўжалиги 👁 404

Туманимизда минг нафарга яқин ёшларга ер берилди

Туманимизда минг нафарга яқин ёшларга ер берилди

Мамлакатимизда ёшларнинг мустақил ҳаётга қадам қўйишлари, ўз иқтидори ва салоҳиятини тўлиқ намоён этишлари учун шароитларни кенгайтириш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш, доимий иш билан ҳамда муносиб даромад олишини таъминлаш борасида туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

2024 йилнинг 23 февраль куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳбари томонидан ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида ишсиз ёшларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун ер ажратиш бўйича топшириқлар берилгани бу борада яна бир муҳим қадам бўлди.  Мазкур вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан Амударё туманида ҳам самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Туман ҳокими Собир Хўжаметов, ҳокимнинг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Нодир Камолов ҳамда ёшлар масалалари бўйича тегишли масъуллар, қишлоқ хўжалиги соҳаси мутасаддилари барча овул ва маҳаллалардаги ёшлар ҳамда фермерлар билан учрашиб, ҳудудлардаги ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш учун уларга ер беришдан кўзланган мақсад ва вазифалар хусусида тушунчалар берди.

Дастлаб туман ҳокими бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қангли ҳамда Қипчоқ овулларидаги ёшлар билан учрашди. Учрашувда овул фуқаролар йиғин масъуллари, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари, жамоатчилик вакиллари ҳамда ёшлар иштирок этдилар.

Туман ҳокими Собир Хўжаметов сўнгги йилларда мамлакатимизда аҳоли, шу жумладан, ёшларнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож, турмуш шароити оғир, ишсиз ва касб-ҳунарга эга бўлмаган, ҳуқуқий ва маънавий-психологик қўллаб-қувватлашга зарурати бўлган қатламига давлат томонидан манзилли кўмаклашиш бўйича мутлақо янгича тизим жорий қилинганлигини алоҳида таъкидлади.

Суҳбат чоғида фермерлар ҳар бири 5 нафардан ишсиз ёшларни оталиққа олиш, ер бериб, уларга иш ўргатиш, ердан яхши даромад олиш бўйича ўз тавсиялари ҳамда тажрибаларини бўлишиш таклифларини берди.

Шундан сўнг туман ҳокими бошчилигидаги ишчи гуруҳ Чойкўл, Тўлқин, Оқ олтин овулларидаги аҳоли фаоллари, фермерлар ҳамда ёшлар билан учрашдилар.

Туман ҳокими ўз сўзида давлатимиз томонидан ёшлар сиёсатига энг устувор йўналишларидан бири сифатида алоҳида эътибор қаратилаётгани, ёшларнинг жамиятдаги ўз ўрнини топишларида, ўз иқтидори ва қобилиятларини намоён этишларида, турли ёт ғоялари таъсирига тушиб қолишларининг олдини олишда барча бирдек масъул эканлигини таъкидлади.

Эътироф этиш жоизки, давлатимизнинг кучли ижтимоий сиёсатида ёшларга сифатли таълим бериш, касб-ҳунарга ўргатиш, интилишларини қўллаб-қувватлаш борасида тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Хусусан, ҳар бир овул ва маҳаллада “Ёшлар бандлиги дастури” амалга оширилмоқда, “Беш ташаббус олимпиадаси”, “Маданият карвони” тадбирлари ва турли фестиваллар ўтказиб келинмоқда.

Президент фармони билан “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури қабул қилинди. Дастурда ёшлар муаммоларини ҳал қилиш ва салоҳиятини юзага чиқариш, уларни талаб юқори бўлган касб-ҳунарга ўқитиш орқали бандлигини таъминлаш бўйича кўплаб вазифалар илгари сурилди.

Туман ҳокими бошчилигидаги ишчи гуруҳ Жумуровул маҳалласи, Жумуртов шаҳарчаси, Бобур номли ҳамда Куюк кўпир овулларида бўлиб, овул ва маҳаллалар масъуллари, фермерлар ва ёшлар билан учрашдилар.

Учрашув мобайнида туман ҳокими Собир Хўжаметов муҳтарам Президентимиз томонидан жорий йилнинг 23 февраль санасида ўтказилган видеоселектр йиғилишида белгилаб берган ёшлар сиёсатига оид устувор вазифалар хусусида сўз юритди.

Таъкидланишича, ёшларни ишга жойлаштириш, замонавий касб-ҳунарлар ва тадбиркорликка жалб этиш мақсадида ёшларнинг бизнес билан шуғулланишига қўшимча имкониятлар яратилиб, оилавий тадбиркорлик дастури доирасида ажратилаётган кредитларнинг камида 40 фоизи шу мақсадларга йўналтирилади.

“Ёш тадбиркор” танловлари ўтказилиб, ғолиб бўлган бизнес лойиҳа ва ғоялар эгалари хорижий давлатларга малака оширишга юборилади. Ҳозирги кунда ёшларбоп истиқболли соҳа бу рақамли технологиялар. Шу боис Давлат дастурида “Ҳар бир маҳалладан икки нафар дастурчи” лойиҳаси белгиланган. Шунингдек, бу йил ахборот технологиялари соҳасида 70 минг ёшни банд қилиш режалаштирилган.

Аҳоли бандлигини таъминлашда қишлоқ хўжалигида имкониятлар кенг. Олдинги йилларда шу мақсадда 200 минг гектар пахта ва ғалла майдонлари қисқартирилиб, деҳқончилик учун аҳолига бўлиб берилган эди. Бу йил яна 60 минг 500 гектар ер ёшларга ажратиб берилиши ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга йўналтирилиши белгиланган.

Туман ҳокими ёшлар билан яқиндан мулоқот қилар экан, уларга яратилаётган имкониятлардан самарали фойдаланиш, ажратилаётган ер майдонларига яхши даромад келтирадиган маҳсулотлар экиш, уларни парваришлаш бўйича фермерлардан тажриба ўрганиш, фидойилик билан меҳнат қилиш зарурлиги, ўз устида ишлаш лозимлиги хусусида тавсия ҳамда таклифлар берди.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026